Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
23.11.2024
16.02.2024
12.06.2023
11.06.2022
19.11.2021
26.08.2021
16.07.2021
09.06.2021
25.02.2021
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, давлат мониторинги, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сон Фармонига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга оширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерлар деградациясини олдини олиш ва унга қарши курашиш;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 07/22/277/0513-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш бўйича ишларини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ноқонуний ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кадастрларини юритиш тартибига риоя этилишининг назорат қилинишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини янада мустаҳкамлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ва унга бўйсунувчи марказий аппаратдаги 16 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти фаолиятини мувофиқлаштириш аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосарига юклатилсин;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш, ер мониторинги, экинларни жойлаштириш ва экилишини мониторинг қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) вазирлик ҳузуридаги «Мониторинг хизмати» давлат муассасаси ва вазирлик марказий аппаратидаги Ички назорат хизмати негизида 8 та штат бирлигидан иборат Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кадастр агентлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — Институт) ва унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликлари ҳамда моддий-техника базаси, Институтнинг ҳудудий бўлинмалари балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 2023 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «Ц» мавзесида жойлашган Кадастр агентлиги биносининг бир қисмидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва ташкилотлари Институтнинг ҳудудий бўлинмаларига қарашли биноларнинг бир қисмидан текин фойдаланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратчилари томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга асосан ундириладиган жарималарнинг 50 фоизи;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар бўйича ҳисобланган маблағларнинг 5 фоизи.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш ва уларни тўловсиз учиришни амалга ошириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронлар) ишлаб чиқарувчи корхоналардан тендерсиз тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда божхона божи тўламасдан республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда дронларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича филиаллар очиш ҳамда сервислар ташкил этиш.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 07/22/277/0513-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика аэрогеодезия марказига ер тузишга оид комплекс тадбирларни бажаришга йўналтирилган лойиҳа-қидирув ва тадқиқот ишларини бажариш, ерларни хатловдан ўтказиш, давлат ер кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифа ва функциялар юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда уч ой муддатда Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтмасдан ердан фойдаланишни ердан ноқонуний фойдаланиш деб ҳисоблаш ҳамда унга нисбатан ер солиғи ставкасини 10 баравар миқдорида қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари ўзбошимчалик билан эгалланган ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқроқ ҳажмда фойдаланилганда, шунингдек, ер участкасидан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ер солиғининг белгиланган ставкаларини 20 баравар миқдорида ундириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) 2021 йил 1 октябрга қадар:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Е-YER NAZORAT» тизими) яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерга оид ҳуқуқбузарликларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни «Е-YER NAZORAT» тизимига киритиб бориш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари, судлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот тизимига интеграция қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Е-YER NAZORAT» тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати, назоратчи инспекторлар ва ер тузувчиларни рағбатлантириш шунингдек, ноқонуний ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар изчил назорат олиб бориш механизмларини назарда тутган ҳолда Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали уларнинг электрон хариталарини яратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) билан биргаликда уч ой муддатда Жиноят кодексига ер участкаларини, шу жумладан муҳофаза этиладиган зоналар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик ҳолатлари бўйича жиноий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) бир ой муддатда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамда Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига алоқадор идоравий сақлов муддати тугаган геодезик ва картографик материалларни Давлат картография-геодезия фондига давлат сақловига топшириш, амалда фойдаланишдаги барча ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тегишлилиги бўйича ўзаро алмашишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни мониторинг ва муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолияти самарали йўлга қўйилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон хариталарини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга тушириш ҳамда тегишли вазирлик ва идораларни мазкур тизимга интеграция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти, Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва ҳудудий ер тузувчилар фаолиятини ташкил этиш учун зарурий воситалар билан таъминлашга халқаро грант маблағларини ўрнатилган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишни рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш ишларини самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларини амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият ва жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига 7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4241-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими — 5» блоки чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоҳдаги «86» рақами «81» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4292-сон қарорининг 1-банди, 1 — 5а-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(7-илованинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 07/21/5234/0826-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-бандда «а» кичик банднинг бешинчи хатбошисидан «, «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) Кадастр агентлиги марказий аппаратига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан давлат солиқ хизмати органларининг қисқартирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 30 та штат бирлиги ажратилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги ««Ўздаверлойиҳа» Давлат илмий-лойиҳа институти,» сўзлари ««Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кадастр агентлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра тегишлича Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу банднинг ўн иккинчи хатбошисини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Давлат кадастрлари палатаси раисига палатанинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича тавсия киритиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган сонини иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ўзгартириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 1-иловадаги ««Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» блоки «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси» блоки билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4821-сон қароридан 11-банд ва 2-илова чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 100 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш мақсадлари учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органларида қўшимча штат бирликлари ташкил этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 51-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 52-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 54-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари Республика аэрогеодезия маркази (кейинги ўринларда — Ишчи орган) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) тизимидаги бошқа ташкилотлар, шунингдек геодезия ва картография соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг низоли участкалари бўйича ишлар фақат Ишчи орган ва Кадастр агентлиги тизимидаги бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларини белгилашда дала кузатув ишлари чегарадош ҳудудлар вакиллари, Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) вакиллари иштирокида ўтказилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-бандда «ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-бандда «20 ва 21-бандларида» сўзлари «19, 20 ва 21-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«43. Амалдаги ва таклиф қилинаётган чегаралар туширилган топографик хариталар Ишчи орган ва Давлат кадастрлари палатасининг чегарадош туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари ҳамда Кадастр агентлигининг чегарадош туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари томонидан имзоланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«46. Туман (шаҳар) чегара чизиғи туширилган топографик хариталар ва тегишли материаллар туман (шаҳар) ҳокимлари, шунингдек Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари, архитектура ва қурилиш бўлими (бошқарма) бошлиқлари билан келишилади ва Комиссияларга кўриб чиқиш учун киритилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«55. Шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар)нинг чегаралари туширилган харитаси Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари ҳамда архитектура ва қурилиш бўлимлари бошлиқлари билан келишилади ва кўриб чиқиш учун Ҳудудий комиссияга киритилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«57. Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан уч нусхада йиғмажилд тайёрланади, биринчи (асл) нусха бажарувчи ташкилот томонидан Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига доимий сақлаш учун тақдим қилинади, иккинчи ва учинчи нусхаси фойдаланиш учун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларига топширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«58. Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан тайёрланган электрон рақамли ортофотоплан материаллари Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия марказида давлат ер кадастрига оид ахборот тизимини шакллантириш, юритиш ва доимий янгилаб бориш мақсадида жамланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лавозимига кўра — Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илованинг «Масъуллар» устуни 2, 6 ва 7-босқичларидаги ««Ўздаверлойиҳа» институти «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Республика аэрогеодезия маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2а-илованинг «Масъуллар» устуни 2, 7 ва 8-босқичларидаги ««Ўздаверлойиҳа» институти «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Республика аэрогеодезия маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2б-илованинг «Масъуллар» устуни 2, 6 ва 7-босқичларидаги ««Ўздаверлойиҳа» институти «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Республика аэрогеодезия маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларини белгилашда дала кузатув ишларининг якуний натижалари бўйича ДАЛОЛАТНОМА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, дала кузатув ишлари натижаларини ўрганиш ва келишиш мақсадида Кадастр агентлигининг ____________ вилояти бошқармаси бошлиғи ___________, Давлат кадастрлари палатасининг ____________ вилояти бошқармаси бошлиғи ___________ ва иккинчи томондан Кадастр агентлигининг ____________ вилояти бошқармаси бошлиғи ___________, Давлат кадастрлари палатасининг ____________ вилояти бошқармаси бошлиғи ___________лар Дала кузатув ишларини амалга оширувчи ташкилот мутахассиси ___________ иштирокида бажарилган ишлари ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланди: 1. _____________________________________________________ 2. _____________________________________________________ 3. _____________________________________________________ _______________________________________________________
Кадастр агентлигининг ______________ вилояти бошқармаси бошлиғи
____________ (имзо, муҳр)
Ф.И.Ш
Давлат кадастрлари палатасининг ________________ вилояти бошқармаси бошлиғи
____________ (имзо, муҳр)
Ф.И.Ш
Кадастр агентлигининг ______________ вилояти бошқармаси бошлиғи
____________ (имзо, муҳр)
Ф.И.Ш
Давлат кадастрлари палатасининг _______________ вилояти бошқармаси бошлиғи
____________ (имзо, муҳр)
Ф.И.Ш
Иш бажарувчи ташкилот мутахассиси
____________ (имзо, муҳр)
Ф.И.Ш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ушбу далолатнома туманлар, туман ва шаҳарлар ўртасидаги, шунингдек, шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар)нинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда дала кузатув ишлари натижалари бўйича ҳам тузилади. Далолатномалар Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг туманлар (шаҳарлар) бўлими (филиали) бошлиқлари билан келишилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ишлари Республика аэрогеодезия маркази ва унинг ҳудудлараро бўлимлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) бошқа ташкилотлари ҳамда геодезия ва картография соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари ҳам жалб қилинади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банддаги «фойдаланилган ҳолда» сўзларидан кейин «тайёрланган рақамли ортофотопланлар асосида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-банддаги ««Давергеодезкадастр» қўмитасининг» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«29. Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ер ресурсларини хатловдан ўтказиш материаллари асосида ер кадастри дафтарига тегишли ўзгартиришлар киритади, яратилган электрон рақамли хариталар ва контурлар қайдномасидан келгусида амалда фойдаланишни ташкил этади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банддаги ««Давергеодезкадастр» қўмитасининг» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш юзасидан тайёрланган электрон рақамли ортофотоплан материаллари Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия марказида давлат ер кадастрига оид ахборот тизимини шакллантириш, юритиш ва доимий янгилаб бориш мақсадида жамланади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Масъуллар» устуни 2-босқичидаги ««Ўздаверлойиҳа» институти «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Республика аэрогеодезия маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
6-босқич
Тасдиқланган ер ресурслари хатловини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларига фойдаланиш учун топшириш.
Республика аэрогеодезия маркази
1 ҳафта муддатда
»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2, 3 ва 4-иловалардаги «Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 3-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) геоботаник тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради ҳамда услубий раҳбарлик қилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7 ва 8 бандлар, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги ««Давергеодезкадастр» қўмитаси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Ҳар бир туманда геоботаник тадқиқот ишларининг якуний маълумотини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилади. Туман Комиссияси таркибига ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман сув хўжалиги бўлими ходими, ўрмон хўжалиги вакили, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспектори, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили ҳамда геоботаник тадқиқот бажарувчисининг вакили киритилади. Комиссия таркиби туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори билан тасдиқланади ва доимий равишда фаолият юритади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банддаги ««Давергеодезкадастр» қўмитаси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банддаги «ер ресурслари ва давлат кадастри» сўзлари «қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-банддаги ««Давергеодезкадастр» қўмитаси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-иловадаги «ер ресурслари ва давлат кадастри» сўзлари «қишлоқ хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 4-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошисида «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисида «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси» сўзлари «Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.