Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
14.04.2023
08.08.2021
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3300]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Микрокредит ташкилотлари томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги ва «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ микрокредит ташкилотлари микрокредит, микроқарз, микролизинг беришни, шунингдек бошқа турдаги микромолиявий хизматларни кўрсатишни, шу жумладан истеъмол кредитларини беришни ҳамда факторинг операцияларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Микрокредит ташкилотлари фаолиятни амалга оширишда банклардан кредитлар, юридик шахслардан ҳамда жисмоний шахс — таъсисчилардан (иштирокчилардан, мулкдорлардан) қарз маблағларини жалб этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Микрокредит ташкилоти барқарор фаолият кўрсатиши учун шакллантирилган жами хусусий капиталнинг миқдори микрокредит ташкилотининг жами активларининг 10 фоиздан кам бўлмаган даражада бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Микрокредит ташкилотлари барча таъминотсиз (ишончга асосланган) микрокредитларнинг (микроқарзларнинг) улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил равишда белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Микромолиявий хизматлар кўрсатишда фойдаланилмаган ва микрокредит ташкилоти ихтиёрида қолган пул маблағлари депозит сифатида банкка қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Микрокредит ташкилоти фаолияти давомида вужудга келган зарарларни қоплаш учун захира фонди яратилиши кўзда тутилиши мумкин ва унинг миқдори микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Микрокредит ташкилотининг таваккалчиликка эга барча активлари, шу жумладан, берган микрокредитлари, миқроқарзлари, микролизинг ва факторинг хизматлари, бошқа кредит ташкилотларига барча талаблари, гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда ундириб олинган мулклари мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида ва тўғри таснифланиши ва уларга активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси (бундан буён матнда активлар бўйича захира деб юритилади) яратилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Микрокредит ташкилотининг активлари сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа туғдирмайдиган активлар — «стандарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан 60 кунгача кечиктирилганда — «субстандарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 61 кундан 90 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 91 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда «умидсиз».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий қарз ва (ёки) унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўлов муддати 30 кундан ўтган қарздорлиги мавжуд активларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз ставкасининг пасайтирилиши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) қайта молиялаш ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қарздан қисман воз кечилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоизларга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, ойлик тўловлар санаси ўзгартирилиши бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминот турининг ўзгартирилиши, бундан активнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ёки гаров ўзгартирилгандан сўнг гаровнинг актив қолдиғига нисбати микрокредит ташкилотининг ички ҳужжатларида кўрсатилган чегарадан кам бўлмаган миқдорда алмаштирилган ҳолатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 30 кунгача кечиктирилганда «субстандарт» актив сифатида, асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кундан 60 кунгача кечиктирилганда «шубҳали» актив сифатида, асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 61 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда «умидсиз» актив сифатида таснифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активларнинг муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин қайтариш жадвалига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати бир поғона юқори таснифланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни микрокредит ташкилоти балансида акс эттириш микрокредит ташкилоти ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан микрокредит ташкилоти олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш ва уларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Активлар бўйича захираларни яратиш ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар бўйича захира яратиш талаб қилинмайди. Сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар бўйича унинг асосий қисми қолдиғининг 25 фоизи, «шубҳали» деб таснифланган активлар бўйича — 50 фоизи, «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича — 100 фоизи миқдорда захира яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Активлар бўйича захираларнинг яратилиши даврий равишда ҳар ойнинг сўнгги санасига қадар камида бир марта ҳар бир актив бўйича амалга оширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активлар бўйича яратилган захира харажатлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи активлар бўйича захираларнинг доимий равишда етарли эканлигини таъминлаш учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Низом талаблари асосида таснифланган активлар бўйича етарли даражада захира яратилмаган ҳолларда Марказий банк активлар бўйича захираларни яратиш бўйича қўшимча ажратмаларни амалга оширишни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Умидсиз» деб таснифланган активлар микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи қарорига асосан тегишли захиралар эвазига ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активнинг ҳисобдан чиқарилиши активнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича микрокредит ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни закалат шаклида гаровга (бундан буён матнда гаров деб юритилади) қабул қилиб, фуқароларга қисқа муддатли (уч ойдан ошмаган муддатга) кредитлар беради ҳамда фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар ашёларни сақлашга қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фуқаролардан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкларни (ашёларни) ломбардда гаровга қўйиш, сақлаш, ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёларни сотиш ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ломбардлар томонидан фуқароларга кредитлар бериш ва кўчар ашёларни сақлашга қабул қилиш тегишли шартномалар асосида амалга оширилади. Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-карта, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари ёки ID-карталари, ҳарбий билет ёки ҳарбий қисмлар ёхуд ҳарбий муассасалар томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи ҳужжат) тақдим этганида, фуқаролар билан шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ломбард, зарур ҳолларда, гаровга ёки сақлашга топширилаётган мол-мулкка (ашёга) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ломбардлар операцияларни ушбу Низом, ломбарднинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланган операцияларни ўтказиш умумий шартлари тўғрисидаги қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Операциялар ўтказишнинг умумий шартлари тўғрисидаги қоидалар қуйидаги маълумот ҳамда тартибларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бериладиган кредитларнинг муддатлари ва суммасининг энг кўп миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг энг кўп миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбард томонидан олинадиган таъминотга қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни сақлашга қабул қилиш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматлар учун фоиз ставкалар ва тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбард ҳамда унинг мижозлари ҳуқуқ ва мажбуриятларининг, уларнинг жавобгарлиги вужудга келиши шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаровга қўювчи гаров паттасини йўқотганида дубликат бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операциялар ўтказишнинг умумий шартларига киритилиши зарур деб ҳисоблаган бошқа шартлар, талаблар ва чекловлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ломбард томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар фақат миллий валютада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Операцияларни ўтказишнинг умумий шартлари очиқ маълумотлар ҳисобланади ва улар ломбарднинг мижозлар кўриши мумкин бўлган жойлардаги стендларда, техник воситаларда ёки ломбарднинг веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ломбарднинг ички қоидаларида қуйидагилар белгиланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбарднинг ташкилий тузилиши, унинг вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ва бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбарднинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан ломбард номидан ва унинг ҳисобидан битимларни амалга оширишдаги ваколатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ломбардлар банклардан кредитлар, юридик шахслардан ва жисмоний шахс-иштирокчилардан (мулкдорлардан) қарз маблағларини жалб этишга ҳақли. Бунда, жами жалб этилган маблағлар ҳажми (қолдиқ) ҳақиқатда шакллантирилган устав фонди (устав капитали) миқдоридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Гаров асосида кредитнинг берилиши ломбард билан фуқаро ўртасида тузиладиган кредит шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ломбардда мол-мулкларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги гаров паттасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кредитнинг суммаси ва муддати, шунингдек, бериладиган кредит бўйича фоиз ставкаси томонларнинг келишувига асосан мазкур Низом талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кредит олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мол-мулк томонлар келишувига асосан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ломбард қуйидагиларни бажариши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит шартномасининг шартлари бажарилганида гаров нарсасини мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаровга қўювчининг талабига асосан кредит шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бериши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Гаровга қўйилган ашёларни сотишдан тушган сумма, агар шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, кредит, кредит бўйича фоизлар, неустойка, ижро муддати ўтганлиги натижасидаги зарарларни қоплаш, шунингдек, сақлаш ва суғурта учун тўлов, гаровга олинган мол-мулкнинг сотилиши бўйича харажатларни қоплашга қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ломбарднинг талаблари меъёридан ошган ва гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиш кунидан уч йил давомида талаб қилиб олинмаган сумма ломбарднинг ихтиёрида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ломбардда мол-мулкларни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ломбардда ашёларни сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчига (мижозга) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги эгасининг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Агар, мижоз тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўзи табиатан хавфли ашёларни сақлашга топшириш вақтида уларнинг хусусиятлари тўғрисида ломбардни огоҳлантирмаган бўлса, ломбард ашёларни топширган мижозга кўрилган зарарларини қопламаган ҳолда, уларни хоҳлаган вақтда хавфсизлантириши ёки йўқ қилиши мумкин. Ломбардга ва учинчи шахсларга ушбу ашёларни сақлаш натижасида етказилган зарарларни қоплаш мижознинг зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ломбардга гаровга ёки сақлаш учун топширилган ашёлар йўқолганда ёки шикастланганда, агар ломбард йўқотиш ёки шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ашёлар эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулк нархидан ошмаган қийматда тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаров нарсаси ломбардга эгалик қилиш учун топширилади. Ломбард гаров нарсасидан фойдаланиш, бошқа шахсга беришга, учинчи шахсларга ижарага ёки текинга фойдаланишга бериш, ёхуд гаров нарсасини бошқа кўринишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас. Гаров нарсасини навбатдаги гаровга қўйиш тақиқланади. Гаров нарсаси гаровга қўювчининг ва (ёки) унинг оила аъзоларининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган мол-мулк эмас. Ломбардда гаров нарсаси билан таъминланган кредит суммаси белгиланган вақтда сўндирилмаган тақдирда, ломбард ушбу мол-мулкни қонунчиликка мувофиқ сотишга ҳақли. Бошқа шартлар: ____________________________________________________ ___________________________________________________________________ Ушбу гаров паттаси 2-нусхада тузилган
Қабул қилувчи
Гаров паттаси шартлари билан танишдим ва бир нусхасини олдим
_________________
Гаровга қўювчи ______________
(Ф.И.О., имзо)
(имзо)
Ломбарднинг муҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сақлаш учун ҳақ суммаси __________________________________________
Сақлаш учун топширилган ашёдан уни эгасининг розилигисиз фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ломбард ҳақли эмас (ашёнинг сақланишини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳоллари, бундан мустасно). Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёлар йўқолишига, етишмаслигига ёки ашёнинг зарарланишига жавобгардир. Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни уларнинг тўлиқ баҳоланган нархида ўз ҳисобидан юк топширувчининг фойдасига суғурталаши шарт. Ломбард, юк топширувчининг талабига кўра, сақлашга қўйилган ашёни зудлик билан қайтариши шарт. Бундай ҳолда, мажбурият олдиндан тўхтатилиши муносабати билан, ломбардга етказилган зарарларни юк топширувчи қоплаши шарт. Юк топширувчи ашёни олишдан бош тортса, агар сақлаш шартномасида бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда ломбард ашёни мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга. Бошқа шартлар: ____________________________________________________ ___________________________________________________________________ Ушбу сақлов паттаси 2-нусхада тузилган
Қабул қилувчи
Юк топширувчи
______________________________
_________________________
(Ф.И.O., имзоси)
(имзоси)
Ломбарднинг муҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 2 апрелдаги 5/10-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/4-сон «Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1290, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 23-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/8-сон «Ломбард томонидан ўз фаолиятини ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1290-1, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/1290-1/0291-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/3-сон «Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1290-2, 2018 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 10/18/1290-2/1180-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/8-сон «Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1290-3, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/1290-3/3853-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 16 мартдаги 6/3-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1642-1, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 231-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/7-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1642-2, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/1642-2/0290-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/1-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1642-3, 2018 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 10/18/1642-3/1181-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/10-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1642-4, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/1642-4/2310-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/5-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1642-5, 2019 йил 29 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 10/19/1642-5/3668-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/3-сон «Микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2378, 2012 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 340-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3300/0455-сон)