19.03.1997 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.1997 йилдаги 152-сон
Date of entry into force
19.03.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатишда уларнинг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг фаолият кўрсатаётган машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги техникасига ишлаб чиқариш-техник ва сервис хизмати кўрсатиш корхоналари негизида давлат-акциядорлик машина-трактор парклари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциядорлик жамияти акцияларини қуйидаги тартибда бирламчи жойлаштириш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши‎

— устав жамғармасининг 35 фоизи;‎

жамоа улуши‎

— устав жамғармасининг 15 фоизи;‎

қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида жойлаштириш ‎

‎— устав жамғармасининг 30 фоизи;‎

эркин сотиш, шу жумладан, чет эл инвесторларига ‎

— устав жамғармасининг 20 фоизи.‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг намунавий ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 1 ва -иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»» давлат-кооператив қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг намунавий уставини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина-трактор паркларининг айланма маблағларини тўлдиришга 1997 йилда республика бюджетидан 1314 млн. сўм ажратиш назарда тутилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси 1997 йилда республика бюджетига 685 млн. сўм қарзни қайтаришдан озод қилинган, кўрсатиб ўтилган сумма ўз айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан машина ва механизмларни сотиб олиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги техникасини, уларни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машина-трактор парклари томонидан хорижий техникадан фойдаланган ҳолда бажариладиган механизациялаштирилган ишлар (хизматлар) қийматини, улардан фойдаланишнинг ҳақиқий муддатларини ҳисобга олган ҳолда, аниқлаш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи майда товар ишлаб чиқарувчиларга, фермер ва деҳқон хўжаликларига уларнинг буюртманомалари бўйича сервис хизмати кўрсатиш масалалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига юклансин. Бунинг учун машина-трактор парклари таркибида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилсин, уларни шакллантиришнинг аҳволи алоҳида назорат остига олинсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масала бўйича таклифлар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси билан республикада хорижий қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатиш бўйича «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисида шартнома тузганлиги, муассислар улушлари белгиланганлиги (51 фоиз — «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси улуши, 49 фоиз — ўзбекистонлик муассислар улуши) ва шу йил май ойида корхонани ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказиш мўлжалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси буюртманомалари бўйича амалдаги нормалар асосида машина-трактор паркларига фойдаланиш эҳтиёжлари ва техникага техник хизмат кўрсатиш учун мойлаш материаллари етказиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзмашсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасига эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор парклари механизаторлари ва муҳандис-техник ходимлари чет эл техникасини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидалари бўйича мунтазам ўқитилишини ташкил этсин ва таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари машина-трактор парклари шаклланиши ва улар фаолияти ташкил этилишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар ҳамда уларни қўллаб-қувватласинлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари машина-трактор парклари фаолияти учун шахсан жавоб беражаклари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ. Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«МТП» давлат-акциядорлик жамиятининг намунавий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 февралдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)