20.04.2021 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.04.2021 йилдаги 19-сон
Date of entry into force
20.04.2021
Ҳужжат 20.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида» 2019 йил 25 октябрдаги 20-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банди 2-кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан:»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21, 22-бандларидаги «, назорат» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида» 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар)» деган сўзлар «туманлараро» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари), шунингдек, товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъво аризалари туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси тегишинча олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг биринчи хатбошисидаги «Маъмурий судга» деган сўзлар «Жиноят ишлари бўйича судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-бандидаги «маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати» деган сўзлар билан, «маъмурий судлар» деган сўзлар «судлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланиши ҳақида» 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек, судларда тушунтириш берилиши лозим бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Тушунтирилсинки, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса, шунингдек, уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан ушбу ёзувларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан ўзгартиришлар киритилган ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 228-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига биноан кўради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 20 апрель,

19-сон