Ҳужжат кучини йўқотган 17.02.2017 27.09.2004 йилдаги ПФ-3491-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.09.2004 йилдаги ПФ-3491-сон
Date of entry into force
27.09.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 17.02.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва спортни ривожлантириш муаммоларини комплекс тарзда ҳал этиш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва баркамол шахсларни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат туйғусини сингдириш, аҳолининг маданий ва эстетик талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, шунингдек маданият ва спорт соҳасини бошқаришни такомиллаштириш, бу соҳада давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини кўтариш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тугатилиб, уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, асрлар мобайнида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни вояга етказиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий истиқлол ғоясидан, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-ахлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда аҳоли ўртасида маданий-маърифий, физкультура-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини амалга ошириш, одамларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр, мусиқа, хореография, тасвирий санъат, цирк, халқ амалий ва эстрада санъатини янада ривожлантириш, уларнинг ғоявий-бадиий ва маънавий савиясини ошириш, халқ тарихининг энг ёрқин саҳифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатнинг эркин демократик тараққиётини ёритиб берадиган асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-оммавий ва байрам тадбирларининг чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини таъминлаш, республиканинг ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз талант ва истеъдодларини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда ёшлар ва болаларни спорт билан шуғулланиш зарурлигини англаш руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат иштиёқини сингдириш, ёшларни меҳнатга ва республика қуролли кучларида хизмат қилишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ўйинларида, жаҳон ва осиё чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ва юқори спорт натижаларига эриша оладиган юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш мақсадида олимпия захираси муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитларни яратиш, жумладан, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ ўйинлари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар-жойлар ва маҳаллаларда маданий-маърифий фаолиятни, аҳолини маданий ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашни ташкил қилишда, физкультура соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини ўтказишда давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, маҳаллий ҳокимият органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро ва халқаро маданий ҳамда спорт алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференция, кўргазма ва спорт мусобақалари ўтказиш, маданият, санъат ва спорт соҳасига хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, объект ва иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан имконият даражасида тўла ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, республика маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни, оммабоп маданий-маърифий ва спорт дастурларини кенг кўламда тарғиб қилиш, шунингдек маданият ва спорт соҳасида оммабоп адабиётларни чоп этиш ҳамда видео ва кино материаллар чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 мартдаги ПФ–360-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 27 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3491-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,38-39-сон, 422-модда)