Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 14.04.2021 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.2021 йилдаги 212-сон
Date of entry into force
14.04.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўқон давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қўқон давлат педагогика институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ушбу Институт фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш методлари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотли мутахассислар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги хорижий тажрибани амалиётда қўллаш, битирувчиларнинг касбий малака даражаси халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуддаги педагогика соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш механизмларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика соҳасидаги ўқув адабиётлари мазмуни ва сифатини мониторинг қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни кенгайтириш, кутубхона фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қўқон давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Фарғона вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 5 тасида 10-11-синф ўқувчилари учун «Педагогик синфлар»ни ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларига зарур ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институт битирувчилари Фарғона вилоятидаги мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик фаолиятини олиб бориши учун тегишли шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан «Технологик таълим» бакалавриат таълим йўналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, шунингдек, етарли хом ашё билан таъминланган ўқув устахонаси ҳамда ўқув лабораториясини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга педагог кадрлар тайёрловчи республиканинг бошқа олий таълим муассасалари талабаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирадиган ёш педагоглар жамоат бирлашмасини ташкил этишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлашни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларида иштирок этиб ғолиб бўлган номзодларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура ва магистратурага ўқишга юбориш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан ҳамкорликда 2021 йил 1 августга қадар Институт ахборот-ресурс марказининг замонавий инфратузилмасини яратиш, етакчи илмий ахборот-ресурс марказлари электрон базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, турдош олий таълим муассасалари билан электрон адабиётлар алмашиш ҳамда олий таълим муассасалари талабалари учун чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан мунтазам таъминлашга амалий ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Институтнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Институт ҳузурида ташкил этилган Данғара ва Ўзбекистон туманидаги техникумларда (кейинги ўринларда — Техникумлар) рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида икки ой муддатда таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Техникумларнинг тегишли таълим дастурларини олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб такомиллаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидагиларни Институт томонидан мустақил равишда амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда, ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Кўл Элаш қишлоғи, 1-уй манзилида жойлашган техникум (собиқ Ўзбекистон саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи) биносида Институтнинг миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъат факультети фаолиятини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техникум дарс жараёнига Институтнинг миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъат факультети профессор-ўқитувчилари жалб этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Х.Ҳ. Бозаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 212-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўқон давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

I. Таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш

1.

Хорижий мутахассислар, олимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн маърузалар ташкил қилиш.

онлайн маърузалар сони

5

10

15

20

25

30

2.

Жаҳоннинг ТОП-500 талигига кирган олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари (double degree, joint degree) асосида кадрлар тайёрлаш.

қўшма таълим дастурлари сони

3

4

5

6

7

8

3.

Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

вебинарлар сони

3

5

7

10

12

15

4.

Хорижий тиллар бўйича бакалавриат таълим йўналишларида IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.

фоиз

20

30

40

50

60

70

5.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.

фанлар сони

15

20

25

30

35

40

6.

Ҳамкор таълим муассасалари ва ташкилотларда кафедра филиалларини ташкил этиш.

кафедралар филиаллари сони

20

22

24

26

28

30

7.

Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши салмоғини ошириш.

фоиз (битирувчи талабалар сонига нисбатан)

70

80

85

90

95

100

II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

8.

Институт илмий салоҳиятини ошириш (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши).

фоиз (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

26

27

28

29

30

31

9.

Институтда тайёрланаётган диссертациялар ҳимояси салмоғини ошириш (PhD, DSc).

илмий-педагогик кадрлар сони

16

19

22

25

27

30

10.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида эълон қилинган амалий, инновацион, фундаментлар лойиҳалар танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

илмий дастурлар доирасида жалб қилинган маблағлар (млн сўмда)

260

260

310

360

410

460

11.

Институт кафедраларига илмий лойиҳалар ва хорижий грантларни жалб этиш.

тадқиқотлар сони

2

3

4

5

6

7

12.

Институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаси ва юқори импакт-факторли илмий журналларда илмий мақолаларни нашр этиш.

индексланувчи журналлардаги мақолалар сони

288

298

308

318

328

338

13.

Олий аттестация комиссияси илмий журналларида мақолалар чоп этиш.

мақолалар сони

236

256

276

296

316

336

14.

Республика ва халқаро миқёсидаги илмий конференцияларни ўтказиш.

конференциялар сони

6

7

8

9

10

11

III. Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш

15.

Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкил этиш.

профессор-ўқитувчилар сони

175

185

195

205

210

215

16.

Профессор-ўқитувчилар ҳамда кафедра мудирларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига тузилган шартномалар асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш.

профессор-ўқитувчилар сони

10

15

20

25

30

35

17.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.

профессор-ўқитувчилар сони

25

35

45

55

65

75

IV. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш

18.

Жаҳоннинг ТОП-1000 талигига кирган хорижий олий таълим муассасаларида PhD илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

хорижий профессор-ўқитувчилар сони

10

13

16

19

22

25

19.

Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида турли хил халқаро жамғармалар ва грантлар орқали малакасини ошириш ҳамда стажировкага юбориш.

стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони

5

8

10

12

15

20

20.

Халқаро симпозиум ва конференцияларда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштирокини таъминлаш.

жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар сони

7

9

11

13

15

17

V. Институт моддий-техника базасини ривожлантириш

21.

Аудиторияларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.

фоиз (умумий аудитория фондига нисбатан)

50

65

75

85

100

100

22.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.

фоиз (умумий аудитория фондига нисбатан)

50

65

75

85

100

100

23.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет жаҳон ахборот (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.

фоиз (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан)

70

80

85

90

100

100

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/212/0328-сон)