09.04.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2764-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори , 09.04.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2764-2
Date of entry into force
09.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2764-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис А.Т. ЮСУПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
295/11-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банддаги «олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари» деган сўзлар «илмий ташкилот ва таълим муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари» деган сўзлар «Илмий ташкилот ёки таълим муассасалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2764-2/0308-сон)