29.03.2021 йилдаги 161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.2021 йилдаги 161-сон
Date of entry into force
29.03.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини халқаро молия институтлари иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг рақобатбардошлиги ва инвестицион жозибардорлигини юқори даражага кўтариш ҳамда келгусида хусусийлаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини жаҳон тажрибаси асосида трансформация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 5 июлда «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда — Банк) фаолиятини институционал ўзгартириш ва замонавий бизнес моделини жорий этиш бўйича Банк ва Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда — ХМК) ўртасида лойиҳага хизмат кўрсатиш келишуви, 2021 йил 17 февралда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) билан активлар ва пассивларни бошқаришни такомиллаштириш ва халқаро тажрибани жорий қилиш юзасидан техник ёрдам кўрсатиш келишуви имзоланганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМК, ЕТТБ ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) томонидан мос равишда 75 миллион, 50 миллион ва 50 миллион АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ҳар бир кредиторнинг хоҳишига кўра тўлиқ ёки унинг бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан кредит линиялари очилиши тўғрисида битимлар имзоланиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар (келгуси даврларда уларга тўлиқ риоя этилиши таъминланади) амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган тартибни Банк кузатув кенгаши аъзолигига ва бошқарувига номзодларни кўрсатиш ва тайинлашга нисбатан татбиқ этмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кузатув кенгашининг янги таркибини банк стратегияси йўналишидан келиб чиққан ҳолда халқаро банк тажрибасига эга мустақил аъзоларни жалб қилиш ва уларнинг сонини беш нафарга етказиш (Банк кузатув кенгаши аъзолари сони тўққиз нафар эканлиги инобатга олиниб) орқали шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталарни шакллантиришда халқаро амалиёт талабларини инобатга олган ҳолда қўмиталар таркиби асосан мустақил аъзолардан иборат бўлишини ва/ёки уларнинг қўмиталар раислигига тайинланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва мукофотлаш тизимида халқаро тажриба стандартларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кузатув кенгаши томонидан Банк ижро этувчи органини, шунингдек ижро этувчи орган аъзоларининг (бошқарув раиси ва аъзолари) меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини бозор амалиёти стандартлари ва Банкдаги меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимидан (KPI) келиб чиққан ҳолда шакллантириш ва белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкка алоқадор шахслар, шу жумладан давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари билан хар қандай операцияларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш ва унга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришда операцион мустақиллик, бозор тамойиллари ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда Банкнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан мустақил равишда, Банк сиёсати асосида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав фонди (капитали)га Банк маблағларини инвестиция тариқасида жалб қилишни ман этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Банкни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк томонидан янги бериладиган кредитлар бозор тамойиллари ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда банк сиёсати асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг Кузатув кенгаши раиси 2023 йил 31 августга қадар унинг мустақил аъзолари орасидан сайланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 07/23/253/0548-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ХМКнинг Банк акциядорлари таркибига кириш тўғрисидаги тегишли хабарномаси олингандан сўнг (бундай хабарнома олингандан кейин 90 кундан кечиктирилмаган муддатда) қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкни Вазирлар Маҳкамасининг котибиятларига бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек,маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари рўйхатидан чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 07/23/253/0548-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги Банк билан биргаликда ХМК ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Банкни хусусийлаштириш жараёнининг асосий босқичларини ҳамда корпоратив бошқарув тузилмасига ўзгаришлар киритишга ва ахборотни ошкор қилиш амалиётини жорий қилишга йўналтирилган тадбирларни, шунингдек, томонларнинг Банкни хусусийлаштириш жараёнини амалга оширишга доир мажбуриятлари 2023 йил якунига қадар бажарилишини назарда тутадиган «йўл харитаси»ни (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Банк кузатув кенгаши ва бошқарувига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош офис ва филиаллар тармоғи ходимларини рағбатлантириш механизмига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шу жумладан мижозларнинг садоқати ва қониқиш даражасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) жорий этиш жараёнини жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг инвестиция фаолияти натижасида харид қилинган ва банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотиш. Активларни улар савдога қўйилган муддатдан бошлаб 3 ой давомида баҳолаш (бозор) қийматида сотиш (улушни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш) имкони бўлмаганда, уларнинг бозор нархини номинал қийматгача камайтириш ва ушбу масалани Банк кузатув кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан, банк активлари ва кредит портфели тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар улушини камайтириш бўйича самарали чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк хизматларининг жозибадорлигини ошириш, замонавий ва масофавий молиявий хизмат турларини, IT-технологияларни қўллашни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини (айниқса, таваккалчиликларни бошқариш, IT соҳасида) мунтазам равишда такомиллаштириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл харитаси»га мувофиқ 2024 йил охирига қадар Банкни хусусийлаштириш ва банк устав фонди (капитали)даги давлат улушини 50 фоиздан камайтириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 07/23/253/0548-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг ХМК, ЕТТБ ва ОТБ билан имзоланган (имзоланадиган) тегишли кредит битимларида назарда тутилган шартлар асосида Банкнинг кредит бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини банк томонидан қўшимча чиқариладиган оддий акцияларга конвертация қилиш имкониятини бериш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк «йўл харитаси»да кўрсатилган муддатгача хусусийлаштирилмаган ёки ушбу қарорнинг 7-бандида қайд этилган битимлар шартлари бажарилмаган тақдирда, Банкнинг ХМК, ЕТТБ ва ОТБга тегишли оддий акцияларини қайта сотиб олиш бўйича давлат мажбуриятини қабул қилиш.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан музокаралар олиб бориш ваколати берилсин ва Ўзбекистон Республикаси номидан ҳаракат қиладиган Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ТТЖ) ҳамда ХМК, ЕТТБ, ОТБ ўртасида белгиланган тартибда қуйидаги битимлар тузилиши маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу лойиҳани амалга ошириш учун томонлар мажбуриятлари, шу жумладан, Банкдаги давлат назорат пакетини камайтириш тартиби, муддати ва усуллари, шунингдек, Банк фаолиятини тижоратлаштиришга эришиш ва унинг операцион мустақиллигини оширишга доир чора-тадбирлар кўрсатилган имплементация тўғрисидаги битимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМК, ЕТТБ, ОТБ билан кредит битимларининг амал қилиш муддати мобайнида Банк устав фонди (капитали)даги давлат улушини камида 50 фоиз ва бир дона акция миқдорида сақлашни назарда тутадиган (давлат томонидан «йўл харитаси»га мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш ҳоллари бундан мустасно) устав фонди (капитали)даги миқдорни сақлаш тўғрисидаги битим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг тақдим этилган кредитлар бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш бўйича тегишли опционини ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан амалга оширишда тузиладиган ва Молия вазирлиги, ТТЖ, ХМК, ЕТТБ ҳамда ОТБнинг Банкни бошқариш бўйича ваколатлари аниқ кўрсатилган акциядорлик битимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва/ёки Банк томонидан «йўл харитаси» ва битимлар шартлари бажарилмаган тақдирда, Банкнинг ХМК, ЕТТБ ва ОТБга тегишли бўлган акцияларини Банкнинг тақдим этилган кредит бўйича ХМК, ЕТТБ ва ОТБ олдидаги қарздорлигининг жами суммаси ёки бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш бўйича тегишли опционини ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан амалга оширишда тузиладиган шартномада белгиланган тартибда ТТЖ томонидан қайта сотиб олиш бўйича давлат мажбуриятларини ўз ичига оладиган акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги битимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу лойиҳа ва «йўл харитаси»ни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа битимлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «йўл харитаси» ва битимлар шартлари давлат томонидан бажарилмаган тақдирда, ТТЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ акциялар қиймати тўланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг халқаро молия институтларига тегишли бўлган акцияларини биржа ёки биржадан ташқари савдоларга қўймасдан, тўғридан-тўғри битимлар тузиш орқали сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 07/23/253/0548-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ТТЖнинг Банк устав фонди (капитали)даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сон қарорига мувофиқ киритилган 50 млн АҚШ доллар эквивалентидаги улуши Банкни хусусийлаштириш жараёнида инвесторларга сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 09/21/161/0248-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/778/1207-сон; 01.08.2023 й., 07/23/253/0548-сон)