30.01.2021 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.01.2021 йилдаги 44-сон
Date of entry into force
30.01.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 143-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма томонидан Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг (кейинги ўринларда — Уюшма) саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмаларига «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йил муддатга, шу жумладан, 3 ойга имтиёзли давр билан икки фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тегишли туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ва Уюшма кафиллиги асосида кредитлар ажратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилдан бошлаб аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 19-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма томонидан «Агробанк» АТБга ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан Уюшманинг саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йил муддатга, шу жумладан, 3 ойга имтиёзли давр билан икки фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тегишли туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ва Уюшма кафиллиги асосида кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамиятларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Томорқа хизмати» МЧЖлар реестри юритиладиган ахборот дастури Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2021 й., 09/21/44/0072-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)