11.02.2021 йилдаги ПФ-6167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.02.2021 йилдаги ПФ-6167-сон
Date of entry into force
12.02.2021
Ҳужжат 12.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётга хусусий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни (кейинги ўринларда — профессионал ташкилотлар) жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур Фармоннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал ташкилотларни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки «UzAssets» инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар давлат мулкини хусусийлаштиришда баҳоловчи ташкилотларни танлаш, уларнинг хизматлари қийматини аниқлаш ва тўлашнинг энг яхши тижорат таклифларини танлаб олиш тартибини жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 11 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6167-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига
1-ИЛОВА

2021 йил март ойида савдога чиқариладиган давлат активларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Номи

Жойлашган ҳудуд

Балансда сақловчи

Майдони

умумий ер (га)

Бино-иншоот (кв.м)

1.

«Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ*

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

0,4

34 592

2.

«Шаҳар меҳмонхонаси» ДУК

Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

2,2

12 256

3.

«Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси»

Тошкент шаҳри, Миробод тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

1,9

17 863

4.

«Маъмурий бино» (Собиқ Республика биржа маркази)

Тошкент шаҳри, Миробод тумани

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

1,1

9103

5.

«Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4,1

13 833

6.

«Белдирсой оромгоҳи» дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Белдирсой оромгоҳи» шуъба корхонаси соғломлаштириш маркази

46,1

9 628

7.

«Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Чорвоқ оромгоҳи» шуъба корхонаси соғломлаштириш маркази

76,1

31 211

8.

«Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

0,6

10 100

9.

«Сижжак» дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5,4

5 016

10.

«Автогазтаъминот» МЧЖ

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

18,4

19 316

11.

«Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5,9

2 746

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

1. Ушбу иловада кўрсатилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектлар улуш ёки мулкий мажмуа сифатида савдоларга чиқарилади. Улуш сифатида чиқарилганда ушбу иловада кўрсатилган объектлар жамият устав фондига баланс қийматида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сотиш шартлари ва усуллари (жумладан профессионал ташкилотларни жалб этиш зарурати) Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* «Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши ва унга оператив бошқарувга берилган давлат кўчмас мулк объекти жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш учун баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига
2-ИЛОВА

2021 йил апрелдан савдога чиқариладиган давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот номи

Жойлашган жойи

Сотиладиган улуш миқдори

(фоизда)

1.

«Кварц» АЖ

Фарғона вилояти

89,5

2.

«Трест-12» АЖ

Тошкент шаҳри

51

3.

«Ўзбеккимёмаш заводи» АЖ

Тошкент вилояти

44,7

4.

«Жиззах пластмасса» АЖ

Жиззах вилояти

85,8*

5.

«Қўқон механика заводи» АЖ

Фарғона вилояти

64,1

6.

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

Фарғона вилояти

100

7.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ

Тошкент шаҳри

49,3

8.

«Тошкентвино комбинати» АЖ

Тошкент шаҳри

51,8

9.

«Ўзбекистон шампани» АЖ

Тошкент шаҳри

51,0

10.

«Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати» АЖ

Самарқанд вилояти

71,2

11.

«Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси» ДУК

Тошкент вилояти

100

12.

«Урганч шароб» АЖ

Хоразм вилояти

60,3

13.

«Нукус вино заводи» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

51

14.

«Шаҳрисабз вино-ароқ» АЖ

Қашқадарё вилояти

51

15.

«Сирдарё вино» АЖ

Сирдарё вилояти

51

16.

«Конвин» АЖ

Тошкент вилояти

51

17.

«Мастона» АЖ

Фарғона вилояти

51

18.

«Электр қишлоқ қурилиш» АЖ

Тошкент шаҳри

53,4

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур рўйхатдаги давлат акция пакетлари (улушлар) «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси устав капиталига номинал қийматда бериш орқали сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу иловада кўрсатилган активларни сотишдан тушган маблағлар («UzAssets» АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) ҳар чоракда Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади ва 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли улуш белгиланган тартибда бошқарув органи қарори асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига «UzAssets» инвестиция компанияси устав фондига номинал қийматда ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5666-сон Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ёки Давлат тендер комиссиясининг қарори билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга оширилади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси таклифлари асосида профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш ёки бошқа ташкилот ва идораларга ўтказиш ҳуқуқи берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4771-сон қарорининг 8-банди «в» кичик банди «давлат муассасаси шаклидаги» сўзларидан кейин «бюджет ташкилотига тенглаштирилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига 5-илованинг 43-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2020 йил 1 декабрь» сўзлари «2021 йил 1 август» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банднинг «г» кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мазкур Фармоннинг 4-иловасидаги» сўзлари «хусусийлаштирилиши белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2021 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2020 йил 1 декабрга қадар» сўзлари «2021 йил 1 июнга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «2020» рақами «2021» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошисидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2021 йил 1 июнга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 5-иловадан «** Объектлар мулкий мажмуа сифатида барча мавжуд мол-мулки баҳоланган ҳолда савдога чиқарилади» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси қарорлари» сўзи «Ҳукумати ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда жамият қатнашчиларининг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда оммавий савдоларга қўйиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини оммавий савдоларга чиқаришда уларнинг бошланғич нархини (баланс, номинал қийматларида, фонд биржаси котировкаси бўйича, соф активлари қийматида ёки давлат активлари баҳоланган нархининг 70 фоизгача пасайтирилган миқдорида) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларига ўзгартиришда корхонанинг мол-мулклари ва мажбуриятларини хатлов ҳамда баҳолашни ўтказмасдан, уларнинг устав капитали миқдорини солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини устав капиталига бериш орқали хусусийлаштириш ёки давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари асосида уларнинг носоҳавий активларини давлатга бериш орқали улардаги давлат улушларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари

«UzAssets инвестиция компанияси» АЖ*

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари

Бинолардан фойдаланиш дирекцияси

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Агентлик акциядор ҳуқуқини амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

1. Бошқарув ходимлари умумий соми — 126 нафар, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий сони — 104 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўшимча штат бирликлари Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда киритилади.»
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон, 15.06.2023 й., 06/23/95/0372-сон)