Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2156-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 май,
01-02/12-27-сон.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 апрель,
12-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А.И. ИКРАМОВ
2021 йил 2 апрель
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 майдаги 01-02/12-27-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 апрелдаги 12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 % миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.».
3. 19-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«миллий валюта — сўмда тўланади;».
4. 1 — 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 майдаги 01-02/12-27-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 апрелдаги 12-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
».
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
».
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2021 й., 10/21/2156-4/0485-сон)