24.12.2019 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.12.2019 йилдаги 24-сон
Date of entry into force
24.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилиниши, шунингдек, судлар томонидан маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 4-моддасига мувофиқ, манфаатдор шахс, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, прокурор, шунингдек, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ваколатли айрим фуқаролар ва давлат органлари маъмурий орган қарорини ҳақиқий эмас ва унинг мансабдор шахси ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан, башарти бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқлари, эркинликларини амалга ошириш ва қонуний манфаатларини амалга оширишда тўсқинлик яратилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклатилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у ёки бу соҳадаги фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўсқинлик яратилган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маъмурий органлар деганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан тасдиқланган республика давлат бошқаруви органлари (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа органлар, ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маъмурий органлар мансабдор шахслари деганда, ҳокимият вакили вазифасини бажарадиган ёхуд мазкур органларда маъмурий-бошқарув (ташкилий-фармойиш бериш) вазифасини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Манфаатдор шахс деганда, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қаратилган фуқаро ёки юридик шахс ёхуд бундай қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа шахс тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қарор деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарорлар белгиланган шаклда (масалан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари қарорлари) ёки эркин тарзда (масалан, фуқаронинг мурожаатини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабар) қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракатсизлик деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (лавозим йўриқномалари, низомлар, регламентлар, буйруқлар) билан юклатилган мажбуриятни бажармаслик тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларига кўра текширилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатига кирадиган давлат органлари қарорлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида устидан судга шикоят беришнинг бошқача тартиби назарда тутилган қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) МСИЮтК 23-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, маъмурий органлар мансабдор шахсларининг жиноят иши ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, судлар шуни назарда тутиши лозимки, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари мансабдор шахсларининг ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақидаги қарорлари ва ҳаракатлари МСИЮтК 23-бобида назарда тутилган тартибда низолашилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 542-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилинадиган масалалар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, маъмурий органларнинг қуйидагилар билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар ҳам МСИЮтКнинг 23-бобида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино, иншоот ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга топшириш, фойдаланиш ва бузишга келишиш ва рухсат бериш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат бирлашмалари, шу жумладан, сиёсий партияларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, давлат органининг белгиланган муддатда бундай рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши («Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисми, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг учинчи қисми, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг иккинчи қисми, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан МСИЮтКнинг 23-бобида назарда тутилган тартибда шикоят қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда ижро этмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги устидан низолашишга доир ишлар ҳам маъмурий судга тааллуқлидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судларга тушунтирилсинки, ҳарбий бошқарув органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар чақирув комиссияларининг қарорлари устидан шикоятлар ҳарбий судлар томонидан кўрилади («Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддаси, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 202-моддасининг саккизинчи қисми).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, маъмурий органнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаси ёки мансабдор шахсга нисбатан талаб қўйилганда, суд МСИЮтК 42-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда, иш бўйича жавобгар сифатида тегишли органни жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судга махсус комиссиянинг қарори устидан шикоят қилинганида, иш бўйича жавобгар сифатида махсус комиссиянинг ишчи органи бўлган давлат органи жалб этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш ҳал қилингунга қадар маъмурий орган қайта ташкил этилган ёхуд тугатилган бўлса, суд унинг ҳуқуқий ворисини ёки аризачининг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга бўлган органни ишда иштирок этишга жалб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш кўриб чиқилаётган вақтга келиб қарори ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) шикоят қилинаётган шахс мансабдор шахс бўлмай қолган бўлса, суд ушбу мансабни эгаллаб турган шахсни ёхуд аризачининг бузилган ҳуқуқлар ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга тегишли органни ишда иштирок этиш учун жалб этиш масаласини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Аризачи ариза (шикоят) билан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи орган ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилишга ҳақли. Юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга дастлаб мурожаат қилмаслик, аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, шуни назарда тутиш лозимки, қонун ҳужжатларида айрим қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан мажбурий равишда судгача низолашиш тартиби назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) низолашилаётган орган жойлашган ёхуд мансабдор шахс ишлайдиган жойдаги туманлараро маъмурий судига берилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турли жойларда бўлган бир нечта жавобгарга нисбатан талаб қўйилганда, ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган жойдаги судга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар маъмурий орган жойлашган жой унинг ваколати амалга ошириладиган ҳудудга тўғри келмаса, ариза ўша орган ўз мажбуриятларини бажараётган жойда фаолият кўрсатаётган судга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ аризалари (шикоятлари), шунингдек, товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган аризалар туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин.
(13-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция суди сифатида қонун билан унинг ваколатига киритилган ишларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракатни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) МСИЮтК 128, 187-моддаларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажати тўланган бўлиши лозим.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза (шикоят) шакли ва мазмунига нисбатан МСИЮтК 187-моддасида белгиланган талабларни инобатга олиб, унда жумладан, қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қандай қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий органнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахснинг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарорнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг аниқ қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) қайси қонун ҳужжатига зид эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шунга ўхшаш шикоят буйсунув тартибида юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва агар берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аризага (шикоятга) МСИЮтК 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, низолашилаётган қарор нусхаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МСИЮтК 134-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, аризага қарорни илова қилмаслик аризани қайтаришга асос бўлмайди. Суд низолашилаётган қарорни аризачининг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан маъмурий органдан талаб қилиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. МСИЮтК 92-моддасига кўра, суд аризачининг ёки манфаати борасида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса ва бундай чораларни кўрмай туриб, уларни ҳимоя қилиш мумкин бўлмаган ёхуд қийин бўлган ҳолларда дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар низолашилган қарор ижросининг мажбурий тўхтатиб турилиши қонунда назарда тутилган бўлса (масалан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг учинчи қисми, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг учинчи қисми), судья аризачи судга мурожаат қилганлиги муносабати билан низолашилаётган қарорнинг бажарилиши маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан тўхтатилган- тўхтатилмаганлигини текшириши шарт. Агар бу амалга оширилмаган бўлса, суд суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар мазкур қарорнинг ҳаракатини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқариши лозим.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда назарда тутилган ҳолларда маъмурий орган мансабдор шахсининг фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва аҳоли ҳаёти ва соғлиғига реал хавф соладиган бошқа ҳолатларнинг олдини олиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатларини тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. МСИЮтК 67-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, мазкур тоифага оид ишлар бўйича низолашилаётган қарорнинг, ҳаракатнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган ёки низолашилаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган орган ёки мансабдор шахс зиммасига юклатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни тўғри ҳал қилиш мақсадида, суд ўз ташаббуси билан далилларни талаб қилиб олишга ҳақли. Суднинг ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги талабини бажармаганлиги учун тегишли орган мансабдор шахси суд томонидан жаримага тортилиши мумкин (МСИЮтК 122-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шуни назарда тутиш лозимки, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг даъво муддати тўғрисидаги нормаларини қўллашга ҳақли эмас ва фақат МСИЮтК ҳамда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунларда назарда тутилган муддатларгагина асосланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аризанинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларни ўтказиб берилиши уни қайтариш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолларда ариза иш юритишга қабул қилиниб, мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан белгиланган судга мурожаат қилиш муддатларига риоя қилинганлигини аниқлаши, мазкур муддатлар бузилганда эса, манфаатдор шахс ушбу ҳолатга эътибор қаратганлигидан қатъи назар уларнинг ўтказиб юборилиши сабабларини муҳокама қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судга мурожаат қилиш муддати аризачига қуйидагилар маълум бўлган куннинг эртасидан бошланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишга тўсиқлар вужудга келтирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг зиммасига бирор-бир мажбурият юкланганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судга мурожаат қилиш муддатига риоя қилиниши масаласи ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга ҳолат эканлиги сабабли, уни тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги хулосалар, МСИЮтК 156-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, суднинг ҳал қилув қарорида асослантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар судга мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш суд томонидан рад этилган бўлса, аризани қаноатлантириш рад қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ишни мазмунан кўриб чиқишда, суд аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни, хусусан, қуйидагиларни синчковлик билан текшириши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий орган, мансабдор шахс қарор қабул қилиш ёки ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга ёки эга эмаслигини. Қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кўра, қарор қабул қилиш ёки қабул қилмаслик, ҳаракатни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик маъмурий орган ёки мансабдор шахс ихтиёрига берилган ҳолда, суд бундай қарор қабул қилиш ёки қабул қилмаслик, ҳаракатни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик мақсадга мувофиқлигини баҳолашга ҳақли эмас (масалан, муайян шахсни мукофотлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилмаганликда ифодаланган ҳаракатсизлик устидан шикоят қилинганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя этилган-этилмаганлигини, башарти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай талаблар (шакл, муддатлар, асослар, тартиб-тамойил ва ҳ.к.) белгиланган бўлса. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат, башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани (шикоятни) қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низолашилаётган қарор, содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) мазмуни мазкур ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос келиш-келмаслигини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган қарорлар, содир этилган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) ноқонунийлиги ҳақида далолат берувчи юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бўлмаганда биттасининг мавжудлиги аризани (шикоятни) қаноатлантиришга асос бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. МСИЮтК 189-моддасига мувофиқ, суд низолашилаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонунчиликка зид эканлигини ва аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, маъмурий орган, унинг мансабдор шахси қарорини тўлиқ ёки муайян қисмини ҳақиқий эмас, ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани (шикоятни) қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилишда, суд арз қилинган талаблар доирасидан четга чиқишга хақли эмас. Масалан, ёзма мурожаатни мансабдор шахс томонидан белгиланган муддатда кўрилмаганлигида ифодаланган ҳаракатсизлик устидан шикоят қилинганда, суд мазкур мансабдор шахснинг ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиши ва қандай қарор қабул қилиниши кераклиги ҳақидаги масалани олдиндан ҳал этмасдан, унга суд томонидан белгиланган муддатда аризачининг мурожаатини кўриб чиқиш мажбуриятини юклаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилишда, суд МСИЮтК 189-моддасида мавжуд хусусиятларни инобатга олган ҳолда МСИЮтК 19-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ариза (шикоят) қаноатлантирилганда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низолашилаётган қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва зарур ҳолларда, аризачининг ҳуқуқлари ва эркинликларини тўлиқ ҳажмда тиклаш ёки уларни амалга оширишдаги тўсқинликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилганлиги ва маъмурий орган ёки мансабдор шахсга аризачига нисбатан аниқ ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳал қилув қарорида суд ишнинг хусусияти ва амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни инобатга олган ҳолда аризачининг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишини тўлиқ ҳажмда бартараф этиш учун тегишли муддат белгилаши лозим (МСИЮтК 189-моддасининг бешинчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтК 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд қарорининг жавобгар зиммасига аризачининг ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш ёки уларни амалга оширишдаги тўсқинликларни бартараф этишга оид мажбурият юкланган қисмининг ижроси маъмурий органга ижро муддати кўрсатилган ҳолда юбориладиган суднинг ҳал қилув қарори (қарори) асосида амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағларини, шу жумладан, суд харажатларини ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарорининг мажбурий ижроси юзасидан ижро варақаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ҳал қилув қарорининг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириши ва унинг ижроси тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаганда, ахборот талаб қилиб олиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати унда кўрсатилган муддатда ижро этилмаган тақдирда, тегишли орган мансабдор шахсига биринчи инстанция суди томонидан суд жаримаси солинади ва суд ҳужжатини ижро этиш учун бир ойдан ошмайдиган такрорий муддат берилади. Суд ҳужжатининг такроран ижро этилмаслиги дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади (МСИЮтКнинг 122-моддаси).
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Агар ишни кўришда маъмурий органлар ёки мансабдор шахслар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланса, суд бунга нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида»ги 18-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-сон