23.02.2021 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2021 йилдаги 95-сон
Date of entry into force
24.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида тасдиқлаш ва уларнинг ижросини ташкил этишга;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ишчи гуруҳлари томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ишларини жойларда пухта ўрганиб, субсидия ажратилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиб боришга;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар, доривор ўсимликлар ҳамда шоли учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 09/25/97/0149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда жорий этилган сувни тежайдиган технологияларидан ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби талаблари бажарилиши бўйича доимий назоратни амалга ошириш ҳамда натижаси бўйича ҳар чорак якуни билан Сув хўжалиги вазирлигига маълумот киритиб боришга масъулдир.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғарма ҳисобига ажратиладиган ҳар йиллик субсидиялар ҳисобидан» сўзлари «Жамғарма маблағлари ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари) 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 72-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-илованинг 7-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.06.2022 й., 09/22/315/0495-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.04.2023 й., 07/23/107/0184-сон; 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон; 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон; 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 17.02.2025 й., 09/25/97/0149-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон; 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)