21.04.2021 йилдаги ПҚ-5084-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.04.2021 йилдаги ПҚ-5084-сон
Date of entry into force
21.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш учун молиявий ресурслар ажратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Наманган вилояти ҳокимлигига 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,5 фоизни ташкил қиладиган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Наманган вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтирсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрининг марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилишга — 15 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрининг эски шаҳар ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштириш ишларига — 10 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантиришга — 5 миллион АҚШ доллари эквиваленти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур бандда назарда тутилган маблағлар тақсимотига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбирлар бўйича 2021 йилнинг 20 ноябрига қадар объектни қуриш ва реконструкция қилишда зарур бўладиган, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.С. Ҳидоятов) томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қозонхоналар, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, металл конструкциялар, сувни тайёрлаш учун кимёвий моддалар божхона божидан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор билан ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун Наманган вилояти ҳокимлиги масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрининг марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети, Наманган вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш ДУК маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрининг эски шаҳар ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштириш, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш учун ажратилган кредитларни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорига асосан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Наманган вилояти учун ажратилган маблағлардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 миллиард сўм миқдоридаги маблағ «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали аниқланган драйвер лойиҳаларни кредитлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 миллиард сўм миқдоридаги маблағ «Турон банк» АТБнинг устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини оширишга йўналтириш йўли билан лимончиликни ривожлантириш лойиҳаларини кредитлаш учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Наманган вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармони 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан тенг улушларда 1 триллион сўм миқдорида ажратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5048-сон қарори билан тасдиқланган Туризм инфратузилмасини ривожлантириш йиғма параметрларига асосан ажратилган 1 триллион сўмдан Наманган вилояти учун 37,5 млрд сўм ажратилганлиги, шунингдек, мазкур параметрларга, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Наманган вилояти ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган тадбирлар бўйича манзилли дастурларни шакллантирсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаров ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5084-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 4-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «1,6» рақами «1,5» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Жами» позициясида:

«2021 йилда йўналтириладиган маблағлар» устунидаги «9 140» рақами «9 040» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан» устунидаги «2 540» рақами «2 440» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2021 йилда йўналтириладиган маблағлар» устунидаги «5 638» рақами «5 538» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан» устунидаги «1 600» рақами «1 500» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Жами» позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жами» устунидаги «9 140» рақами «9 040» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури» устунидаги «5 638» рақами «5 538» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жами» устунидаги «885» рақами «785» рақами билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури» устунидаги «602» рақами «502» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 07/21/5084/0355-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)