Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017 05.04.2005 йилдаги 96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2005 йилдаги 96-сон
Date of entry into force
05.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017
Ҳужжат 22.02.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 72 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 55 киши бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда ушбу қарорга 1 ва 2-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 95-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) маданият ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимлари, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси, «Ўзбекдавлатцирки» республика бирлашмаси, «Ўзбекмузей» республика жамғармаси ҳамда Вазирликка қарашли бошқа маданият, спорт ва таълим муассасалари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари икки томонлама бўйсунадилар ҳамда Вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органига ҳисоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари молия органлари томонидан белгиланган ҳажмлар ва муддатларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар сметасининг ижроси тўғрисида тегишли молия органларига ҳисобот тақдим этадилар ҳамда нусхасини Вазирликка топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятини, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий истиқлол ғоясидан, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-ахлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда аҳоли ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини амалга ошириш, одамларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр, мусиқа, хореография, тасвирий санъат, цирк, халқ амалий ва эстрада санъатини янада ривожлантириш, уларнинг ғоявий-бадиий ва маънавий савиясини ошириш, халқ тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатнинг эркин демократик тараққиётини ёритиб берадиган асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-оммавий ва байрам тадбирларининг чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини таъминлаш, республиканинг ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз талант ва истеъдодларини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда ёшлар ва болаларни спорт билан шуғулланиш зарурлигини англаш руҳида тарбиялаш, уларга соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат иштиёқини сингдириш, ёшларни меҳнатга ва республика қуролли кучларида хизмат қилишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ўйинларида, жаҳон ва Осиё қитъаси чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ва юқори спорт натижаларига эриша оладиган юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш учун олимпия захираси муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, жумладан, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада болалар спорти ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» узлуксиз спорт мусобақаларининг уч босқичли тизимини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий спорт турлари бўйича халқ ўйинлари, мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойлар ва маҳаллаларда маданий-маърифий фаолиятни, аҳолини маданий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашни ташкил қилишда, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини ўтказишда давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, маҳаллий ҳокимият органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш ва уларга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро ва халқаро маданий ҳамда спорт алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва спорт мусобақалари ўтказиш, маданият, санъат ва спорт соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, объектлари ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан энг юқори даражада тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, республика маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш муассасаларини, ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, оммавий жисмоний тарбия ва спорт, оммабоп маданий-маърифий ва спорт дастурларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек маданият ва спорт соҳасида оммабоп адабиётларни чоп этиш ҳамда видео ва кино материаллар чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маданият ва спорт соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади, қабул қилинган халқаро битимларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади, кишиларнинг ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, аттестациядан ўтказишни, шунингдек хорижда тажриба орттиришини, ўқитишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини, шунингдек замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганишни, музейшунослик, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган қадимий буюмлар, шунингдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш воситасида одамларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларини таъмирлаш, консервация, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва улардан фойдаланишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказишни ташкил қилади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий қимматга эга бўлган буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда классификациясини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларнинг четга олиб чиқиб кетилиши, вақтинчалик олиб чиқиб кетилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
четга олиб чиқиб кетиладиган ва четдан олиб келинадиган, шунингдек вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган ва вақтинчалик олиб келинадиган маданий бойликларни рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
четга олиб чиқиб кетиладиган, вақтинчалик олиб чиқиб кетиладиган, шунингдек вақтинчалик олиб чиқиб кетилгандан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларнинг экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларни четга олиб чиқиб кетиш ва вақтинчалик олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига сертификатлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тутиб қолинган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган маданий бойликларни давлат тегишли органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлари, шунингдек кўргазмалар ўтказишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика маданият саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ҳамда санъат ва спорт арбобларини, етакчи мутахассис педагогларини таклиф қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг халқаро кўламда ва республика миқёсида санъат ва спорт соҳасида ўтказиладиган кўрикларда, танловларда, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
культурологияни, театршуносликни, санъатшуносликни, мусиқашуносликни ва мазкур соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий жамоалар, маданият, санъат ва спорт мутахассисларини, арбобларини, шунингдек спортчиларни ҳамда уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, бошқа вакилларни халқаро танловлар, фестиваллар, мусобақаларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабул қилинишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда спорт турларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари ва аъзоларини спорт инвентарлари, жиҳозлари, кийим-кечак ва пойабзал билан таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада маданият ва спортни ривожлантиришнинг аҳволи мониторингини амалга оширади, мамлакатда уларни ривожлантиришга доир ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда маданият ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини, ушбу ютуқларнинг тармоқда жорий этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига, шунингдек аҳолини жисмоний тарбиялашга кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалари ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек уларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спортни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва спорт соҳасига тааллуқли дастурий-методик ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда маданият ва спорт арбобларини, шу жумладан спортчиларни, тренерларни, спорт фахрийларини ва бошқа мутахассисларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва бошқа жамоат спорт ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистондаги спортнинг миллий турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади, мамлакатда ва чет элларда спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар, халқ ўйинлари бўйича жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши молиялаштирилишини, шунингдек халқаро спорт майдонларида спортнинг миллий турлари тарғиб қилиниши ва ривожлантирилишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва республика оммавий спорт тадбирлари ўтказилишини, спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотини, спортчиларни, мамлакат терма жамоаларини тайёрлашни ва уларнинг Олимпиада ва Осиё ўйинларида, жаҳон, Осиё чемпионатлари, кубоклари ва биринчиликларида ҳамда бошқа халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини, халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўланишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика спортчилари томонидан спорт турлари бўйича ўрнатилган мамлакат рекордларини тасдиқлайди ва уларни тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатларни халқаро спорт ташкилотларига белгиланган тартибда тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт федерацияларининг тақдимномаси бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган халқаро оммавий спорт тадбирларида спортнинг алоҳида турлари бўйича қатнашадиган мамлакат спортчилари, терма жамоаларини тасдиқлайди ва уларнинг иштирок этишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий тадбирлар ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча мавжуд маданият ва спорт иншоотларини, кутубхоналар, театрлар, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни хатловдан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиради ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган тартибда сертификатлар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро маданият ҳамда спорт алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт муассасаларининг давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгиланган тартибда таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, ўзига қарашли бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида давлатлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда иштирок этиш ҳамда республика Ҳукуматининг топшириғига кўра шартномалар ва битимларни имзолаш, идоравий мансуб ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро фойдали муносабатлар асосида хорижий мамлакатлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишига кўмаклашиш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа мамлакатлар ташкилотлари билан маданият ва спортни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар, битимлар ва бошқа ҳужжатлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳисобот шаклларида назарда тутилган, Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик ва ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун махсус йиғим ундиришдан тушадиган, улар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган маблағларнинг бир қисмини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш, илмий ва эксперт ишларини амалга ошириш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларидан, шу жумладан чет эллардан юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда умумхалқ байрамлари, юбилейлар, маданий ва оммавий жисмоний тарбия-спорт тадбирлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимига кирувчи спорт, театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ва таълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусиқа асбобларини, спорт жиҳозлари, анжомлари, спорт формаларини ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган кино, тасвирий ва декоратив-амалий санъат асарлари ҳамда материалларини, ноёб қадимий буюмларни, шунингдек саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва сотиб олиш, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини нашр этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ўтказиладиган халқаро танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижий жамоаларни ва алоҳида ижрочиларни таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимига кирувчи ўқув юртларида ва таълим муассасаларида дарс бериш, шунингдек мастер-класслар ўтказиш учун юқори малакали профессорлар ва ўқитувчиларни, республикамиздаги ва чет эллардаги таниқли санъат ва спорт арбобларини таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларини аниқлаш, уларни чет элларга ўқишга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий ҳаваскорлик жамоаларига, маданият муассасаларига «Халқ», «Болалар намунали жамоаси», «Халқ музейи» унвонлари, республика спорт унвонлари ва тоифалари бериш, кубоклар, медаллар, нишонлар, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка ажратиладиган, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган мавжуд бюджетдан ташқари молиявий маблағларни унинг томонидан ўтказиладиган маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этишга, маданият, санъат ва спорт арбобларини турли танловлар, мусобақалар ва шу кабиларга тайёрлашга ҳамда уларда қатнаштиришга йўналтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида илмий-методик ишланмалар бўйича корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш, тармоқ мутахассислари малакасини ошириш, шунингдек маданий ва спорт-соғломлаштириш корхоналари, иншоотлари қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали ва спорт захираси спортчиларини тайёрлаш ишларини амалга ошириш, соҳа тармоқларини ривожлантиришни, идоравий мансублигидан қатъи назар, спорт мактаблари, клублари ва спортга тайёрлаш марказларини ихтисослаштиришни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фестиваллар, танловлар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий спорт тадбирлари ва бошқа тадбирлар ғолиблари, совриндорлари, қатнашчилари ва фахрий меҳмонларини эсдалик совғалари билан мукофотлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг иқтидорли санъат арбоблари, алоҳида фидокорлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият ва спорт соҳаси ходимлари номзодларини мукофотлашга белгиланган тартибда тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлик маданият ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши таъминланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек Вазирлик марказий аппарати, Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар штат жадвалини, шунингдек харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Вазирлик таркибига Вазир (раис), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирликнинг бошқа раҳбар ходимлари кирадиган 15 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазир тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда; )
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳайъати Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, Вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимлари ўз фаолиятини туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Вазир томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари тегишли туман (шаҳар) ҳокими тақдимномасига биноан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари бошлиқлари томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Маданият ва спорт ишлари вазирлигини тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Маданият муассасалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг бош дирекцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекдавлатцирки» республика бирлашмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Саҳнадаги цирк» кўчма корхоналар дирекцияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий таълим муассасалари (Ўзбекистон давлат консерваторияси, Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти, Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўрта махсус таълим муассасалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Республика методика ва ахборот маркази.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижодкор ёшлар уйи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бадиий экспертиза бошқармаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбекмузей» республика жамғармаси, республика музейлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Гулистон», «Театр», «Мозийдан садо» журналлари таҳририятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мусиқа ва санъат мактаблари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси таҳририяти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кўзи ожизлар учун кутубхоналар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 августдаги 178-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 346-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказлаштирилган бухгалтерия.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Репертуар-таҳририят ҳайъати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Спорт муассасалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Олимпия захиралари республика коллежи, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. «Сертификатлаш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Спорт» газетаси таҳририяти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Олимпия шон-шуҳрати музейи.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори билан 23—28-бандларнинг рақамланиши тегишли равишда 24—29-бандларга ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги 176-сонли қарори асосида 30-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 345-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Республика олимпия захиралари теннис мактаби.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 226-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика маркази.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 февралдаги 31-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 8-сон, 63-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 февралдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 8-сон, 63-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда, 27-сон, 191-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда, 34-35-сон, 345-модда, 34-35-сон, 346-модда; 2008 й., 24-25-сон, 226-модда; 2010 й., 8-сон, 63-модда, 23-сон, 183-модда; 2012 й., 33-34-сон, 391-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 20-сон, 258-модда, 38-сон, 491-модда; 2014 й., 12-сон, 137-модда, 19-сон, 215-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда, 46-сон, 532-модда)