21.04.2021 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.2021 йилдаги 232-сон
Date of entry into force
22.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни фаол жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционларга қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қийматини (бошланғич нархини) белгилаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси ва алоқа каналларининг харажатлари тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари келгусида «Хавфсиз шаҳар» тизими билан мажбурий интеграцияси таъминланган ҳолда, тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб 2 йил давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига;

5 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилганидан 2 йил ўтгандан сўнг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1,5 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
(4-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 503-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 503-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази давлат муассасаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ўрнатилиши ва эксплуатация қилинишини техник назорат қилувчи ишчи орган ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими фаолиятини доимий равишда, бевосита ҳамда масофавий тарзда мониторинг қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллиги ва охирги икки йилда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларининг таҳлили асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ҳамда заруратга кўра мунтазам янгилаб борилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги компьютерлаштирилган бошқарув тизимининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда замонавий сервер қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича асослантирилган таклиф киритсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини (кейинги ўринларда — тизим) ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими — ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этган транспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқлаш тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим қурилмалари — тадбиркорлик субъектлари томонидан тизимни шакллантириш учун фойдаланиладиган ҳамда транспорт воситалари томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш ускунаси, «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устун, қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақловчи қурилма, коммутатор, маршрутизатор ва бошқалардан иборат бўлган тармоқ қурилмалари ҳамда электр қуввати билан таъминловчи қурилмалар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модули (кейинги ўринларда — «Маъмурий амалиёт» модули) — йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни ҳисобга олиш, кўриб чиқиш ва қоидабузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни шакллантирувчи комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект — электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жой;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минимал қиймат (бошланғич нарх) — тизим жойлашган жойнинг электрон онлайн-аукционга қўйилган нархи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформаси — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш ва ўрнатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон онлайн-аукционларни ташкил этишга доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойнинг дислокацияси ва минимал қиймати (бошланғич нархи), мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда республика бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш дастурига мувофиқ йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дислокация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда заруратга қараб мунтазам равишда янгилаб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг электрон онлайн-аукционлари оператор томонидан белгиланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар (танловлар) «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган регламент асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ваколатли орган операторга электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буюртма билан бирга қуйидаги ахборот ва ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатилиши режалаштирилган жойни электрон онлайн-аукционга чиқаришга асос бўлган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатиладиган жойни электрон онлайн-аукционга қўйишда унинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатиладиган жойнинг туташ ер участкалари билан бирга 4 та фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатиладиган жойнинг геолокацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига юкланган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган (буюртмачи) ҳақида маълумот (почта ва электрон манзили, телефон, факс).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционга қўйиладиган объектни тавсифлайдиган ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни топшириш, кўриб чиқиш ва ғолиб тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойни аукцион орқали сотишдан тушган маблағларнинг 1 фоизи операторга, қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 382-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/382/0629-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари тизимни ўрнатиш ва ишга туширишни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талабларга мувофиқ ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатишга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тизим электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига бириктирилган объектларда мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тизимнинг дастурий-техник воситалари мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатиладиган автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шартлар олиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудий корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимликлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Металл устунларни лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш, ваколатли давлат органлари билан келишиш ва ўрнатиш ишлари тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тизим «Маъмурий амалиёт» модулига мажбурий тартибда ва техник талаблар асосида интеграция қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тизимни жорий этишда узлуксиз ишлайдиган ва ҳимояланган алоқа каналлари тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тизимни электр тармоғига улаш тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Объектларда муҳандислик инфратузилмасини яратиш ушбу Низомда белгиланган талабларга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тизим «Маъмурий амалиёт» модулига интеграция қилингандан сўнг ўн кун давомида синов тариқасида ишлатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тизим синов тариқасида амал қилган даврда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини эксплуатация қилишга доир техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тизим доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, тизимнинг фаолияти қайта тикланганда эса, ушбу олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа тармоқларида узилишлар кузатилганда, маълумотларни қурилмада 48 соатдан кам бўлмаган вақт давомида сақлаш имкониятига эга бўлган захира хотира қурилмаси мавжуд бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда норматив ҳужжатларда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тизимнинг тармоқ қурилмалари фото ва видео қайд этиш ускуналари ҳолатини автоматлаштирилган мониторинг қилиш (ишчи ҳолатдалиги) имкониятига эга бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги фото маълумотлар 730 кундан, видео маълумотлар 90 кундан кам бўлмаган муддатда «Маъмурий амалиёт» модулида сақланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари ёрдамида ташкил этилади (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ҳамда тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳимояланган алоқа каналлари орқали марказий сервер қурилмасига узатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тизим етказиб берувчи корхона томонидан камида 3 йил давомида кафолатланган техник қўллаб-қувватланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш ва ахборот-коммуникация тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тадбиркорлик субъектлари объектга ўрнатиладиган тизим ва ахборот-коммуникация тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул ҳисобланиб, белгиланган талабларга риоя қилиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тизимга ҳар қандай кўринишдаги қўшимча қурилма ва воситаларни улаш тадбиркорлик субъектларининг ёзма мурожаатига асосан ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган муддатда тадбиркорлик субъектларининг ёзма мурожаати юзасидан рухсат бериш ёки рад этиш бўйича асослантирилган жавоб хати тақдим этилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар узатиш тармоғига ахборот хавфсизлиги талабларига зид равишда ноқонуний уланиш ёки уланишга уриниш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тизимдаги барча маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тадбиркорлик субъектлари тизимдаги маълумотлар ваколатли органнинг рухсатисиз ошкор бўлмаслиги, тизимдан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган техник мутахассисларнинг махфий маълумотларни ошкор этмасликларини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ваколатли орган томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган техник топшириқ намунасининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасида экспертизадан, шунингдек, дастурий маҳсулотлар ва ахборотни ҳимоя қилиш воситалари сертификатлашдан ўтказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тизимда ҳамда «Маъмурий амалиёт» модулида мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ва таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини фойдаланишга топшириш ҳамда унга нисбатан ҳуқуқларни бекор қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Объект электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тизимга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тадбиркорлик субъектлари мазкур Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тизим ушбу Низом талаблари асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлиқ шакллантирилгандан сўнг ваколатли органнинг «Тизимнинг қўйилган техник талабларга жавоб беришини ўрганиш бўйича техник хулосаси»га асосан ишга туширилади ҳамда шундан сўнг ушбу Низомнинг 37-банди талабларини инобатга олган ҳолда тизимдан фойдаланишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тадбиркорлик субъектларининг тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар билан шартнома тузилган кейин вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Объектдан бошқа мақсадларда ёки ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатда фойдаланилганда, ваколатли органнинг ташаббусига асосан тадбиркорлик субъектларининг тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар бартараф этилган тақдирда, ваколатли органнинг «Тизимни ўрганиш бўйича хулосаси»га асосан у қайта ишга туширилади ва шундан сўнг тизимдан қайта фойдаланишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Тизим ўрнатилган объект тадбиркорлик субъектидан олиб қўйилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектига мазкур объект қийматига тенг бўлган бошқа бўш турган объект таклиф этилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ваколатли орган томонидан билдирилган қуйидаги эътирозлар мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи бекор қилинишига олиб келади:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимдан бошқа мақсадларда фойдаланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимдан фойдаланиш жараёнида ушбу Низом билан тасдиқланган техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар келиб чиққанда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимга ваколатли органнинг рухсатисиз қўшимча ёки бошқа қурилма ўрнатилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимда қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлик ҳолатлари бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони бир ва ундан ортиқ фоизни ташкил этганда;
(41-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи таъсир натижасида тизим қурилмаларининг жойлашувида ўзгариш юз бериб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига тўсқинлик қилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида объектга нисбатан мавжуд бўлган ҳуқуқларни бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(41-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда ёки бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда, тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади ҳамда 7 иш кунида оператор хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор ваколатли органнинг қарори асосида 3 иш кунида «E-auksion» электрон савдо платформасига тегишли ўзгартириш киритилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи бекор қилинганда, тизим қурилмалари тадбиркорлик субъектларига қайтарилади ва бир ой муддат ичида ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахсларнинг иштирокида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан ечиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига юкланган мажбурият белгиланган муддат ичида амалга оширилмаган тақдирда, мазкур қурилмалар ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда ечиб олинади ҳамда тадбиркорлик субъектларининг расмий сўровига асосан қурилмаларнинг ечиб олиниши билан боғлиқ харажатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан қоплангандан сўнг уларга ёки уларнинг ишончли вакилига қайтарилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилинган электрон онлайн-аукцион орқали тизимни ўрнатиш объекти аукционида иштирок этиш;
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ахборотларни ваколатли органлардан олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектда лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома талаблари бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра уларга бириктирилган объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ҳамда уни бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар узрли сабабларга кўра (мутахассисларнинг чет элдан келиши зарурати, тизимдаги камчиликни бартараф этиш юзасидан мураккаб технологик ечим ва бошқалар) 30 кун ичида бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, мазкур муддатни узайтириш учун ёзма мурожаат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимни мазкур Низомга 2-иловада келтирилган техник талабларга мувофиқ харид қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмаси тўғрисидаги маълумотларни (метрологик қиёслаш гувоҳномаси) ДЙҲХХ томонидан ишлаб чиқилган Технологик йўриқнома талаблари асосида «Маъмурий амалиёт» модулига тақдим этиш;
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим фаолиятини фақат ўзларига бириктирилган объектда, стационар режимда ҳамда тегишли йўл белгиларининг ўрнатилишини ва ётиқ чизиқларнинг чизилишини таъминлаган ҳолда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари нотўғри аниқланганлиги тасдиқланган ҳолларда, уларни содир этган деб эътироф этилган шахсга етказилган барча моддий зарарни қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офат (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва шу каби бошқа ҳодисалар) натижасида тизим носоз ҳолга келган тақдирда, табиий офат оқибатлари бартараф этилган кундан бошлаб 180 кун ичида тизимни қайта ишга тушириш ва бу билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиш;
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига тизим ўрнатиладиган жойни бириктириш бўйича шартнома тузилганидан сўнг 60 кун ичида тизимни ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозларни 30 кун ичида бартараф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни махсус техника воситалари орқали қайд этишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, соҳада суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида барча маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш сервер қурилмалари «Хавфсиз шаҳар» марказининг технологик майдончасига жойлаштириш (бошқарувига ўтказиш);
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ваколатли орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда тизим фаолиятини доимий равишда, бевосита ҳамда масофавий тарзда мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда қоидабузарликларни аниқлашда холисликни ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимда аниқланган камчилик ва хатоликларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари нотўғри аниқланишида тадбиркорлик субъектларининг айби тасдиқланган ҳолларда, етказилган зарарни қоплаш юзасидан судга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомда белгиланган талабларни лозим даражада бажармаган ёки ваколатли орган билдирган эътирозларни бартараф этмаган тақдирда, мазкур тизим томонидан юборилаётган маълумотлар «Маъмурий амалиёт» модулига қабул қилинишини тўхтатиш;
(48-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари тизим ўрнатиладиган жой бўйича йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар билан шартномаси расмийлаштиргандан сўнг тизимни ишга тушириш, шунингдек, ваколатли орган билдирган эътирозларни бартараф этиш билан боғлиқ муддатларга амал қилмаган тақдирда, уларга бириктирилган объектдан фойдаланиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаган тақдирда, уни объектга нисбатан бўлган ҳуқуқини бекор қилиш чораларини кўриш тўғрисида расмий огоҳлантириш.
(48-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор билан веб-порталда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ҳақидаги маълумотларни электрон онлайн-аукцион ўтказилишидан камида 30 кун олдин маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукционлар ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамиятига ўз вақтида тақдим этиш;
(49-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ўрнатилиши режалаштирилаётган объектларда тегишли йўл белгиларини ўрнатиш ва ётиқ чизиқларни чизиш юзасидан масъул идора ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурий амалиёт» модулига тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилган тизимдан келиб тушган маълумотларнинг узлуксиз ва бенуқсон қайта ишланишини таъминлаш;
(49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий тартибда жарима қўллаш тўғрисида қарор шакллантирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурий амалиёт» модули томонидан шакллантирилаётган тизимдан олинган маълумотлар асосида қоидабузарликни қайд этувчи қурилма тўғрисидаги кенгайтирилган маълумотларни (метрологик қиёслаш гувоҳномаси) автоматик равишда тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш;
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган тадбиркорлик субъектларининг автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш бўйича фаолиятини тўхтатиш ёки бекор қилиш чораларини кўриш;
(49-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим фаолияти юзасидан билдирилган эътирозлар бартараф этилган тақдирда, уни қайта ишга тушириш ва қайта фойдаланиш учун «Тизимнинг қўйилган техник талабларга жавоб беришини ўрганиш бўйича техник хулосаси»ни бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда ёки билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқини бекор қилиш чораларини кўриш.
(49-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ваколатли орган ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ваколатли орган ва тадбиркорлик субъектлари тизимнинг жорий этилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилишида тегишлилиги бўйича масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Тизимни жорий этиш ва эксплуатация қилишда келиб чиқадиган ёки йўл ҳаракати ҳодисаси натижасида тизимга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

1. Оператор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ билан электрон аукционларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.

1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.

2. Тизим ўрнатиладиган жойларни аукционга қўйиш учун операторга электрон буюртма ва объектни тавсифлайдиган ҳужжатларни электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилиб юборади.

2. Тарафлар томонидан шартнома имзолангандан сўнг.

2-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларидан маълумот олади.

1. Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб.

2. Тадбиркорлик субъекти «E-auksion» электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

2-3. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни бериш муддати якунлангунга қадар.

3. Хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аризани электрон кўринишда тўлдирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборади.

3-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

1. Аукционни унда иштирок этишга ариза берган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда, оператор веб-порталида автоматик тарзда ўтказади.

1. Оператор веб-порталида эълон қилинган вақтда бошланади ва ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.

2. Электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради ва тақдим этади.

2. Аукционда ютиб олинган объект учун тўлов суммаси тўлиқ тўлангандан кейин 3 иш куни мобайнида

3. Баённомани аукцион ғолиби ва ваколатли органнинг кабинетига юборади.

3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг.

4. Аукцион натижаларини операторнинг веб-порталида эълон қилади.

4. Аукцион якунланган заҳоти.

4-босқич

Транспорт вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар

Объектни аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага мувофиқ ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектига шартнома асосида чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктиради.

5 иш куни мобайнида

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тадбиркорлик субъекти қуйидаги идоралардан объект бўйича техник шарт олади:

1. «Ўзбектелеком» АК филиали.

2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхонаси.

3. Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаси.

4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги.

Зарур бўлганда

6-босқич

Тадбиркорлик субъектига муайян объект учун техник шартларни тақдим этади.

7 иш куни мобайнида

7-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Техник шартлар ва талаб этилган бошқа ҳужжатлар билан лойиҳалаш идораларига мурожаат қилади.

3 иш куни мобайнида

8-босқич

Лойиҳалаш идораси

Тегишли ташкилот ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда тадбиркорлик субъектига тақдим этади.

15 иш куни мобайнида

9-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мақсадида экспертиза фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотга белгиланган тартибда тақдим этади.

3 иш куни мобайнида

10-босқич

Лойиҳага экспертиза хулосасини берувчи ташкилот

Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиб, тадбиркорлик субъектига эътироз ва таклифлар ёки ижобий хулоса тақдим этади.

10 иш куни мобайнида

11-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Ижобий хулоса олинган лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан ушбу схеманинг еттинчи босқичида кўрсатилган давлат органлари билан қайта келишади.

5 иш куни мобайнида

12-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.

Пудратчи ташкилот билан имзоланган шартномадаги муддатларда

13-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг ишчи ҳужжатлар ва далолатномаларни расмийлаштиради.

2. Тизимни ишга тушириш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.

7 иш куни мобайнида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Тадбиркорлик субъектлари томонидан тизимни жорий этиш муддати объект ўзларига бириктирилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

1-§. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими (кейинги ўринларда — тизим) ушбу Техник талаблар ва шаҳарсозлик нормалари асосида жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркорлик субъектлари мазкур Техник талаблар ва Oʻz DSt 1987:2018 давлат стандарти асосида тизимни жорий қилиш бўйича техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасидан экспертиза хулосасини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тадбиркорлик субъектлари тизим доирасида қуйидаги (бир ёки бир нечта) тизимларни жорий этади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видео қайд этиш тизими;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини фото ва видео қайд этиш (радар) тизимига (кейинги ўринларда — тезликни қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл бўлакларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини ҳамда давлат рақам белгисини аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 — 250 km/h тезлик оралиғида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлиги ва давлат рақами белгисини аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг давлат рақами белгисини қайд этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;

қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;

қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғида узилишлар юз берганда, унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жорий этилган тезликни қайд этиш тизими орқали ҳайдовчилар томонидан белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш қоидабузарлигини аниқлаш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Йўл ҳаракати қоидабузарликларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизимига (кейинги ўринларда — қоидабузарликларни қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ йўл бўлаклари ҳамда чорраҳаларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нуқтадан сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизининг давлат рақами белгисини аниқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорраҳаларда ҳамда икки ва ундан ортиқ йўл бўлакларида бир вақтнинг ўзида содир бўладиган қоидабузарликларни аниқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий этилган қоидабузарликларни қайд этиш тизими орқали қуйидаги қоидабузарликларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи чироғида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқларини ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг Йўл ҳаракати қоидалари билан тасдиқланган 4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига» буюрувчи йўл белгисига амал қилмаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этиш тизимига (кейинги ўринларда — тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш тизими) қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган ҳудудда транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини ҳамда уларнинг давлат рақами белгиларини аниқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларни қайд этиш тизими ўрнатилган нуқтадан 50 метрдан кам бўлмаган масофада тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нуқтада битта транспорт воситаси билан 24 соат давомида аниқланган қоидабузарликларни бир маротаба қайд этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарорига асосан олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш тизими орқали Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши лозим.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Транспорт воситаларининг тўхташ ва тўхтаб туриш йўл ҳаракати қоидабузарликларини ҳамда уларнинг давлат рақами белгиларини аниқлашда, далил сифатида қуйидаги икки хил турдаги фотосурат икки хил вақт оралиғида олиниши талаб этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудда тўхтаган вақтдаги умумий фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг давлат рақами белгиси катталаштирилган ҳамда аниқ кўринган ҳолатдаги фотосурати. Бунда транспорт воситаси тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудда транспорт воситаси ҳаракатини 1 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатганлигини тасдиқловчи фотосуратлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаси тўхтаб туриш мумкин бўлмаган ҳудудда транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқадан кўпроқ вақтга тўхтатганлигини тасдиқловчи фотосуратлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Тизимнинг ўрнатилишига қўйиладиган умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тизимни жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда, ўнг ёки чап йўналишга «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устун ўрнатилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тизимлар металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Металл устунларни ўрнатиш, лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш ва тегишли давлат идоралари билан келишиш ишлари тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Металл устун ва транспорт воситасининг тўхташ чизиғи оралиғидаги масофа тизим қурилмаларининг техник хусусиятлари, рельефнинг мураккаблиги ва муҳандислик коммуникациялари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тизим ўрнатилган металл устунга умумий ҳолатни кузатиш ва ўрнатилган қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 360 градус радиусдаги кузатув камералари ўрнатилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўрнатилган металл устунларнинг ўнг ёки чап томонидан 4 метр баландликда телекоммуникация жавони ўрнатилади. Ушбу жавон керакли алоқа ҳамда электр қурилмалари билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сақлашга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги барча фото маълумотлар 365 кундан, видео маълумотлар 30 кундан кам бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модулида (кейинги ўринларда — «Маъмурий амалиёт» модули) сақланиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тизим «Маъмурий амалиёт» модулига техник талаблар асосида интеграция қилиниши ва ўзаро ишлаш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «Маъмурий амалиёт» модулига тақдим этилиши шарт:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайд этилган транспорт воситасининг уч ҳолатдаги фотосурати (транспорт воситаси, унинг давлат рақами белгиси, қоидабузарлик содир этилган ҳолатнинг умумий кўриниши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик қайд этилган вақт (кун, соат, дақиқа);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасининг тезлиги (km/h);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик аниқланган манзил (туман (шаҳар), кўча, автомобиль йўлининг километри ёки мўлжал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидабузарлик аниқланган манзилнинг GPS координатаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳолат акс этган 6 — 10 сониядан иборат видеолавҳа ва унинг ҳаволаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш тизимида амалга оширилган ҳар қандай амалий буйруқлар тўғрисидаги маълумотлар (log файллар) сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) бошқарув тизими ходимларига масофадан туриб ишлаш имкониятининг мавжуд бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тизим доимий ва узлуксиз режимда ишлаши ҳамда узилишлар рўй берганда офлайн тарзда маълумотларни тўплаш ва сақлаш, фаолияти қайта тикланганда эса, олинган маълумотларни тақдим этиш имкониятига эга бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Алоқа тармоғига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Алоқа тармоқлари оптик толали тармоқ технологиялари (коммутатор, маршрутизатор ва бошқалар) ёрдамида ташкил этилиб, тармоқнинг сўнгги нуқталарига қадар хизмат кўрсатиши учун етарли ўтказувчанликни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги фото ва видео маълумотлар VPN (Virtual Private Network — виртуал хусусий тармоқ) алоқа канали орқали марказий сервер қурилмасига узатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Алоқа линиясида узилишлар содир бўлганда, аниқланган қоидабузарликларни вақтинча сақлаш учун махсус қурилма ўрнатиш, унинг ёрдамида қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни сақлаб туриш ва алоқа тиклангандан сўнг уларни марказий серверга узатиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Тизимни электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тизимни электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасининг (кейинги ўринларда — электр таъминоти) ерга уланиш контур қаршилиги тизим қурилмаларининг техник талаблари асосида ҳисобланиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Электр кабель сиғими ўрнатилаётган тизимнинг юкламасидан келиб чиқиб танланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Электр энергиясини ҳисобга олиш учун сертификати мавжуд бўлган замонавий электр ўлчаш воситаларини ўрнатиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 8 соатдан кам бўлмаган захира электр таъминоти бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Дастурий таъминотга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Дастурий таъминот воситалари тизимни замонавий платформаларда ишлашини таъминлаб, энг сўнгги стандартларни қўллаб-қувватлаши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тизим дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси томонидан камида 3 йил давомида қўллаб-қувватланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тизимнинг дастурий таъминоти умумий ва махсус дастурий таъминотлардан иборат бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Тизимнинг ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти тизимдаги ахборотни ва уни қайта ишловчи воситаларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олиши талаб этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яхлитликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик девори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатсиз киришларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ҳимояси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ушбу Техник талабларнинг 33-бандида назарда тутилган талаблар буюртмачи билан келишилган ҳолда, техник дизайн босқичида аниқланиши ва ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ахборотни муҳофаза қилишда ишлатиладиган дастурий таъминот учун OʻzDSt 2816:2014 «Ахборот технологиялари. Эълон қилинмаган имкониятлар устидан назорат даражаси ахборотини ҳимоялаш воситаси дастурий таъминот классификатори» давлат стандарти талабига асосан назорат қилишнинг учинчи даражаси таъминланиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тизим аппарат ва дастурий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда интеграцияланган ҳолда ишлашини таъминлаш техник лойиҳалаш босқичида амалга оширилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Жорий этилаётган тизимнинг «Маъмурий амалиёт» модули ёки бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш тартиби ҳамда уларнинг ўзаро бир-бири билан боғланиш интерфейслари тўғрисидаги ечимлар техник лойиҳалаштириш даврида қабул қилинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти тизимнинг уланиш объектлари ва маълумотларини потенциал хавфлардан, тасодифий ҳаракатлардан ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишни таъминлаш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ахборот хавфсизлиги дастурий таъминоти қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот ва фойдаланувчилар фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотни алоқа каналлари орқали узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида рухсатсиз модификациядан ҳимоялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ресурсларига киришни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа каналларидан узатилаётган маълумотларни криптографик усуллар орқали махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вируслардан ҳимоялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминотга ноқонуний киришдаги маълумотларни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот конфигурациясида юзага келган хатоликлар ва камчиликларни аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-§. Тизимни синовдан ўтказишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тизим ўрнатилгандан кейин ўн кун синов тариқасида ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Синов муддатида тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар ўн кун муддатда ваколатли орган томонидан таҳлил қилинади ва мазкур Техник талабларда назарда тутилган қоидаларга зид бўлмаган «Тизимни ўрганиш бўйича хулоса» тасдиқланиб, тизимдан фойдаланишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционларга қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қийматини (бошланғич нархини) белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

Чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида транспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони)

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи)

Тошкент шаҳри ҳудудида

Тошкент вилояти ҳудудида

Вилоятлар марказларида

Бошқа туман ва шаҳарларда

0 — 20 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

20 000 — 40 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари

40 000 — 60 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари

60 000 — 80 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари

80 000 — 100 000

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари

100 000 ва ундан
юқори

базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари

базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Транспорт воситалари қатновини аниқлаш «Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллаш қоидалари» тўғрисидаги давлатлараро стандартга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 09/21/232/0365-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 14.07.2022 й., 09/22/382/0629-сон; 15.08.2023 й., 09/23/375/0602-сон; 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)