Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
13.03.2026
21.10.2024
02.10.2024
16.02.2024
31.08.2022
12.02.2022
04.02.2021
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тўлақонли амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига илмий асосланган ахборот, замонавий хизматларни кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш, таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва агрохизматлар кўрсатиш тизимининг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Ш.М. Ғаниев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда унинг тармоқлари бўйича илмий изланишлар олиб бораётган ва кадрлар тайёрлаётган барча турдаги давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажрибалар асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларининг тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг йиллик иш режасини ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш муаммоларига илм-фан орқали ечим топиш мақсадида соҳадаги илмий-тадқиқот муассасалари ва қишлоқ хўжалиги кластерлари ўртасида келишувлар тузиш амалиётини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия) Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ўз тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, чорвачилик йўналишлари, ўрмон ва сув хўжалиги, ипакчилик соҳаларидаги илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб боради, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишларга буюртмаларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Мувофиқлаштирувчи кенгаш 2021 йил 1 апрелга қадар Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича кейинги беш йилга мўлжалланган дастурни (кейинги ўринларда — беш йиллик дастур) ишлаб чиқади ва эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беш йиллик дастур қишлоқ хўжалиги соҳасидаги идоралар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот муассасалари, қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатувчи субъектлар, жумладан агросаноат кластерлари, кооперациялар, фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифлари асосида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) беш йиллик дастурда назарда тутилган йўналишлар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий лойиҳалар бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этилади;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) беш йиллик дастурда назарда тутилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан таклиф этилган ва бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган лойиҳалар ҳамда бошқа вазифалар Академия ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан амалга оширилади.
(5-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, илмий тадқиқот ишларини молиялаштириш ва уларнинг якуний натижасидан фойдаланиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги субъектлари ва бошқа шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини бошқариш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи — Академия томонидан амалга оширилади.
(5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг бюджет маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши уларни молиялаштириш учун бошқа маблағларни тўғридан-тўғри жалб қилишни истисно қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий агрохизматлар марказлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда — туман агрохизматлар марказлари) ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни жалб этган ҳолда ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизими асосида амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳудудий агрохизматлар марказлари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда ташкил этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг узоқ муддатли ривожланиш тенденциялари ва инсон капитали бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажриба асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши эҳтиёжларидан келиб чиқиб илмий ташкилотларга тайёр илмий ишланмалар ва тегишли илмий маслаҳатларга буюртмаларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаларининг долзарб йўналишлари бўйича тайёрланган илмий ишланмаларни ҳудудлар шароитига мослаштириш йўналишидаги тадқиқотларни амалга ошириш, унинг натижаларини бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар аграр соҳаси асосий ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда халқаро тажрибалар ҳамда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги барча хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги субъектларига бевосита ва онлайн ҳамда «call-марказ» орқали хизмат кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви ва илмий-тадқиқот институтларини трансформация қилишга Жаҳон банкининг 160 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур маблағлар Академия, унинг тизимидаги муассасалар ҳамда агрохизматлар марказлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, қайта тайёрлаш ва лойиҳада назарда тутилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилсин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) илмий-тадқиқот муассасаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган ҳолда экилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилик ва селекциясини йўлга қўяди, янги нав ва дурагайларни яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни зараркунандалардан асраш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тадбиркорлик субъектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот муассасасининг янги нав ва дурагайларни яратиш бўйича фаолиятини молиявий таъминлашга кўмаклашади ҳамда унинг натижаларини тижоратлаштириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозор талабларидан келиб чиқиб, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни йўлга қўяди ва уни оммалаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ички ва ташқи бозорларни топиш, халқаро стандартларга мос келувчи лабораториялар, уруғликни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва мева-сабзавотни қайта ишлаш ускуналарини харид қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш, миллий бренд асосида экспорт қилиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фойда солиғи бўйича жами даромадни аниқлашда тадбиркорлик субъектлари — солиқ тўловчиларнинг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар имзолаганидан кейин чегириб ташланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Академия, мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот муассасалари) бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, бунда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг бошқарув аппарати ходимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ҳамда Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари ходимларига вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари мос равишда қўлланилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия, илмий-тадқиқот муассасаларининг бошқа харажатларини молиялаштириш уларнинг илмий, ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ва хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушадиган маблағлар, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Академия ва илмий-тадқиқот муассасаларига бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан шаклланадиган маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилсин, бунда ушбу ташкилотлар:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари маблағларни бошқариш учун тижорат банкларида ҳисоб рақами очиши ва ундаги маблағлардан мустақил фойдаланиши мумкин (бюджет ташкилотларининг ғазна ҳисоб рақамларидан фойдаланишга доир талаблар ушбу маблағлардан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этади, ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлаш харажатлари, вазифа ва мажбуриятларни бажариш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, илмий лабораториялар учун маблағларни мустақил сарфлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларни ижрочилар ва ҳудудлар кесимида тасдиқласин ҳамда ижрога қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021 — 2025 йилларда устувор ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Адлия вазирлиги мазкур Фармоннинг ижрочиларга етказилишини, унинг мазмун-моҳияти тегишлилиги бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, аҳолига тушунтирилишини ҳамда ижрога қаратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 30 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 3 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6159-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 — 2025 йилларда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини устувор ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, аграр соҳада билимларни тарқатиш ва инновацияларни жорий қилиш билан боғлиқ хизматларни ташкил қилиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берувчи ўсимликларнинг янги навлари, экинларни парваришлаш ҳамда маҳсулот етиштириш бўйича ресурс тежайдиган интенсив агротехнологиялар амалиётга изчил татбиқ қилинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, соҳада бозор тамойиллари ҳамда молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилди. Хўжалик юритишнинг замонавий шакллари, жумладан кластер ва кооперациялар ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, логистика тизимини кенгайтириш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, агросаноат мажмуида стратегик тадқиқотлар ва прогнозлаш ишлари тизимли ташкил этилмаётганлиги сабабли соҳа ва унинг тармоқларида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш асосида илмий асосланган хулосаларга таянган ҳолда ривожлантириш истиқболларини белгилаш бўйича яхлит тизим яратилишига эришилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижада, қишлоқ хўжалигида таълим, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришнинг чуқур интеграциясини таъминлаш ҳамда ушбу тизимнинг самарали бошқарув бўғинларини шакллантириш зарурати пайдо бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 — 2025 йилларда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини устувор ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Концепциянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида таълим, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини янада чуқурлаштириш, янги билимларни яратиш ва қўллаш, ресурс тежайдиган инновацион технологиялар, илғор хорижий ва маҳаллий фан ютуқларини жорий этиш, замонавий билим ва малакага эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда агрохизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат бозори конъюнктураси ўзгаришига мос ҳолда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган аграр таълим тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуидаги илмий муассасаларнинг илмий ва инновацион фаолиятини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи субъектлар учун ахборот ва маслаҳат тизими асосида иш юритадиган агрохизматлар кўрсатиш тармоғини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Концепциянинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Меҳнат бозори конъюнктураси ўзгаришига мос ҳолда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган аграр таълим тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яқин истиқбол ва келажакдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, олий ва профессионал таълим қамровини кенгайтириш, таълим жараёнига рақамли ва замонавий технологияларни жорий этиш, олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда ушбу жараёнга кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш, меҳнат бозоридаги тенденциялар ўзгариб боришини ҳисобга олган ҳолда, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, олий таълим ва илмий муассасаларда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг ўзгарувчан талаблари ҳамда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурлари ҳамда дарсликларни янгилаш, замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш асосида талаба ва ўқувчиларнинг амалиётини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ва профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини оширишнинг истиқболли мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими доирасида йўналишлар ва ҳудудлар кесимида малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда олий ва профессионал таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат бозори таҳлиллари асосида тайёрланган хулосаларга таяниб, олий ва профессионал таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш ва ўқув режаларини ҳамда ўқув фанлари дастурларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг барча йўналишларида «Агроконсалтинг» курси доирасида ўқув жараёнини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли йўналишларда олий ва профессионал таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-методик материалларни тайёрлаш, жумладан ўқув жараёнига New Extensionist Learning Kits (агроконсультантларнинг янги авлодини ўқитиш) воситаларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказда ҳамда замонавий агротехнологиялар асосида фаолият юритувчи хўжалик субъектларида талаба ва ўқувчиларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва профессионал таълим муассасаларининг ўқув лабораторияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш ҳамда янгиларини қуриш ва жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш Дастурини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказ ва унинг ҳудудий агрохизматлар марказларида янги хизмат турларини кенг жорий этиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказ ва унинг ҳудудий агрохизматлар марказларида фаолият олиб бораётган ва жалб қилинган ходимларни KPI тизими асосида баҳолаш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрохизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ўқув ва амалий семинар ҳамда тренингларни ташкил этиш ҳамда Training of Trainers (TOT) дастурларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мутахассисларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини, жумладан Миллий марказ ва унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари базасида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва уларнинг касбий ҳаракатчанлигини таъминлаш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Агросаноат мажмуидаги илмий муассасаларнинг илмий ва инновацион фаолиятини янада ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, янги навларни яратиш, селекция, уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, республика ҳудудларини муайян қишлоқ хўжалиги экинлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш каби концептуал йўналишларга асосланган илм-фанни ривожлантириш долзарб вазифа ҳисобланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда унинг тармоқлари бўйича илмий изланишлар олиб бораётган ва кадрлар тайёрлаётган барча турдаги давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш муаммоларига илм-фан орқали ечим топиш мақсадида соҳадаги илмий-тадқиқот муассасалари ва кластер, кооперациялар, фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатувчи субъектлар, жумладан агросаноат кластерлари, кооперациялар, фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифлари асосида Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича беш йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий дастур асосида фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш тизимини молиялаштириш, илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва бевосита буюртмаларга кўра тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш, Миллий марказ мутахассислари ҳамда маслаҳатчилари малакасини оширишнинг истиқболли мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув танқислиги мавжуд бўлган ҳудудларда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича халқаро саммит ўтказиш, ҳукуматлараро битим тузиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорлик бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда тизимдаги олий таълим муассасалари кафедралари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарларининг ўзаро функционал вазифаларини бажаришдаги ўриндошлик фаолияти доирасидаги интеграцион тизимни амалга ошириш механизми бўйича низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг дастлабки уруғчилигини ташкил этиш, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган навларнинг уруғчилигини қайта тиклаш, етиштирилган оригинал уруғларни «Уруғчиликни ривожлантириш марказига» манфаатли шартномалар орқали етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг илмий ишланмаларга бўлган талабини инобатга олган ҳолда замон талабларига жавоб берадиган, тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган илмий тадқиқот натижаларини бевосита буюртмалар асосида ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш ишлари кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурс тежайдиган инновацион техника ва технологиялар бўйича илғор хорижий ва маҳаллий тажрибаларга оид маълумотлар базасини яратиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари учун қулай рақамли ахборот алмашинуви тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан яратилган интеллектуал мулкни халқаро миқёсда ҳимоя қилиш ва молиявий рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ташкилотларида замонавий илмий-тадқиқот йўналишларини, лаборатория ва тажриба участкаларини ташкил қилиш, шунингдек, илмий тадқиқотларнинг сифати ва натижадорлигини ошириш мақсадида ноёб илмий объектлардан самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдор, иссиққа ва сувсизликка чидамли, яхши таъм, юқори даражадаги товар хусусиятларига эга нав ва дурагайларини яратиш мақсадида жаҳон коллекцияларидан селекция навлари ва дурагайларни интродукция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат соҳасини ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича фаолият юритадиган, халқаро даражада эътироф этиладиган илмий мактабларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ илмий ташкилотлар фаолиятини қамраб олувчи ягона илмий тадқиқот тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг илмий кутубхоналари билан шартнома асосида илмий нашрлар фондини бойитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг электрон илмий адабиётлар каталогларидан ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон стандартлари асосида соҳага доир ноёб тарихий китоблар, энциклопедиялар, монография ва бошқа илмий нашрларнинг электрон каталоглар базасини босқичма-босқич шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Илмий ахборот ва маслаҳат тизими асосидаги агрохизматлар тармоғини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр соҳа ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ва қишлоқ ҳудудларини ижтимоий ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, агрохизматлар тармоғини яратиш ва кенгайтириш, таълим, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини янада чуқурлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Голландиянинг Вагенинген Университети билан ҳамкорликда Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида жаҳон стандартлари асосида етакчи давлатларнинг илмий марказлари ва институтлари андозасида, миллий қишлоқ хўжалиги манфаатларига асосланган Илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот маркази қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича молиялаштириш манбалари ва механизмини такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда, Қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича Миллий дастурни (кейинги ўринларда — Миллий дастур) ишлаб чиқади ва илмий лойиҳаларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш ишларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий дастур қуйидаги стратегик йўналишларни қамраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг санитар-гигиеник хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
глобал иқлим ўзгариши салбий оқибатлари ва прогнозини ҳисобга олган ҳолда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат занжирини яратиш, жумладан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорлари ҳамда бозор инфратузилмасини ривожлантириш, экспортни кенгайтириш ва импортни оптималлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аграр соҳа тараққиётини прогнозлаш ва режалаштириш, мониторинг ва баҳолаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновациялар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ) бинолари ва инфратузилмаси объектларини, шунингдек, синов ва кўргазма майдончалари иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказ ҳузуридаги ҳудудий агрохизматлар марказларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини замонавий техник воситалар ва технологиялар билан ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими фаолиятини халқаро стандартлар даражасида самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида хорижий экспертлар гуруҳини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрохизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида «рақамли ахборот ва маслаҳат хизматлари» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аграр соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг хизмат турларига ва инновацион ишланмаларга бўлган эҳтиёжларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада ривожлантириш мақсадида «даладан истеъмолгача» тамойили асосида халқаро стандартларни кенг жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун онлайн режимида ахборот-маслаҳат ва агрохизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда маҳсулот етиштириш бўйича тавсияларни ўзида қамраб олган мобил платформаларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрохизматлар кўрсатиш жараёнини реал вақт режимида масофадан видеокузатиш, мониторинг қилиш ҳамда агрохизматлар кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий давлатлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланишини, зараркунанда ва касалликлар билан зарарланишини ҳамда озуқа элементларига бўлган талабини сунъий йўлдошларнинг (Sentinel, Аист ва бошқалар) спектр таҳлиллари орқали ўрганишни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хусусий мулкчилик, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида юридик шахс мақомига эга бўлган консалтинг хизматларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказ ва унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятига аграр соҳа олимлари ва малакали мутахассисларни тизимли равишда жалб этиш, агрохизматлар кўрсатувчи мутахассисларнинг маълумотлар базасини яратиш ва доимий янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш ва трансфер қилиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш орқали Миллий марказ ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари мутахассислари ва маслаҳатчиларининг малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини қамраб олувчи ягона билим ва инновациялар тизими шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари ҳамда агротехнологиялар техникумлари фаолияти такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш дастури ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий марказ ва унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари учун етук кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш, қайта тайёрлаш ва фаолиятини сертификатлаш тизими яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
глобал иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда сув танқис минтақаларда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича халқаро саммит ўтказилади ҳамда халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда Янлин агроинновация парки ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот муассасалари томонидан яратилган интеллектуал мулкни халқаро миқёсда ҳимоя қилиш ва молиявий рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот маслаҳат ҳамда хизматлар тармоғини ривожлантириш учун Халқаро эксперт кенгаши (International Expert Board) ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ҳузуридаги 100 дан ортиқ хизматларни кўрсатиш тизими йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари фаолиятига аграр соҳа олимлари ва малакали мутахассисларни тизимли равишда жалб этиш, агрохизматлар кўрсатувчи мутахассислар тўғрисидаги маълумотлари базаси яратилади ва доимий янгилаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари
4.
Б.С. Юлдашев
Фанлар академияси президенти
5.
А.Х. Тошқулов
олий ва ўрта махсус таълим вазири
6.
Ш.Р. Хамроев
сув хўжалиги вазири
7.
И.Ю. Абдурахмонов
инновацион ривожланиш вазири
8.
И.И. Норқулов
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
9.
Н.Ж. Бакиров
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси
10.
А.И. Мақсудов
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
11.
Б.Қ. Шарипов
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси
12.
Лавозими бўйича
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори
14.
Лавозими бўйича
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори
15.
И.К. Эргашев
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори
16.
А.Д. Вахабов
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
17.
А.А. Хаитов
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
18.
Т.Й. Рапиқов
Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири
20.
Ф.Ж. Пулатов
«Ўздонмаҳсулот» АЖ раиси
21.
Р.Ў. Маматкулов
«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси
22.
О.М. Мусаев
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси
23.
М.А. Рахматов
Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси
24.
Э.А. Тошпўлатов
Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси
26.
Лавозими бўйича
«Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси раиси
27.
П.Э. Рахматуллаев
«Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
28.
Б.А. Сулаймонов
Тошкент давлат аграр университети ректори
29.
Х.Б. Юнусов
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори
30.
К.С. Комилов
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори в.б.
31.
Лавозими бўйича
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош илмий котиби, Кенгаш котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот институтларига бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
18.
Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
«Ўздонмаҳсулот» АЖ, ғаллачилик кластерлари, Жиззах вилояти ҳокимлиги
19.
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
«Ўздонмаҳсулот» АЖ, ғаллачилик кластерлари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: * Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, заруратга кўра, мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 февралдан бошлаб бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Озуқа экинлар илмий тажриба станцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мойли ва толали экинлар илмий тажриба станцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2024 й., 06/24/158/0839-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2024 й., 06/24/158/0839-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2024 й., 06/24/158/0839-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element