01.07.2020 йилдаги ПҚ-4771-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.07.2020 йилдаги ПҚ-4771-сон
Date of entry into force
02.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган, фойдаланилмасдан турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхоналари негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида барча давлат органларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақли.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини (ходимларнинг иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа тўловлар) молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Агентликнинг тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхоналарининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан шартномавий муносабатлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотлар Марказ томонидан автоматлаштирилган тизим орқали тегишли давлат органларидан олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва ҳудудий бошқармаларга тегишли давлат мулки объектларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Марказ ҳисобидан, пул маблағлари мавжуд бўлмаганда Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисида маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар) Марказнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тузилган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини аниқлаш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлар ҳудудий бошқармаларга ҳафталик ахборот киритиб боради;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимлари туман (шаҳар)ларнинг ҳар бир маҳалласига бириктирилади ҳамда ваколати доирасида маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этади;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган давлат мулки объектлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармаларга топширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари балансига қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириши мумкин;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган давлат мулки объектлари рўйхати Марказ томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб борилади;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амал қилиш муддати тугаган электрон савдолар орқали расмийлаштирилмаган ижара шартномаларининг муддати (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулки бўйича тузилган ижара шартномалари бундан мустасно) келгуси давр учун узайтирилмайди ва ушбу шартномалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган давлат мулклари, балансда сақловчиларнинг розилиги талаб қилинмасдан 2022 йил 1 июлдан бошлаб электрон савдоларга чиқарилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили давлат мулкини ижарага беришда Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида) фаолияти бўйича ставкалар ҳамда қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар миқдори тасдиқланишида бир йилга 1 кв.м. учун ижара тўлови таянч ставкасининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати бошқа фаолият турлари бўйича ўртача ўсиш суръатлари даражасида белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) барча аукцион савдолари натижалари QR-код (матрик штрихли код)ни қўллаш орқали расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «E-AUKSION» тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинади:
(6-банд «б» кичик бандининнг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мобиль идентификация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали аукционда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталогни яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси доимий равишда бўш турган объектларни аниқлаб, уларни Марказ ва ҳудудий бошқармаларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва ҳудудий бошқармаларни замонавий техника билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва ҳудудий бошқармалар зиммасига юклатилган вазифалар юзасидан судларга киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси негизида давлат муассасаси шаклидаги бюджет ташкилотига тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бинолардан фойдаланиш дирекциясини ташкил этсин.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида Марказнинг харажатлари учун 2020 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2021 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ва 3 та, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган, хизмат автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ мурожаатига асосан уни ўрнатилган тартибда ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4771-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

»;

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимлари умумий сони — 126 нафар, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий сони — 104 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Агентлик марказий аппаратининг умумий штат бирлигига кирмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4329-сон қарори 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Белгилансинки, Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар 2400 — 2483,5 МГц ва 5000 — 5999 МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2020 й., 07/20/4771/1013-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)