21.04.2021 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.2021 йилдаги 227-сон
Date of entry into force
22.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали энергетика соҳасини янада ривожлантириш ҳисобига электр энергиясини узатиш қувватларини кенгайтириш, энергетика тизимининг ишончлилигини ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 июлдаги ПҚ-4791-сон қарорига мувофиқ «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан кредит шартномасини тузиш белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Жаҳон банкининг энергетика лойиҳалари бўйича миссияси билан ўтказилган музокаралар натижасида эришилган келишувлар доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилнинг I чорагида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланувини (кейинги ўринларда — ТИА) ишлаб чиқилишини якунлаши, Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги ТИАни келишиш жараёнларини жадаллаштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилнинг I ярмида лойиҳани молиялаштириш масаласи «Электр энергиясини узатиш тизимини модернизация қилиш ва бозорини ривожлантириш» лойиҳасининг компоненти сифатида Жаҳон банкининг Директорлар кенгашида кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда инвестиция лойиҳаси доирасида ускуналар, жиҳозлар ва қурилмалар ўз вақтида ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилишини таъминлаш мақсадида қисқа муддатда лойиҳани молиялаштириш юзасидан Жаҳон банки билан кредит (қарз) битими тузилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Жаҳон банки кредитидан фойдаланиш ва уни ўз вақтида қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида тузиладиган қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) истисно тариқасида инвестиция лойиҳасининг қийматини мақбуллаштириш мақсадида электр энергиясини узатиш тармоғи қурилиши учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ундирилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаси доирасида электр энергетика объектларини қуришда ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган зарарлари, бой берилган фойда, харажатлари ҳамда уларни баҳолаш харажатлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция лойиҳасининг дастлабки умумий қиймати 171,36 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,97 млн АҚШ доллари — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140,26 млн АҚШ доллари — Жаҳон банкининг кредити;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27,13 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари сифатидаги улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, Жаҳон банки қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, қарзлар ва фоизларни ўз вақтида қайтариш учун масъул ва ташаббускор ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 227-сон қарорига

ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПАРАМЕТРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами*

Шу жумладан:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари

Жаҳон банки

қарзи

Ўзбекистон Республикаси улуши ***

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

171,36

3,97

140,25

27,13

2.

Жами капитал қўйилмалар қиймати*

Шу жумладан:

минг АҚШ долл. экв.

171,36

3,97

140,25

27,13

2.1.

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

69,16

55,33

13,83

-

-

-

69,16

55,33

13,83

-

-

-

2.2.

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

57,05

-

57,05

-

-

-

57,05

-

57,05

-

-

-

2.3.

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**

чет эл валютасида

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

3,97

3,97

-

3,97

3,97

-

-

-

-

-

-

-

2.4.

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

14,05

1,39

12,66

-

-

-

14,05

1,39

12,66

-

-

-

2.5.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

чет эл валютасида

миллий валютада

минг АҚШ долл. экв.

27,13

-

27,13

-

-

-

-

-

-

27,13

-

27,13

3.

Лойиҳа қуввати

1 602 MВт

(ҳар бирининг қуввати 801 МВт (2х3х267 МВт) бўлган иккита автотрансформатор)

4.

Йиллик узатиладиган электр энергияси

4 500 000 МВт* соат

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари якуний лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиш миқдори ва жалб қилиш санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** солиқ ва божхона имтиёзлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 09/21/227/0362-сон)