02.02.2021 йилдаги ПҚ-4973-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.02.2021 йилдаги ПҚ-4973-сон
Date of entry into force
03.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспортни ошириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бироқ, бугунги кунда тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги, аҳоли ўсиши ҳамда бошқа инсон таъсири билан боғлиқ омиллар сувни кўп истеъмол қиладиган экинларни етиштиришга сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг шоличилик кластерлари ёки шоли экишга рухсат этилган минтақаларда шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари (кейинги ўринларда — Уруғчилик хўжаликлари)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДК Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Уруғчилик хўжаликларида авлодли уруғлик кўпайтириш тизимини йўлга қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруғчилик хўжаликлари юқори авлодли уруғликларни карантин назоратидан ўтказилган хорижий компаниялардан ёки Шоличилик илмий-тадқиқот институтидан олади ва кўпайтиришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шолининг элита ва авлодли уруғчилигини етиштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экилган уруғлик шоли майдонлари белгиланган тартибда апробация кўригидан ўтказилади ва сертификат олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруғчилик хўжаликлари томонидан уруғлик шолини тозалаш, саралаш ва қадоқлаш ишлари амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб уруғлик шолига мувофиқлик сертификатини бериш, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инновацион ривожланиш вазирлиги, истисно тариқасида, 2021 йил 1 февралдан бошлаб илмий-техник дастурлар доирасида шоли селекцияси, етиштириш агротехникаси ва уруғчилик тизимини ривожлантириш билан боғлиқ 5 йилгача мақсадли лойиҳалар танловини эълон қилсин. Бунда, селекция йўналишида амалга ошириладиган фундаментал ва амалий лойиҳалар аввал бажарилган лойиҳаларнинг мантиқий давоми эканлиги инобатга олинсин ва узлуксиз давом эттирилиши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) ва Фанлар академияси (Б.С. Юлдашев) билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос шолини алмашлаб экиш дастурини тузиш ва экин майдонларининг ҳисобини олиб бориш ҳамда Уруғчилик хўжаликларида навбатлаб экиш тизимини йўлга қўйсин. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик бўйича илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларини ўрганиб, хориждан шолининг юқори ҳосилли навлари уруғларини олиб келиш ҳамда уларни маҳаллий шароитда кўпайтириш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширсин. Бунда, ушбу амалиёт тажриба-синов натижаларига кўра республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда жами шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, камида 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, камида 30 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда жами шоли майдонларининг камида 40 фоизида кўчатлаб экиш, камида 70 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, камида 50 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур таклифларни тўлиқ жорий этиш ҳамда 2023 йилдан бошлаб янада кенгайтириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Фанлар Академияси (Б.С. Юлдашев) билан биргаликда 2021 йил шоли экиш мавсуми давомида, эксперимент тариқасида, тегишли ҳудудларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
500 гектардан майдонда зовур сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 гектардан майдонда анъанавий суғориш усулини қўллаган ҳолда, аммо тунда сув бермаслик усулида шоли етиштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 гектардан майдонда ёмғирлатиб суғориш усулида ҳамда 20 гектардан майдонда тупроқости томчилатиб суғориш усулида шоли етиштиришни йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эксперимент натижалари бўйича батафсил ҳисоботни ҳамда 2022 йилда мазкур экиш ва суғориш технологияларини кенг қўллаш бўйича чора-тадбирлар дастурини 2021 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шоли етиштириш ва қайта ишлаш мақсадида, хориждан олиб келинадиган шоли нав ва дурагай уруғликлари, лаборатория жиҳоз ва ускуналари, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, дон қуритиш ускуналари ҳамда бутловчи қисмлари 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ божхона божидан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда шоличиликни ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини ҳамда Дастурнинг ижросини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов) билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалини ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларнинг хорижий грантлар асосида малакасини оширишга юбориш бўйича чораларни белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорда назарда тутилган кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, бу борада самарали назорат тизимини ўрнатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Д.Ф. Рахимов):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган шоли майдонларида кўчатлаб экиш, лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш ҳамда шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш тизимларини жорий қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларида рўйхатга олинмаган шоли етиштириш ҳолатларини аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор талабларига қатъий риоя этилишини ҳамда уни бузган айбдорларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (М.И. Рўзметов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Қ.А. Юлдашев) учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида мазкур қарорга мувофиқ шоли экинларини жойлаштириш, навбатлаб экишни ташкил этиш, шунингдек ноқонуний шоли майдонларини аниқлашга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов), Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда мазкур қарор доирасида 2021 йил ҳосили учун шоли етиштириш прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кесимида манзилли рўйхатни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларида, мазкур қарор талаблари бўйича шоли етиштиришни кўпайтириш ҳамда уруғ, минерал ўғит, сув ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) 2021 йил 1 июлга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига Гурлан тумани Чинобод ММТП ҳудудидаги бўш ер майдонида маъмурий лаборатория биносини қуриш ҳамда зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги техникалари, лаборатория ускуналари билан таъминлаш маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга оширилиши чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гурлан туманидан 200 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг ҳисоб-китобларига асосан шоли уруғлигини саралаш учун замонавий кичик ҳажмдаги саралаш ва қадоқлаш цехларини ташкил этиш, лаборатория жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари билан таъминлаш учун Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағларидан ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун Уруғчилик хўжаликларини танлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 2 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4973-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда шоличиликни ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Шоли уруғчилик тизимини ташкил этиш

1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш.

1. Талабгорлар рўйхатини шакллантириш;

2021 йил 1 февраль

Ташаббускорлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Танлов ўтказиш орқали талабгорларни аниқлаш;

2021 йил 10 февраль

3. Тегишли вилоят, туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш;

2021 йил 1 март

4. Уруғчилик хўжаликлари майдонларига экинларни жойлаштириш;

2021 йил 10 март

5. Шоличилик илмий тадқиқот институти ёки импорт қилиш орқали сифатли юқори авлод уруғларини етказиб бериш ва экиш.

2021 йил 1 апрель

2.

Уруғчилик хўжаликларида Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий асосланган ҳолда шоли уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Шоли етиштириладиган майдонларни лазерли текислагич билан текислаш.

2021 йил апрель-май

Ташаббускорлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров),

2. Ер майдонларини сифатли тайёрлаш.

3. Уруғларни экишда Шоличилик илмий тадқиқот институтининг юқори авлодли уруғликларидан фойдаланиш.

доимий

4. Шоли навларини ишлаб чиқилган илмий тавсиялар асосида етиштириш.

доимий

5. Шоли майдонларини белгиланган тартибда апробация кўригидан ўтказиш ва сертификат олиш.

2021 йил август-сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов)

6. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириш.

2021 йил октябрь

7. Уруғлик шолини тозалаш, саралаш ва қадоқлаш.

2021 йил ноябрь

3.

Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат бериш механизмини амалиётга жорий этиш.

1. Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат беришга рухсат бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил 1 апрель

Молиялаштириш талаб этилмайди

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев)

2. Ушбу фаолиятга талабгор юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш.

2021 йил май

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

4.

Шоли уруғларини етиштирувчи хўжаликларда минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини амалиётга жорий этиш.

1. Минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос шоли-кузги буғдой-дуккакли экинларни алмашлаб ва навбатлаб экиш дастурини тузиш. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик.

2021 йил март

Молиялаштириш талаб этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев)

2. Уруғлик етиштирувчи хўжаликларда алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини жорий этиш.

доимий

II. Шоличиликда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш

5.

Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш.

1. 2021 йилда шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 30 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш.

2021 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳамда Давлат бюджетидан 2021 йилда ажратилиши назарда тутилган субсидиялар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов)

2. 2022 йилда шоли майдонларининг камида 40 фоизида кўчатлаб экиш, 70 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 50 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш.

2022 йил давомида

6.

Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологиялар:

500 га майдонда зовур сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштириш;

50 га майдонда тунда сув бермаслик усулида шоли етиштириш;

20 га майдонда шолини ёмғирлатиб суғориш усулида ҳамда 20 га майдонда тупроқости томчилатиб суғориш усулида етиштиришни қўллаш бўйича тажриба синовларини ўтказиш.

1. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда сувни тежайдиган технологиялар орқали шоли етиштириш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиш.

2021 йил 1 февраль

Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов),

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Фанлар Академияси (Юлдашев)

2. Илмий тадқиқот институти томонидан тайёрланган лойиҳани молиялаштириш.

2021-2022 йиллар

3. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.

2022 йил декабрь

III. Шоличилик соҳасида илмий тадқиқотларни жадаллаштириш

7.

Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича илмий изланишларини олиб бориш.

1. Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича 3 — 5 йилга мўлжалланган мақсадли лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2021 йил 1 февраль

Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

2. Танлов мавзусига оид илмий-тадқиқот лойиҳасини шакллантириш ва унда иштирок этиш.

2021 йил март

Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)

3. Лойиҳа доирасида тадқиқотларни олиб бориш.

2021 — 2025 йиллар

8.

Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтириш бўйича тажриба синовларини амалга ошириш.

1. Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг Хоразм филиалига вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтиришга оид мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ажратиш.

2021 йил 1 февраль

Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш.

2021-2022 йиллар

Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)

3. Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос хорижий навларини танлаш ва уруғларини кўпайтириш.

2021-2022 йиллар

IV. Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш

9.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Зарурий лаборатория асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари, шоли уруғлигини саралаш ва қадоқлаш ускуналари рўйхатини аниқ ҳисоб-китоблар асосида шакллантириш.

2021 йил 10 февраль

Жаҳон банки маблағлари

Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров)

2. Шакллантирилган рўйхат асосида техника ва ускуналарни Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлари ҳисобидан харид қилиш.

2021 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)

10.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалининг инфратузилмасини яхшилаш.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, Чинобод ММТП ҳудудидаги бўш турган ер майдонида маъмурий-лаборатория биноси қуриш чораларини кўриш.

Бунда:

2021 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов)

1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш.

февраль

2. Маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш.

март

3. Маъмурий-лаборатория биноси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуриш.

март — сентябрь

11.

Гурлан туманидан 200 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш.

1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш.

2021 йил февраль

Молиялаштириш талаб этилмайди

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2. Гурлан туман хокими қарорини чиқариш

март

3. Гурлан туманида 200 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш.

апрель

V. Малакали кадрлар тайёрлаш

12.

Олий таълим муассасаларида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш.

Тошкент Давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил 15 февраль

Олий таълим муассасаларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

13.

Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиалида Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўриш.

2021 йил 1 июнга қадар

Олий таълим муассасаларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

14.

Дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий грантлар асосида малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашишга юбориш.

1. Ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий давлатларда малакасини ошириш ва тажриба алмашишга юбориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш ва танлаш.

2021 йил 1 апрель

Хорижий грантлар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов)

2. Хорижий давлатлар (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар)да малака ошириши тажриба алмашишга юборишни ташкил этиш.

2021 йил давомида

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.02.2021 й., 07/21/4973/0078-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)