17.02.2021 йилдаги ПҚ-4996-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.02.2021 йилдаги ПҚ-4996-сон
Date of entry into force
18.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи 2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллектни қўллашнинг асосий йўналишлари ва тамойилларини, шунингдек, яқин ва узоқ истиқболда ушбу соҳани комплекс шакллантириш учун шарт-шароитларни белгиловчи Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда ягона талаблар, жавобгарлик, хавфсизлик ва шаффофликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли манфаатлари йўлида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, маълумотларни қайта ишлашда давлат органларининг самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва уларни кейинчалик тижоратлаштиришни рағбатлантирувчи сунъий интеллект соҳасида инновацион ишланмаларнинг маҳаллий экотизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологияларини қўлловчи дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларини тезкор рақамлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш, шу жумладан товарларнинг (иш ва хизматларнинг) ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ахборот ресурслари ва билимлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, зарур таълим муҳитини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма халқаро тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, республикамизнинг нуфузли рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш мақсадида сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги устувор тармоқлар ва соҳаларда, шу жумладан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларини жалб қилган ҳолда Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида: ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ж. Ходжаев, Қ. Юлдашев, Ш. Қодиров);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк соҳасида: тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш, фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Марказий банк, «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖ, АТ «Алоқабанк» (М. Нурмуратов, А. Мирсоатов, К. Ирисбекова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия соҳасида: бюджет харажатлари, пенсия, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек, нафақа тўловларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Молия вазирлиги (Т. Ишметов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ соҳасида: юридик шахсларнинг солиқ тушумларини таҳлил қилиш, солиқ тўловларидаги тафовутларни аниқлашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги (Ш. Кудбиев, Д. Султонов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт соҳасида: локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, Ички ишлар вазирлиги (И. Маҳкамов, Х. Хасилов, А. Жўраев, А. Икрамов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика соҳасида: энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолини прогноз қилишда, технологик ускуналар ишини оптималлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (А. Султанов, У. Мустафоев);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев, А. Азизов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика соҳасида: бозорнинг дори воситалари ва тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Дори-Дармон» АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (С. Кариев, У. Салихбаева, А. Азизов);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳукумат соҳасида: электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (Ш. Садиков) сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун технологик шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан ташкил қилинган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига (А.Н. Арипов) (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси) Дастурни ҳамда сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва қўллаш билан боғлиқ бошқа ташаббусларни комплекс мувофиқлаштириш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мувофиқлаштириш комиссияси (А.Н. Арипов) етакчи хорижий мутахассислар ва компанияларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 декабрга қадар яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун алоҳида очиладиган ҳисоб рақами орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологияларини қўлловчи илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни мақсадли молиялаштириш Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи органининг хулосасига кўра амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ривожланиш вазирлиги Мувофиқлаштириш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат илмий дастурлари бўйича илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети маблағлари доирасида Жамғармага сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларни ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга маблағларни йўналтириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини ҳар томонлама амалга оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш, рақамли технологияларни ривожлантиришнинг илмий экотизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича инновацион маҳсулотларни ҳамда уларнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича етакчи хорижий инновацион ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт юридик шахс мақомига эга давлат илмий ташкилоти бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 мартдан бошлаб Институтнинг жорий фаолияти, бино ва иншоотлардан фойдаланиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш (илмий ходимлардан ташқари) бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг мазкур қарор доирасида Институт фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари 2021 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учун ажратилган бюджет ажратмалари доирасида молиялаштирилади, 2022 йилдан эса Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 15 та штат бирлигидан иборат бўлган Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
департамент ходимлари сони мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ қайта ташкил қилинаётган марказларнинг штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, давлат органлари, тижорат банклари ва йирик саноат корхоналарининг Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянсни 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил қилиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшма альянс сунъий интеллект технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида жорий қилиш бўйича устувор лойиҳаларни жадал ва биргаликда амалга ошириш, уларни ишлаб чиқиш харажатларини оптималлаштириш, ушбу соҳадаги энг яхши тажрибаларни давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида оммалаштириш мақсадида ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қўшма альянснинг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотда фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформасини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Марказий банк идоралараро ишчи гуруҳини ташкил қилсин ва энг яхши хорижий тажрибалар асосида 2021 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий қилишнинг аниқ механизмлари тўғрисида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини сунъий интеллект технологияси асосида трансформация қилишни молиялаштиришга кўмаклашиш дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини сунъий интеллект технологияси асосида трансформация қилиш натижасида иш жойларини сақлаб қолиш мақсадида ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган сарф-харажатларни субсидиялаш дастурини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари учун сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва ўз фаолиятида жорий қилиш бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни (R&D) рағбатлантирувчи чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мувофиқлаштириш комиссиянинг 2021 йилда сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун очиқ шаклда тақдим этиладиган давлат маълумотларини яратиладиган платформада 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллект учун давлат маълумотларини шакллантиришга масъул тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ўзига тааллуқли қисмларда маълумотларни ўз вақтида жойлаштириш, шунингдек, уларнинг тўлиқлиги, долзарблиги ҳамда ишончлилиги юзасидан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси сунъий интеллект технологиялари асосида қайта ишлаш учун тақдим этиладиган рақамли давлат маълумотлари тўпламларига кириш имкониятини ташкил қилиш ҳамда уларнинг сифати устидан тизимли назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотлар соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари сифатида қабул қилиш бўйича ишлар жадвалини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида «Сунъий интеллект» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган олий таълим муассасалар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 5 ва 6-иловаларда кўрсатилган ҳар бир олий таълим муассасасига камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олимни сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида ўқитишда иштирок этиш учун жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, хорижий экспертлар ва олимларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квотани мақсадли ажратишни кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект» докторантура ихтисослигини ташкил қилишни кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, АТ «Алоқабанк», «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан «Сбер» гуруҳи (Россия) билан биргаликда сунъий интеллект технологияларини татбиқ қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков, О. Пекось), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов, А. Назаров), АТ «Алоқабанк» (К. Ирисбекова), «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (А. Мирсоатов) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, «Сбер» гуруҳи (Россия) билан хорижий илғор тажриба ҳамда энг яхши тажрибалар асосида сунъий интеллект технологиялари ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш чораларини кўрсин, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда пилот лойиҳаларини тезкорлик билан ва самарали амалга ошириш, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ташкил қилиш, шунингдек, мазкур қарорда белгилаб берилган бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича биргаликда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий интеллектни ривожлантириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида, шунингдек, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашда маслаҳатчи сифатида қатнашиш учун «Сбер» гуруҳининг (Россия) етакчи мутахассислари ва экспертлари жалб қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида чиқишлар ва тематик телекўрсатувлар ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиковлар зиммасига мазкур қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорнинг 2, 3 ва 4-иловаларида кўрсатилган вазирлик, идора ва ташкилотлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда йигирма кун муддатда юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича «манзилли йўл хариталари» (чора-тадбирлар дастурлари)ни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштириш комиссияси (А.Н. Арипов) мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар чоракда муҳокама қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Р.А. Гулямов, А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4996-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сунъий интеллект соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш:

сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадли давлат дастури, стратегияни амалга оширишнинг бир йиллик «Йўл харитаси», ушбу соҳани йиллар бўйича ривожлантириш кўрсаткичлари (индикаторлари);

машина ёрдамида ўқитиш ва сунъий интеллект алгоритмларини ривожлантириш учун зарур бўлган рақамли маълумотлар очиқлиги ва сифатини ошириш;

сунъий интеллектни машина ёрдамида ўқитиш учун катта ҳажмда давлат тилидаги рақамли маълумотларни шакллантириш, шунингдек, давлат тилидаги нутқни таҳлил ва синтез қилишни қўлловчи дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун замонавий юқори технологик инфратузилма ва аппарат комплексларини яратиш;

сунъий интеллект соҳасида малакали мутахассисларни, жумладан хорижий ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда соҳага оид олий таълим муассасаларида алоҳида йўналишларни очиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарув тизимлари учун кадрларни мақсадли ўқитиш орқали тайёрлашни ташкил этиш;

сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва қўллаш, рақамли маълумотларни қайта ишлашнинг умумий тамойиллари ва меъёрлари, шунингдек, ягона стандартлари ва қоидалари масалаларини тартибга солишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект соҳасидаги хатарларни назорат қилиш ва олдини олиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаб чиқилган дастурларнинг хавфсиз ишлаши, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш, шунингдек, фойдаланиладиган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш.

1. Хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда стратегия лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Стратегияни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил февраль



2021 йил сентябрь


2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Марказий банк, Фанлар академияси, АТ «Алоқабанк», «Ўзмиллийбанк» АЖ, вазирликлар, идоралар, илмий ва олий таълим муассасалари

2.

Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш.

1. Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро стандартларни таҳлил қилиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил март

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикасининг сунъий интеллект соҳасидаги давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Режа-жадвал асосида

3.

Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режимни яратиш.

1. Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда махсус ҳуқуқий режимни яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш.

2021 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Махсус ҳуқуқий режимни яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил апрель

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил май

II. Сунъий интеллект технологияларини давлат бошқаруви тизимида кенг қўллаш

4.

Электрон ҳукумат ва молиявий хизматлар фойдаланувчиларини масофавий идентификация қилишни жорий қилиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги, Марказий банк

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июль

5.

Овозли биометрия ва инсон нутқини таниш технологик ечимларини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга оширишнинг молиявий ва техник масалаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил март

Ижрочилар маблағлари, грантлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, АТ «Алоқабанк»

2. Овозли биометрия ечимини АТ «Алоқабанк» алоқа маркази билан интеграциялаш (тажриба-синов лойиҳа).

2021 йил октябрь

3. Нутқни таниш технологик ечимини давлат тили нуқтаи назаридан маҳаллийлаштириш.

2022 йил март

6.

«Сбер» гуруҳи тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар учун рақамли экотизим яратиш.

1. АТ «Алоқабанк» рақамли хизматлари томонидан бизнесни онлайн рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш (тажриба-синов лойиҳа).

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари

АТ «Алоқабанк», Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

тижорат банклари томонидан алоҳида давлат хизматларининг кўрсатилиши;

тижорат банклари томонидан молиявий бўлмаган маслаҳат хизматларининг кўрсатилиши;

тижорат банкларининг уларнинг рақамли экотизимига кирувчи лойиҳаларда улушли иштирок этишлари имконининг яратилиши.

2021 йил сентябрь

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

III. Сунъий интеллект соҳасида инновацион ишланмаларнинг маҳаллий экотизимини яратиш

7.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш.

1. Институт фаолиятини ташкил этиш ва унинг таркибий тузилмасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил март

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил апрель

8.

Сунъий интеллект соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўшма молиялаштириш (краудфандинг) механизмларини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил март — декабрь

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2022 йил февраль

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

9.

Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва тадқиқотчи-стажёрликка ўқитиш учун ҳар йили 5 нафардан мақсадли квота ажратилишини белгилаш.

1. «Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект» докторантура ихтисослигини ташкил этиш.

2021 йил август

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. 2021/2022 ўқув йили учун квоталарни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш.

2021 йил сентябрь

3. «Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект» докторантура ихтисослигини олий малакали кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик мутахассисликлар номенклатурасига киритиш.

2021 йил октябрь

4. Кейинги уч йилга қабул квоталари учун тавсиялар ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

10.

Умумтаълим мактабларида «Ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни» мавзусида очиқ дарслар ўтказиш.

1. Умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчилари учун ҳар икки йилда бир маротаба онлайн тарзда ўтказиладиган «Ахборот жамиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект» мавзусидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш қисқа муддатли курслари дастурини (10 соатлик) тайёрлаш.

2021 йил ноябрь

Ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан

Халқ таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

2. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (5-синф ва ундан юқори) «Ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни» мавзусида бир йилда камида икки маротаба очиқ дарслар ташкил этиш.

2022 йил апрель ойидан бошлаб

11.

Ахборот технологиялари соҳасига ихтисослашган ходимлар учун ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда «Сунъий интеллект» таълим йўналиши фанлари бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш.

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида «Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект» малака ошириш ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази негизида ўқитувчилар учун қисқа муддатли қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳамда етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган тингловчиларга олий таълим муассасалари талабаларига маъруза ўқиш, машғулотлар ўтиш учун сертификатлар бериш.

2021 йил март ойидан бошлаб

IV. Сунъий интеллект технологияларини қўлловчи дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш учун шароит яратиш

12.

Рақамли давлат маълумотларидан фойдаланиш учун шароит яратиш ҳамда уларни тезкор рақамлаштиришни таъминлаш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

рақамлаштирилган давлат маълумотларини жойлаштириш ва шахсларнинг улардан фойдаланишини ташкил этиш;

рақамлаштирилиши шарт бўлган давлат маълумотлари рўйхатини шакллантириш;

рақамлаштириш форматига ва рақамлаштирилган зарур давлат маълумотларини жойлаштириш даврига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини лойиҳасини келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил декабрь

13.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизими эҳтиёжлари учун Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс фаолиятини ташкил этиш.

1. Ҳар йили Қўшма альянснинг ҳаракатлар режаси ва унинг иштирокчилари таркибини тасдиқлаш.

2021 ва 2022 йиллар декабрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. Қўшма альянс иштирокчиларининг муаммоли масалаларини тақдим этиш ва Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси доирасида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш.

2021 ва 2022 йиллар январь

3. Амалга оширилган лойиҳалар натижаларини эшитиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

2021 ва 2022 йиллар февраль

4. Ҳар чоракда қўшма альянс фаолияти юзасидан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси мажлисини ўтказиш.

2021-2022 йиллар мобайнида

14.

Давлат тилида сунъий интеллект бўйича изоҳли луғат ишлаб чиқиш.

1. Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда сунъий интеллект соҳасидаги термин ва таърифларни шакллантириш.

2021 йил май

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг махсус ҳисоб рақами маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Сунъий интеллект бўйича изоҳли луғат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2021 йил сентябрь

3. Изоҳли луғатни эълон қилиш.

2021 йил декабрь

V. Сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш

15.

Сунъий интеллект соҳасида амалий алгоритмлар ёзишда тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида доимий равишда «хакатон»лар ва танловлар ўтказиш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича йиллик жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил март

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. Тадбирларни ўтказиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2021-2022 йиллар мобайнида

16.

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун махсус ҳуқуқий режим доирасида тажриба-синов лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида махсус очиқ майдонча яратиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил август

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил октябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2022 йил май

17.

Телекоммуникация, хавфсизлик ва бошқа давлат ҳамда ҳудудий дастурлар доирасида йўналишлардаги лойиҳаларда иштирок этиш учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказлари (R&D) фаолиятини ташкил этиш учун талабларни ўрнатиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳ шакллантириш.

2021 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июнь

VI. Маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ахборот ресурслари ва билимлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш

18.

Ўзбекистон Республикаси Очиқ давлат маълумотлари портали фаолияти доирасида сунъий интеллект учун рақамли маълумотлар платформасини яратиш, бунда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

барча фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар яратган ҳолда очиқ давлат маълумотларини, интеграция қилиш талабларини ва улардан фойдаланиш тўғрисида маълумотларни эълон қилиш;

сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш доирасида очиқ давлат маълумотларидан бемалол фойдаланиш имкониятини олиш учун ариза бериш.

1. Очиқ маълумотлар портали платформасида жойлаштириш учун очиқ маълумотлар ва масъул ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил март

-

Давлат статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар

2. Сунъий интеллект доирасида маълумотлар тўпламини жойлаштириш имкониятларини яратиш учун Очиқ маълумотлар порталини модернизация қилиш ҳамда маълумотларни автоматик тарзда киритиш ва юклаб олишда интеграцияни таъминлаш.

2021 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар

3. Сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларда фойдаланиш учун Портал платформасида маълумотлар тўпламини ўз вақтида (шу жумладан автоматлаштирилган) жойлаштириш.

2021 йил август

Вазирлик ва идоралар

VII. Сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

19.

Сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорликдаги илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш.

1. Сунъий интеллект соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил октябрь

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Илмий тадқиқотда ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини ўрганиш.

2022 йил февраль

3. Тегишли хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш.

2022 йил март

20.

Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government Artificial Intelligence Readiness Index) республика позициясини яхшилаш чораларини кўриш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш ва ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси кўрсаткичларини таҳлил қилиш.

2021 йил июнь

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. Мамлакат позициясини яхшилаш бўйича мақсадли ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

3. Дастур лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

21.

Сунъий интеллект соҳасида миллий ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ҳамкорликдаги тадқиқот лойиҳалари фаоллигини ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи сунъий интеллект соҳасидаги илмий ташкилотларнинг миллий ва хорижий олий таълим ва илмий муассасалари билан 5 йиллик ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш:

иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимига сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича долзарб мавзуларни шакллантириш;

сунъий интеллект соҳасида тадқиқот лойиҳаларини молиялаштиришда хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

2022 йил февраль

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

22.

Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш.

1. Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимлар рўйхатини шакллантириш ва танлов асосида саралаш.

2. Илғор хорижий илмий ташкилотлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

3. Танлов асосида саралаш орқали ёш олимларни мақсадли хорижий илмий стажировкаларга ўзаро келишув асосида юбориш.

2021-2022 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларида таълим олиш ҳамда уларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Сунъий интеллект соҳасида ўқитиш ва тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш.

2021 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Етакчи хорижий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан алоқалар ўрнатиш.

2021 йил август

3. Магистратура ва докторантурада ўқиш учун илмий-тадқиқот фаолияти ва таълимнинг мақсадли дастурини шакллантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

4. Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида ахборотларни эълон қилиб бориш.

Ҳар йили

24.

Сунъий интеллект соҳасида хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда мунтазам тарзда халқаро илмий конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

1. «Сунъий интеллект — технологик ривожланиш асоси» шиори остида ахборот-технологиялари ҳафталигини ўтказиш, шу жумладан олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ўртасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизими учун сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган танлов ташкил этиш.

2. 2021 йилда «Innoweek» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хорижий компаниялар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, банклар, йирик ишлаб чиқарувчилар вакиллари иштирокида «Сунъий интеллект — технологик ривожланиш асоси» мавзусида халқаро конференция ташкил этиш.

2021 йил октябрь-ноябрь

Ижрочилар маблағлари, грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси

3. Халқаро конференция ва бошқа тадбирлар ўтказиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

4. Етакчи хорижий экспертлар ва мутахассислар, компания ва бошқа муассасаларни жалб қилган ҳолда халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиш.

2022 йилда алоҳида режа асосида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб бирлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил май

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ва грантлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил август

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

2.

Тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Халқаро молиявий институтлар ва консалтинг компаниялари кўмагида лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Марказий банк, тижорат банклари, Банклар ассоциацияси

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2022 йил январь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2022 йил ноябрь

4.

Юридик шахсларнинг солиқ тушумларини таҳлил қилиш, солиқ тўловларидаги тафовутларни аниқлашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари, грантлар ва кредитлар

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил июнь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2022 йил май

5.

Локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳар-трансхизмат» АЖ, Ички ишлар вазирлиги

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил август

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

6.

Энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолини прогноз қилишда, технологик ускуналар ишини оптималлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил август

Ижрочилар маблағлари ва кредитлар

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил октябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2022 йил апрель

7.

Инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил август

Халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил ноябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

8.

Бозорнинг дори воситалари ва тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Дори-Дармон» АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил июль

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

9.

Электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, АТ «Алоқабанк»

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил июнь

3. Биометрик маълумотлар бўйича жисмоний шахсларни идентификация қилишнинг Ягона биометрик тизими (ЯБТ)ни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил ноябрь

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 07/22/208/0311-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

млрд сўм

Т/р

Ташкилот номи

Устувор йўналиш

Сумма*

Молиялаштириш манбалари

1.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Сунъий интеллект технологиялари ва катта маълумотлар билан ишлаш учун суперкомпьютер ва «булутли» платформаларни ривожлантириш

15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

2.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Нутқни аниқлашва синтезлаш технологиялари, табиий тилга ишлов бериш ва сунъий интеллектнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш

15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

3.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг интеллектуал технологияларини ривожлантириш

15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари аҳволини, шунингдек, глобал позициялаш тизимлари маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш технологияларини ривожлантириш

20

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

5.

Энергетика вазирлиги

Ашёлар интернети интеллектуал технологияларини ривожлантириш

20

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар

6.

Марказий банк

Банк соҳасида мониторинг ва таҳлил қилиш учун интеллектуал технологияларни ривожлантириш

10

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

АТ «Алоқабанк»

10

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ

20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

7.

«Олмалиқ КМК» АЖ

Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш

20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

«Навоий КМК» ДК

20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

«Ўзавтосаноат» АЖ

20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар

Жами

200

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ажратилаётган маблағларнинг суммаларига амалдаги харажатлардан келиб чиқиб аниқлик киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилаётган маблағлар мазкур ташкилотларда сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга бевосита ушбу ташкилотлар томонидан йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун очиқ шаклда тақдим этиладиган давлат маълумотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Рақамли маълумотлар номи*

Масъул ташкилотлар

1.

Иқлим ва об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги маълумотлар

Гидрометеорология хизмати маркази

2.

Компьютер томографияси ва монографияси тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Сув ресурслари тўғрисидаги маълумотлар

Сув хўжалиги вазирлиги

4.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги

5.

Маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар

Давлат солиқ қўмитаси

6.

Суд қарорлари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Олий суд

7.

Назорат касса машиналари орқали аҳоли билан пул операциялари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Давлат солиқ қўмитаси

8.

Жамоат транспорти ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар**

Транспорт вазирлиги

9.

Жамоат транспортида йўловчиларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)***

Транспорт вазирлиги

10.

Кўчмас мулк, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Кадастр агентлиги

11.

Автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Ички ишлар вазирлиги

12.

Йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Ички ишлар вазирлиги

13.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва манзиллар тўғрисидаги маълумотлар

Кадастр агентлиги

14.

Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари тўғрисидаги маълумотлар

(шахсий идентификациясиз)

Марказий банк, Кредит бюроси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* маълумотлар сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш учун рақамли маълумотлар платформасига жойлаштирилади ҳамда реал вақт режимида, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ шахсий идентификациясиз шаклда янгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб — Тошкент шаҳри, 2022 йил 1 январдан бошлаб — босқичма-босқич бошқа ҳудудлар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб — Тошкент шаҳри, 2022 йил 1 январдан бошлаб — Нукус шаҳри ва вилоят марказлари, 2023 йил 1 январдан бошлаб — Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида «Сунъий интеллект» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот номи

Грант асосида қабул қилиш параметрлари ва ўқув йилининг бошланиши

Бакалавриат

Ўқув йили

Магистратура

Ўқув йили

1.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

30

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

10

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

2.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

25

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

10

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

3.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

25

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

5

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

4.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

20

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

5

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

5.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти*

-

-

10*

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Жами

100

30

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Тегишли олий таълим муассасалари магистрантларининг магистрлик диссертациялари устидан илмий раҳбарликни амалга оширади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган олий таълим муассасалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Андижон давлат тиббиёт институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жиззах политехника институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фарғона политехника институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент давлат транспорт университети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент давлат юридик университети
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тошкент давлат аграр университети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тошкент тиббиёт академияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ички ишлар вазирлиги академияси
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 07/21/4996/0127-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон; 15.04.2022 й., 07/22/208/0311-сон, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)