Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.1997 25.12.1992 йилдаги 587-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.1992 йилдаги 587-сон
Date of entry into force
25.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ («ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ») КОНЦЕРНИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 277-сонли «Ўзбекистон Давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концерни уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш («Ўзқурилишматериаллари») концернининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
587-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 25 декабрдаги 587-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш «Ўзқурилишматериаллари» концернининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСТАВИ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни* бирлашмалар, корхоналар, тузатиш-қурилиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, тармоқнинг бошқа корхоналари меҳнат жамоаларининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 ноябрдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бундан кейин матнда «концерн» деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади, у давлат, ижара, жамоа ва мулкчиликнинг бошқа хил шаклларига асосланган саноат бирлашмалари ва корхоналарни, тузатиш-қурилиш, транспорт ва бошқа ташкилотларни бирлаштиради**.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Бундан кейин матнда «корхона» деб аталади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн таркибига мулкчиликнинг ва хўжалик фаолиятининг ҳар қандай шаклларидаги корхона ва ташкилотлар ҳам кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Концерн таркибига кирувчи корхоналар юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар, «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн ўзининг таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулкини бошқаради. Белгиланган тартибда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишларида қатнашади, концерн таркибидаги давлат корхоналарини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, шуъба корхоналарни ва бошқа давлатларда ўзининг ваколатхоналарини таъсис этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Концерн Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бинокорлик материаллари саноати вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, унинг ҳуқуқларига эга бўлади ва вазирликнинг илгари тузилган барча шартномалари ҳамда улар юзасидан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Концерн Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради. У ўзига берилган ҳуқуқларни ҳисобга олиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмасидан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, уларга шартнома нархларини қўйиш, аппарат ходимларининг меҳнат ҳақи, ўзининг хўжалик ҳисоби даромадини тақсимлаш масалаларини мустақил равишда ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Концерн таркибидаги барча корхоналар бошқа концернлар, корпорациялар, тармоқлараро давлат бирлашмалари таркибига киришлари ва ўзаро ҳамда концерн таркибига кирмайдиган корхоналар билан хўжаликлараро бирлашмалар, иттифоқлар ҳамда, агар бу билан концернга ва республикага зиён етказилмаса, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар уюшмасини тузишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Концерн томонидан ташкил этилган қатнашувчи корхоналар ва бошқа тузилмалар ҳамда бўлинмалар, шунингдек, унинг бошқаруви ўртасидаги концерн ички муносабатлари мазкур Устав ва концернга ихтиёрий равишда берилган функциялар, фаолият дастурлари ва шартномалар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Концерн банк муассасаларида мустақил ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда жавобгар бўлиши, судда ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлиши мумкин. Концерн Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳақ ундириб олиниши мумкин бўлган ўзига тегишли мол-мулкка ўзининг мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн концерн аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермаганидек, концерн аъзолари ҳам концерн мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерннинг ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг мол-мулкини, шунингдек, уларнинг фойдаланиши учун бериб қўйилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган мол-мулкларни олиб қўйишга фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳолларда ва тартибда концерн ва корхоналарнинг уларнинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш учун мурожаат қилинганда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Концерн Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқурилишматериаллари» концерни бошқаруви ва унинг ишчи аппарати 700070, Тошкент шаҳар, Мироқилов кўчаси, 68-а уйга жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II КОНЦЕРННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Концерннинг бош вазифаси Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва аҳолисининг қурилиш материалларига ҳамда кам сарф-харажат қилган ҳолда юксак талабларга жавоб бера оладиган сифатли буюмлар, ишлар ҳамда хизматларга бўлган талабларини қондириш, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва корхоналар меҳнат жамоаларининг фаровонлигини ўстиришни таъминлашда қатнашиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Концерн ўз вазифаларини бажариш учун унга берилган ваколатларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ва бошқа органларда уларнинг манфаатларини ифодалашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарда ягона илмий-техника сиёсатини юргизиш, техника, технологиялар ва материалларнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда илмий-техника ва ишлаб чиқариш кучларини бир жойга тўплашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларини, мақсадли илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш, концерннинг ишлаб чиқариш негизларини ривожлантиришнинг умумий вазифаларини ҳал этиш, корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар соҳасидаги ягона стратегияни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувни ташкил этишни, хўжалик юритиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, корхоналарда хўжалик ҳисобини ривожлантириш, корхоналар ва бутун республиканинг манфаатларини узвий мувофиқлаштиришга эришиш учун иқтисодий ўзаро муносабатларни бошқаришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга ягона истиқбол режаси ва давлат буюртмалари негизида корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган ишлаб чиқариш режаларини, ривожлантириш дастурларини бажариш учун қулай шароитлар яратиш ва келишиб олишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришларни мақсадга мувофиқ ихтисослаштириш ва кооперациялаштириш, бозорларнинг аҳволи (конъюнктураси)ни ўрганиш ва улар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг тузилишини такомиллаштириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларнинг, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатиш ва хом ашё негизларини тезроқ ривожлантириш юзасидан, табиий бойликлардан комплекс фойдаланиш, ер ости бойликларини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни, тармоқлараро экологик дастурларнинг ҳал этилишида қатнашишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат қилиш, дам олиш шароитларини ва саломатликни яхшилашни ўз ичига олувчи меҳнат жамоаларини иқтисодий ривожлантиришга оид чора-тадбирларни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни хўжалик ҳисобига кўра моддий-техникавий таъминлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро фойдалилик ва қайтариб бериш шартлари билан самарали банк кредит-молия хизмати кўрсатишни, концернни ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг иқтисодий имкониятларини мустаҳкамлаш воситаси сифатида даромад олишни таъминлашга қаратилган ягона тижорат ва молия сиёсати юргизишни ташкил этиш ва ривожлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молия-хўжалик ва тижорат фаолиятларининг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил этиш, назорат қилиш ва тафтиш этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарга маслаҳат, ташкилий-услубий, молиявий, ҳуқуқий, муҳандислик ва ахборот ёрдами кўрсатишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол кадрлар сиёсатини ўтказишни, корхоналар учун кадрлар тайёрлашни, қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Концерн ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги барча иқтисодий органлар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотлари ва бошқа тузилмалари билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн таркибига кирувчи корхоналарни бошқариш иқтисодий усуллар билан, демократик асосларда, концерн аъзоларининг ҳуқуқлари ва мустақилликларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Концернни бошқариш қуйидаги доимий органлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши, ишчи аппарати бўлган концерн бошқаруви томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн Кенгаши юқори боашқарув органи ҳисобланади, унинг таркибига лавозимлари бўйича концерн аъзолари ҳисобланадиган илмий-тадқиқот бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, бир вақтнинг ўзида бошқарув раиси ҳисобланувчи концерн раиси ва бошқарув аъзолари кирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Концерн Кенгашининг мақоми ва фаолияти мазкур Устав билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта ўтказилади. Концерн Кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кенгаш аъзоларининг камида 1/3 қисмининг ёхуд концерн бошқаруви таркибининг камида 2/3 қисмининг талабига кўра ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Концерн Кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида Кенгаш аъзолари умумий сонидан 2/3 қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кенгаш мажлисини концерн раиси очади. Кенгашга навбати билан жорий мажлисда сайланган Кенгаш аъзоларидан бири раислик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кенгаш қарори, агар унинг учун мажлисда қатнашаётганларнинг 2/3 қисми бироқ Кенгаш аъзоларининг умумий сонининг камида 50% и овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Концерн Кенгаши томонидан қабул қилинган хулосалар қарорлар сифатида расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисларининг баёнлари раислик қилувчилар томонидан имзоланади ва уларнинг бир нусхаси Кенгаш аъзоларига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кенгаш қарорлари концерннинг барча аъзолари ва унинг бошқаруви учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Концерн Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн фаолиятига тааллуқли барча асосий масалаларни ҳал қилади, концернни ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол дастурлари ҳам шу жумлага киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерннинг, бошқарувнинг, концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий вазифалари ва функцияларининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда уларни баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботини ва балансини, концерн бошқаруви тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ва тасдиқлайди, тафтиш комиссиясининг хулосаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ вақт зарар кўриб ва самарасиз ишлаган норентабелли корхоналарнинг бундан кейин фаолият кўрсатишларининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини, шунингдек, ишлаб чиқаришни ва хусусийлаштиришни ташкил этишнинг турли хил шакллари билан боғлиқ масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни, ташкилотларни, кооперативларни ва хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларини концерн таркибига қабул қилиш ва ундан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бошқарув органларига киритилган муҳим норматив ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, концерн фаолиятининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқади, концерн корхоналарининг меҳнат жамоаларини қабул қилинган қарорлардан хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирган мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар учун кириш ва улуш қўшиш бадалларининг миқдорларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн раисининг, унинг ўринбосарларининг ва бошқарув аъзоларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқларининг бир қисмини концерн бошқарувига бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кенгаш концерн раисини, унинг ўринбосарларини, бошқарув аъзоларини ва тафтиш комиссиясини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Кенгашнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш концерн бошқаруви ишчи аппаратини сақлаш учун лимитларни тасдиқлайди ҳамда тасдиқланган ходимлар сони ва иш ҳақи тўлаш фонди доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиши мумкин. Сайлаб қўйиладиган ва ишчи аппарати корхоналарнинг даромадлари (фойдалари)дан ажратмалар ҳисобига шартнома асосида сақланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари бошқарувни сайлаш чоғида муқобил номзодларни тавсия этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув аъзолари концерн Кенгашининг қарори асосида лавозимларидан озод этилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Концерн бошқаруви унинг жорий ишларига раҳбарлик қилади ва концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув мажлислари заруратга кўра, лекин бир ойда камида бир марта унинг раиси томонидан чақирилади. Бошқарув мажлиси, агар унинг ишида бошқарув аъзоларининг умумий сонидан камида 2/3 қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Бошқарувнинг ўз ваколати доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилган қарорлари концерннинг барча аъзолари бажариши учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн бошқаруви:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши мажлисида кўриб чиқилиши керак бўлган масалаларни олдиндан ишлаб чиқишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика халқ хўжалиги эҳтиёжларидан келиб чиқиб тармоқни ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг йўналишлари ва истиқболларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тасдиқлаш учун Кенгашга киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, инвестиция, экология, молия-тижорат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш йўналишини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн кўрган зарарларни, жумладан, корхоналарнинг қабул қилинган мажбуриятларни бажармасликлари ёки кўнгилдагидек бажармасликлари оқибатида улар томонидан етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кейинчалик бу ҳақда концерн Кенгашига хабар қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи корхоналарнинг уставларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи аппарати ходимларининг ҳисоботларини тинглайди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг раҳбарларини шартномалар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга тайинлайди ва ишдан озод этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли органларда қонунларнинг иқтисодий ва юридик манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ҳузуридаги ишчи аппарати хизматлари раҳбарларини тузилмага ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув қарори, агар унинг учун иштирок этувчиларнинг камида 2/3 қисми, лекин бошқарма аъзолари умумий сонидан ярмидан кўпи овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи аппарати ходимларининг меҳнат муносабатлари шартнома асосида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бошқарув раиси бошқарув ва ишчи аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, концернга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўзининг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг концерн фаолияти масалаларини ҳал этишдаги ваколатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн раҳбар органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерннинг мол-мулки ва маблағларига белгиланган тартибда эгалик қилади, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда концерн номидан иш кўради, битимлар, шартномалар ва бошқа келишувларни тузади ва бундай келишувларни амалга ошириш учун ваколатномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штат жадвалини ва бошқарув ҳамда унинг ишчи аппаратини сақлаш учун харажатлар сметасини шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди, шу жумладан, шартнома бўйича, лавозим маошлари ва уларга устамаларни белгилайди, аппарат ходимларини рағбатлантиради ҳамда уларни жазолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республикадаги, бошқа минтақалардаги ва чет эллардаги ташкилотлар ва фуқароларга концерн номидан эътирозлар билдириш ва даъволар қўзғаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. КОНЦЕРННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Уставдан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида концерн корхоналари концерн Кенгашига ва бошқарувга қуйидаги ваколатларни беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концернни, ишлаб чиқариш-хўжалик ва ташкилий-бошқарма тузилмаларини бошқариш тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхоналарни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида таъминот, воситачи, тижорат марказлари ҳамда фирмалари, улгуржи, чакана ва ташқи савдо корхоналари, кичик корхоналар, кооперативлар ва фаолият кўрсатишнинг бошқа шаклларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ тижорат банки, республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилгандан ортиқчасини унинг ташқарисида сотиш ҳуқуқи билан қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган биржаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ҳолларда қўшма корхоналар, биржа (брокерлик бюролари, контора)лар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор шароитида янги технологиялар ишлаб чиқишни ва тадбиркорлик шаклларини ташкил этишни ўрганиш мақсадида чет элларга мутахассисларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ хизмат сафарига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув аппарати, воситачи тижорат марказлари, концерн фирмалари, тижорат банки хўжалик (фаолияти натижасида олинган хўжалик даромадини, шунингдек, марказлаштирилган жамғармалар ва захиралар ҳамда концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган нормативларга мувофиқ ҳосил бўлган валюта жамғармаларини тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро ихтисослаштириш ва кооперациялаш билан боғлик, комплекс масалаларни ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорнинг талабларини ҳисобга олиб корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган давлат стандартлари билан қамраб олинмаган маҳсулотлар учун норматив-техник ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиймати 6 млн сўмгача бўлган корхоналарни марказлаштирилган маблағлар ҳисобига, қиймати 9 миллиондан ортиқ бўлган корхоналарни корхоналар маблағлари (1991 йилги нархларда) ҳисобига асосли қуриш ва қайта қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномаларга мувофиқ концерн аъзолари бўлган корхоналардан марказлаштирилган жамғармалардан ва концерн захираларидан ажратилган кредит ва маблағларни қайтариш муддати тузилгандан кейин ёки кўрсатилган жамғармалар ва захираларга тўланиши керак бўлган бадалларни акцептсиз тартибда ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. КОНЦЕРН АЗЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Концерн Уставини тан олган, концерннинг вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш юзасидан ўзига мажбурият қабул қилган давлат корхоналари, кооператив, қўшма корхоналар ва хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидаги корхоналар концерн аъзолари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Концерн аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн томонидан ўтказиладиган барча дастурий чора-тадбирларда, қўшилган ҳиссаларига мутаносиб равишда даромад улушларини олиб, ўзларининг маблағлари, фаолиятлари билан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн жамғармаларидан шартнома асосида қисқа муддатли ва узоқ; муддатли кредитлар, шунингдек, ҳар қандай бошқача ёрдам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн Кенгаши ва бошқарувининг кўриб чиқиши учун концерн фаолиятининг турли қирралари бўйича таклифлар киритиш хамда улар бўйича ахборотлар олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концерн таркибига кирган корхоналар шартнома бўйича концерн олдидаги ўзининг мажбуриятларини бажариш шарти билан Кенгаш қарорига кўра ундан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Концерн аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Устав талабларини бажаришга ва кириш ҳамда пай бадалларини тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерннинг молия-иқтисодий фаолиятида иштирок этишда концерн ва шериклар олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини сўзсиз бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув томонидан тасдиқланган рўйхатга биноан корхоналарнинг фаолияти тўғрисидаги зарур ахборотни концерн Кенгашига, концерн бошқарувига тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн фаолияти тўғрисидаги технологик, иқтисодий, молиявий ва бошқа хил маълумотларнинг махфийлигига риоя қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. КОНЦЕРННИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Концерннинг мол-мулки устав жамғармасини ҳосил қилувчи асосий ва оборот маблағлардан, шунингдек, концернга бириктириб қўйилган жамғармалардан ва бошқа мол-мулклардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Концернга бириктириб қўйилган мол-мулклар унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Концерн маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш бадалларидан, мақсадли бадаллардан, пай бадалларидан (бадалларнинг миқдори концерн Кенгаши томонидан белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциялар ва бошқа қийматли қоғозлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн хўжалик фаолияти даромадларидан, ташқи савдо ва кредит аъмолларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, концерн таркибига кирадиган ёхуд кирмайдиган корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлардан олинадиган даромадлардан шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Концерн таркибидан чиқиб кетган корхоналарга кириш бадалларини қайтариб бериш шартномада айтиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Концерн таркибига кирган корхоналарнинг розилиги билан ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг қўшма дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Концерн аъзолари бўлган корхоналар уларга боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатлар (зилзила, ёнғин, сув тошқини, корхоналарнинг ихтиёридан ташқари бўлган ва оқибатда ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келган бошқа ҳолатлар)га тушиб қолганларида уларга ёрдам кўрсатиш учун концерннинг захира жамғармаси шакллантирилади, у корхоналарнинг даромадлари (соф фойдасидан ажратмалар ҳисобига ташкил топади (ажратмаларнинг миқдори ва уларни тақдим этишнинг даврийлиги Кенгаш томонидан белгиланади). Захира жамғармасининг маблағи дахлсиздир ва у Кенгаш қарорига кўра қатъий белгиланган мақсадларга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Концерн ўз мол-мулкини суғурта қилишни ва таваккалчилик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Концерн тезкор бухгалтерлик ва статистика ҳисобини юритади, ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Белгиланган тартибда хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисобот тақдим этади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Концерн Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ концерн таркибига кирган давлат корхоналарининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилишни амалга оширишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Концерн амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилинишини, концерн аъзоларининг таклифлари, фуқароларнинг ариза ва шикоятлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Концернни тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Концерннинг исталган қатнашчисининг аъзолиги, агар ушбу аъзонинг фаолияти концерн мақсадларига ва вазифаларига мазкур Уставга зид бўлса, концерн Кенгашининг қарори билан тўхтатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Концернни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг концерн Кенгаши тугатиш комиссиясини сайлайди, комиссия бир ой муддат ичида концерн мажбуриятлари бўйича зарур ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкнинг тугатишдан кейин сарфланмаган қисми пай бадалларига мувофиқ концерннинг собиқ аъзолари ўртасида тақсимланади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил., 12-сон, 38-модда)