Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2023 03.02.2021 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2021 йилдаги 50-сон
Date of entry into force
04.02.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сонли «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 3 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги 50-сон қарорига

ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи хатбошига «(кейинги ўринларда парваришланган ўрмонлар деб аталади)» сўзларидан кейин «ҳамда ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 7-банддаги «иловадаги» сўзи «ушбу Низомга 1-иловадаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижара шартномалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий шартнома асосида расмийлаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«37. Ижара тўловининг ставкаси ўрмон фонди участкасининг бир гектари учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди участкасининг ер тоифасидан ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара тўлови ставкасини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс=Эс*Ки*Кл, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс — бир йилга бир гектар учун ижара тўловининг ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эс — бир йилга бир гектар учун ставка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ки — ижара шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кл — ликвидлиги 1 га тенг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди участкасининг ер тоифаси ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара шаклларига қўлланиладиган коэффицентлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўрмон барпо этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл зонасига — 1,25, тоғ зонасига — 1,5, водий ва тўқай зонасига — 2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл зонасига — 0,25, тоғ зонасига — 0,5, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мевали боғлар барпо этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл зонасига — 1,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ёнғоқ мевали боғлар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл ва тоғ зонасига — 1,5, водий ва тўқай зонасига — 2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) кўчат етиштириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 3;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл зонасига — 2,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 3;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) яйлов ва пичанзорлар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл зонасига — 0,25, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) доривор ўсимликлар етиштириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) овчилик учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) балиқчилик, туризм, агро туризм, экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш, табиий ресурслар (туз, тош, қум, шағал, тупроқ ва бошқа қазилма бойликлар) жойлашган майдонлар, қурилиш (чорвачилик, паррандачилик, омборхона, қадоқлаш, музлаткич ва ҳакозо), аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш (автотураргоҳ, автомобилларга хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш мақсадларида) ва бошқалар учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда маблағлар тўлиқ янги ўрмонзорлар барпо этиш тадбирларига йўналтирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иловадаги «Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга илова» сўзлари «Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

20___ йил «___» ___________

№ _____

_____________________

(шартнома тузилган жой)

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари_________________________________________________________________________________________

(ижарага берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

орқали, кейинги ўринларда — «Ижарага берувчи», бир томондан, ҳамда ______________________________________________________________________________________ орқали, кейинги

(ижарага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

ўринларда — «Ижарага олувчи», иккинчи томондан ушбу Шартнома қуйидагилар тўғрисида тузилди:

I. Шартнома предмети

1. Ижарага берувчи 20____ йил «_____» _______________ дан _______________ йил муддатга ___________________________________________________________ да жойлашган _________ гектар ер участкасини далолатнома асосида ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.

2. Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари, мавжуд кўчмас мулк объектлари, дарахтлар, ирригация, мелиорация тизимлари, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган ер майдонларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва харитада кўрсатилади.

3. Ер участкаси ______________________________________________________________________ учун берилди.

(ижарага бериш мақсади ва ихтисослашуви)

4. Ижарага берилаётган ер майдони жами ________ гектар бўлиб, шундан __________________________________________________________________________________ ер турларидан иборат.

5. Сервитутлар _________________________________________________________________________________.

II. Ижара ҳақи

6. Ўрмон фонди участкасининг ижара тўлови миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан __________________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________ миқдорда белгиланди.

7. Ижара тўловини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.

8. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан, амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.

9. Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг СТИР: 200 934 675, ХХТУТ: 97 300, ИФУТ: 84 112, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р 23 402 000 300 100 001 010, МФО 00 014, МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри СТИР: 201 122 919, Фонд ш/х: 4014 1086 0262 9470 4220 1142 002 (жарима, яйлов, ижара ва бошқа тушумлар тушадиган ҳисобварақ), манзил: ____________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари

10. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 3-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган тартибда фойдаланилиши керак.

11. Ижарага олинган ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириш, ички хўжалик объектлари қурилиши ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

12. Ўрмон фондидан вақтинча фойдаланиш учун олинган ер майдони фойдаланиш муддати тугаганда Ижарага олувчи томонидан бузилган ерлар қайта тикланиб (рекультивация), Ижарага берувчига далолатнома орқали топширишлари шарт.

13. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари ҳам белгиланиши мумкин.

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёки ер участкасини ёхуд унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;

ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

ижара ҳақини муддатида тўланишини талаб қилиш.

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ______________________________________________________________.

15. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;

Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш;

ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, қўшни ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик талабларини қўйиш;

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари ______________________________________________________.

V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

16. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ равишда хўжалик юритиш;

ер участкасида мавжуд бўлган ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш орқали ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

ерларнинг захини қочириш, агротехник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

экинларни, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш:

ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган тартибларга риоя этиш;

ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиш ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

ижарага берувчи билан келишган ҳолда давлат ўрмон фонди участкаларида биотехник тадбирларни амалга ошириш;

ижарадан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

17. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

ер участкаси ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 3-бандига мувофиқ сақлаш;

мавжуд дарахтларни тўлиқ ҳолда сақлаш ва кўпайтириш чораларини кўриш, ердан унинг белгиланган мақсадига қатъий мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

мавжуд ирригация-мелиорация тармоқларини ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

ижарага олинган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш иншоотлари қурмаслик;

ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

Мазкур ишларни амалга оширишдаги сарф-харажатлар Ижарага олувчи томонидан қопланади.

VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш

18. Мазкур Шартноманинг талаблари бажарилмаслиги Шартнома бекор қилинишига асос бўлади. Бошқа ҳолларда Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса — суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

19. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, Ижарага олувчининг айби билан бир йил давомида ижара ҳақи тўланмаганда;

ерларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;

Шартнома шартлари бажарилмаганда;

ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда.

Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

VII. Томонларнинг жавобгарлиги

20. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

21. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

VIII. Низоларни ҳал этиш

22. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

IX. Шартноманинг алоҳида шартлари

23.________________________________________________________________________________________________________

(Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________________________________

X. Якунловчи қоидалар

24. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилди. Улардан биттаси Қўмитада, иккинчиси ижарага берувчида, учинчиси ижарага олувчида сақланади.

25. Қўмитада рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Томонларнинг манзиллари:

Ижарага берувчи:

Ижарага олувчи:

________________________

________________________

________________________

________________________

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи —

Ижарага олувчи —

________________________

________________________

________________________

________________________

Имзо ________________________Ф.И.О.

Имзо

__________________________

М.Ў.

Паспорт маълумотлари

_____________________________

СТИР ________________________

Шартнома 20 ____ йил «______» ______________ да ______ -сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

Имзо _______________________ Ф.И.О ______________________________

М.Ў.

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 09/21/50/0081-сон)