30.03.2021 йилдаги 167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2021 йилдаги 167-сон
Date of entry into force
30.03.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ қуйидаги чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олиш йиғимлари;

офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;

реклама кампанияларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилот томонидан очилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида — 6 ой муддатда;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги 167-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з) экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш соҳасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам республикада, ҳам чет элда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмаклашади, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказишда, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари)нинг потенциал сотиш бозорларига киришда экспорт қилувчиларни ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий қўллаб-қувватлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«и» кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини қоплаб беради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш, шунингдек, умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «тўлов топшириғи нусхалари» сўзлари «тўлов топшириғи ва (ёки) солиштирма далолатнома нусхалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишларида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилотнинг камида 51 фоиз улуши иштирокида 2021 йил 1 апрелдан кейин ташкил этилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарларидан бошқа товарлар экспортига ихтисослашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган бўлиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 161-162-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161. Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида — 6 ой муддатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойнинг якуни билан Агентликка Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган савдо уйлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олиш йиғимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реклама кампанияларини ташкил қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида — 50 фоиз миқдорда. Шу билан бирга, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари учун — 50 фоиз миқдорда, лекин 4-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда, битта экспорт қилувчи ташкилот учун жами 100 квадрат метргача бўлган майдон ҳисобига тўлаб берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар
‎ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги
‎Экспортни рағбатлантириш агентлиги ‎

‎Молиявий ёрдам олиш тўғрисида ариза‎

‎________________________________________________(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи) қуйидагиларда молиявий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз*:‎

 _________________________________________стандартини жорий қилиш (мувофиқлик сертификати олиш) (стандарт, сертификат номи) ‎‎‎‎

 тақдимот ва реклама кампаниялари ўтказиш (талаб қилинадиган хизматлар (ишлар) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)‎‎‎ ________________________________________________________________________

 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш (қатнашиладиган тендер ва танлов ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)‎ _____________________________________________________________________________

 ______________________________ ‎маҳсулотини (брендини, товар белгисини)‎‎______________________‎‎‎даги

‎(маҳсулот номи)‎

‎‎

(давлат номи)‎‎

__________________________________________________________________________да рўйхатдан ўтказиш‎

(ваколатли орган номи)‎‎‎

‎‎_________________________________да бўлиб ўтадиган бизнес-семинарда (бизнес-тренинг, савдо миссияси,

‎‎(давлат номи)‎

‎‎

бизнес-форумда) иштирок этиш (тадбир ҳақида маълумот, ўтказиш санаси бўйича маълумотлар илова қилиниши зарур)‎‎

_________________________да бўлиб ўтадиган‎ _________________________‎_______________хорижий‎

(давлат номи)‎‎‎

(кўргазма, ярмарка номи)‎‎‎

кўргазмасида (ярмаркада) иштирок этиш (кўргазма, ярмарка тўғрисида маълумотлар илова қилиниши зарур)‎‎

 маҳсулотлар намуналарини _______________________________________________________даги хорижий‎‎

(давлат номи)‎

харидорга (ташқи савдо уйига, шоу-румга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига) юбориш (маҳсулотлар номлари, миқдори, ўлчамлари, қиймати тўғрисида маълумотлар, расмлари ва тижорат таклифи илова қилиниши зарур)‎

 ____________________________________да савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини

(давлат номи) ‎‎

ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши зарур)‎‎

*) Юқоридаги бандлардан бирининг танланиши ва шу бандда сўралган зарур маълумотлар илова қилиниши зарур.‎‎

1. Анкета;
‎2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади);
‎3. ... ‎‎‎

‎‎

_________________________________ раҳбари‎‎

‎_____________________‎ »;

(экспорт қилувчи ташкилот номи)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қуйидаги мазмундаги 4-илова қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1 квадрат метр учун АҚШ долларида

Харажат номи

Қўшни давлатлар

Россия Федерацияси

Кавказ давлатлари (Озарбайжон, Арманистон, Грузия), Беларусь, Укараина, Молдова ва Туркия

Осиё қитъаси

Европа қитъаси

Америка қитъаси

Африка қитъаси

Бошқалар (Австралия ва орол давлатлар)

Яқин Шарқ ва бошқа Осиё давлатлари

Осиё-Тинч океани давлатлари

Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари*

6

20

8

8

26

31

26

6

26

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда, зарур ҳолларда, савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб боради».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2021 й., 09/21/167/0255-сон)