28.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3115-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 28.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3115-1
Date of entry into force
28.12.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3115-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 7-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3115, 2019 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3115/2443-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири Р.К. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2020 йил 28 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. МАДЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 21 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Буйруқнинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидаги «коллежларида» деган сўз «техникумларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номидаги «коллежларида» деган сўз «техникумларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги, 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Адлия вазирлигининг юридик техникумларида (кейинги ўринларда юридик техникум деб юритилади) якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестацияси — ўқувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали ўқувчиларга кичик мутахассис малака даражаси ва уларга юридик техникумни тугатганлиги тўғрисида дипломни бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестацияси комиссияси (комиссия) — тегишли мутахассисликлар ва касблар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун юридик техникум ходимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестация синовлари (аттестация синовлари) — юридик техникумнинг ўқув режасидаги мутахассислик ва хорижий тил (инглиз, немис, француз) фанларининг мажмуи.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 25-банднинг биринчи хатбошисидаги «коллежни» деган сўз «техникумни» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик техникум директори комиссия таркибини шакллантириш жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 4, 10, 14 ва 27-бандлардаги «коллеж» деган сўз «техникум» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Комиссия раиси юридик техникумда ишламаётган мутахассислардан бўлиши лозим. Бир шахс кетма-кет бир юридик техникумда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзоси юридик техникум ўқувчиларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, шунингдек манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, якуний давлат аттестациясида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 6-банддаги «коллежлар» деган сўз «техникумлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда юридик техникумнинг тегишли кафедралари томонидан шакллантирилади. Саволлар аттестация синовларидан 6 ой олдин экспертизадан ўтказиш учун ТДЮУга тақдим этилади. ТДЮУ томонидан саволлар 20 иш куни давомида экспертизадан ўтказилади ва тегишли экспертиза хулосалари юридик техникумга юборилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «коллежнинг» ва «коллеж» деган сўзлар тегишлича «техникумнинг» ва «техникум» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 34-банддаги «коллежнинг» деган сўз «техникумнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) илова белгиси ва илова матнидаги «коллежларида» деган сўз «техникумларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)