20.01.2021 йилдаги ПФ-6143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.01.2021 йилдаги ПФ-6143-сон
Date of entry into force
21.01.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгартирилиши ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлигининг Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликларини Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги Олий суд билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли судларнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда янгидан ташкил этилаётган Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 20 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6143-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 январдаги ПФ-6143-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги «Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3400-сон Фармонига 7-илованинг «Тошкент шаҳри» бўлими «Сирғали» сўзидан кейин «Янгиҳаёт» сўзи билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сон Фармони 9-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «837» рақами «835» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «970» рақами «972» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5482-сон Фармони 5-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловадаги «837» рақами «835» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-иловадаги «970» рақами «972» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ва 11-иловаларнинг «Тошкент шаҳри» бўлимлари «Сирғали тумани» сўзларидан кейин «Янгиҳаёт тумани» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2021 й., 06/21/6143/0052-сон)