21.04.1997 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.1997 йилдаги 203-сон
Date of entry into force
21.04.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚУРИШГА ДОИР ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтанинг комплекс қайта ишланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларини кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган Комиссияга Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган лойиҳалар бўйича эксперт хулосалар тайёрлаш ва бериш учун мутахассислардан ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни тақсимлаш баланси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пахтани қайта ишлаш саноатида ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш, пахта толасини комплекс ва чуқур қайта ишлаш таъминланишига доир чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, пахтани қайта ишловчи корхоналар қурилиши ва реконструкцияси лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш бўйича бош ташкилотчи функцияси «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ишлаб чиқаришлар қурилиши ва бошқа тармоқлар объектларини пахта толасини қайта ишлашга қайта ихтисослаштириш экспортга йўналтирилган, жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқарилиши устун даражада таъминланган тақдирда ва кўрсатиб ўтилган Комиссиянинг қароридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида амалга оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналар қурилишини ва уларни қайта ихтисослаштиришни маблағ билан таъминлаш банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ва объект қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштиришнинг техник-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бош ташкилот — «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти томонидан бериладиган эксперт хулосаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта ихтисослаштиришнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда кўрсатиб ўтилган корхоналарни қуриш тўғрисида қарор қабул қилган айбдор мансабдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка, шу жумладан, жиноий жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда шу йил август ойига қадар, мавжудларини реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлашни ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарадиган, пахта чуқур ва комплекс қайта ишланишини таъминлайдиган янги корхоналарни қуришни ҳисобга олган ҳолда, пахтани қайта ишловчи корхоналарни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толаси ресурсларидан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 25 августдаги 435-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритишнинг мазкур тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтани комплекс қайта ишлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги ПФ-1691-сон фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар, корхоналарнинг қувватидан, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси қуйидагилар асосида киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, инвестор корхоналарнинг илтимосномалари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳудудий комиссиянинг ижобий қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестор (буюртмачи) томонидан тақдим этилган маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини, маҳсулот ташқи бозорда сотилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (маблағ билан таъминловчи банкнинг буюртмачида инвестиция ресурслари мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси, объект қурилиши кредит бериш учун қабул қилинганлиги, хорижий ҳамкорнинг маҳсулотнинг сотилиши тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйган ҳолда мажбуриятлари ва кафолатлари ва бошқалар).
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг пахта ва пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш ва уларни қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқишда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлигини ва жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини, тўқимачилик саноати мавжуд бўлмаган ёки суст ривожланган туманлар ва шаҳарларда тўқимачилик корхоналари ташкил этилишига устунлик берган ҳолда минтақаларда бундай корхоналар ва бўш меҳнат ресурслари мавжудлигини эътиборга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари ўн кун муддатда «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти бир ой муддатда лойиҳа буюртмачиси билан биргаликда шартнома асосида инвестиция олди тадқиқотлари ўтказади ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига йиғма эксперт хулосаси беради, унда қуйидаги масалалар ҳар томонлама ёритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта комплекс, чуқур қайта ишланиши, юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган корхона замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устун даражада экспортга йўналтирилган, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган ихчам, тез қайта созланадиган корхоналар ташкил этилиши, ташкил этилаётган корхонанинг «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича техник-иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институти корхона қурилиши ёки уни қайта ихтисослаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги йиғма эксперт хулосани «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига юборади, қўмита икки ҳафта муддатда уларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар туркуми билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясига таклиф киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Комиссиянинг қарори лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг йиғма эксперт хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртмачи республика Вазирлар Маҳкамасининг ижобий қарори олингандан кейингина барча зарур лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзенгсанлойиҳа» (4-ДЛИ) лойиҳа институтининг эксперт хулосаларига мувофиқ Республика комиссияси томонидан олдин берилган рухсатномалар бўйича пахта толасини қайта ишлаш объектларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш ҳуқуқи вазирликлар, идоралар ва корхоналарда сақлаб қолинсин.