Ҳужжат кучини йўқотган 15.11.2024 11.03.1997 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.03.1997 йилдаги 133-сон
Date of entry into force
11.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 15.11.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида» 1995 йил 21 декабрдаги 162-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар ҳамда Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли 1, 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган иш куни белгиланадиган алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ кафолатли тўловларни тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби 6-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг муддати 7-иловага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати 8-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати 12 иш куни этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қариндош-уруғларнинг хизматчи сифатида бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидадан истиснолар ҳақида» 1972 йил 29 декабрдаги 565-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИЯЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қисм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тавсиялар ва Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга (кейинги ўринларда — иш берувчи деб аталадилар) ва ходимларга меҳнат шартномалари (контрактлар) тузишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) доимий ишловчи (номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган) ходимлар билан ҳам, муддатли меҳнат шартномаси асосида (беш йилгача бўлган муддатга муайян ишни бажариш вақти учун) ишга қабул қилинадиган ходимлар билан ҳам асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар, касаначилар ва бошқалар билан тузилади. Муддатли меҳнат шартномаси (контракт) меҳнат муносабатлари номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда:
(I-бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак ишнинг хусусиятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уни бажариш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда бевосита назарда тутилган ҳолларда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шартномаси (контракт) тузишда зарур ва қўшимча шартлар кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Меҳнат шартномаси (контракт) томонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт) томонлари ҳисобланадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчи — корхона, шу жумладан, уларнинг раҳбарлари номидан корхонанинг алоҳида таркибий бўлинмалари, мулкдор айни вақтда уларнинг раҳбари ҳисобланадиган хусусий корхоналар, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўн саккиз ёшга тўлган алоҳида шахслар;
(II бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим — ўн олти ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (бошқа ҳолларда ота-онасидан бирининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўн тўрт ва ўн беш ёшдан).
(II бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойи — ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат функцияси — мазмуни лавозим йўриқномалари, малака мажбуриятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган муайян мутахассислик, малака ёҳуд лавозим бўйича (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг Ягона тариф-малака маълумотномаси, Малака маълумотномаларига мувофиқ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бошланадиган кун — қонунчиликка мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ишнинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушиши керак;
(III бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас;
(III бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат шартномалари (контрактлар)ни тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тузишда ишнинг бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиши санаси ҳам қайд этилади. Ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга қабул қилишда ходим амалга ошириши учун қабул қилинаётган аниқ иш кўрсатилади. Ўриндошлик билан меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қонунчилик билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади.
(III бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг қўшимча шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаси (контракт)да қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин. Улар томонларнинг мажбуриятларини аниқлаши, уларни тўлдириши, ходимга қўшимча имтиёз ва афзалликлар берилишини назарда тутиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча шартларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ ва ММда назарда тутилган қўшимча меҳнат мажбуриятлари юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси (контракт)нинг мустақил шарти сифатида бир неча касб (лавозим)да ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган бўлса, синовнинг аниқ муддати (қачондан қачонгача);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимнинг юқори малакаси, агар бу амалдаги қонунчиликда, жамоа шартномасида (барча даражадаги битимларда) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда мураккаброқ ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш (тариф ставкалари, лавозим маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа хилдаги тақдирлашлар)нинг юқорироқ миқдорларини якка тартибда белгилаш;
(IV бўлимининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим учун белгиланган иш вақти режими (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиши ва тамом бўлиши ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча (ҳақи тўланадиган ва ҳақи тўланмайдиган) дам олиш кунлари, таътиллар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-маиший тусдаги шароитлар (болалар боғчасида ўрин, санатория-курортда даволанишга йўлланма таъминланиши, транспорт хизмати, марказлаштирилган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уй-жой бериш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли меҳнат шартномаси қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш.
(IV бўлимнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг алоҳида тоифалари учун шартноманинг қўшимча шартлари: пул ёки товар бойликларга хизмат кўрсатувчи шахслар учун тўлиқ моддий жавобгарлик шарти; корхона раҳбарлари учун меҳнат шартномасини тўхтатишнинг қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча асослари ва ҳ. к.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Меҳнат шартномаси (контракт)ни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шартномаси (контракт)ни бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда сақлаш учун ҳар икки томонга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома (контракт)да томонларнинг манзиллари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шартномаси (контракт) сана кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилот ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахснинг имзосини гербли муҳр билан тасдиқлайди (гербли муҳр бўлмаган тақдирда имзонинг ҳақиқийлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи бошқа муҳр билан тасдиқланади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тузилади ва давлат тилида тузилган шартнома (контракт) билан бир хил кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномаси (контракт) мазмунига зид бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Меҳнат шартномаси (контракт) шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси (контракт) шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(VI бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари, қонун йўл қўядиган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик билан назарда тутилмаган интизомий жазолар белгилаш;
(VI бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов муддатини Меҳнат кодекси билан белгиланган энг юқори муддатдан ортиқча белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар учун қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда моддий жавобгарлик жорий этиш.
(VI бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
-сон МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_________ шаҳри‎

199____ « ____ » _________

‎‎

1. Корхона (мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташкилот, муассаса, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ‎_____________________________________________________________________

тўлиқ номи

‎‎________________________________________________________________________________________‎

‎(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)‎‎‎‎

‎‎номидан, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин) ________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)‎‎‎

кейинги ўринларда «Ходим» деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

‎‎2. Ходим________________________________________________________________________________

‎(фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎‎

________________________________________________________________________________________

‎(корхона таркибий бўлинмаси, цех, бўлим, участка, лаборатория ва шу кабиларнинг номи) ‎‎‎‎

‎‎касби бўйича ____________________________________________________________________________

‎(ЯТММ бўйича касб, лавозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси) ‎‎‎‎

‎‎лавозимига ишга қабул қилинади.
‎‎

3. Шартнома ______________________________________________________________ ҳисобланади.

‎(асосий иш бўйича, ўриндошлик бўйича ва қонунчиликка мувофиқ бошқа шартнома)
‎ ‎‎‎

‎‎4. Шартнома муддати_____________________________________________________________________ ‎

(номуайян муддатга, 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга, муайян ишни ‎бажариш вақтига ва унинг номи)‎‎‎

‎‎5. Шартнома бўйича ишлаш

‎бошланиши ____________________________________________________________________________
‎‎‎‎
‎тамом бўлиши _________________________________________________________________________
‎‎‎‎

‎‎6. Синов муддати _______________________________________________________________________

‎(синовсиз, синов муддати)‎

‎‎7. Ходимнинг мажбуриятлари:‎

а) меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидалар)га риоя қилиш; ‎

‎‎б) иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш; ‎

‎‎в) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш; ‎

‎‎г) лавозим йўриқномаларига риоя қилиш; ‎

д) ЯТММ, ММ билан назарда тутилган малака мажбуриятларига риоя қилиш;

‎‎е) қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;‎
ж) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш; ‎
‎з) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар. ‎

________________________________________________________________________________________‎‎

‎(иш, маҳсулот сифати; иш нормасини бажариш; хизмат кўрсатиш ва бошқалар) ‎ ‎‎‎ ‎‎‎

‎‎________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________‎‎‎
________________________________________________________________________________________‎‎‎
________________________________________________________________________________________‎‎‎‎
8. Иш берувчининг мажбуриятлари; ‎‎‎
‎‎а) ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш; ‎
‎‎б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш; ‎
‎‎в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш; ‎
‎‎г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш; ‎
‎‎д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш; ‎
ж) қонунчиликка ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;
‎‎з) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш; ‎
‎‎и) иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар:‎ ‎
________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________‎‎‎‎
________________________________________________________________________________________‎‎‎‎
________________________________________________________________________________________‎‎‎‎

‎‎ 9. Иш куни режими ______________________________________________________________________

‎(тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиш
‎ва тамом‎ ‎бўлиши ва бошқалар) ‎‎‎‎

‎10. Меҳнат ҳақи тўлаш.
‎ ‎

‎‎Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади: ‎

а) ______________________________________________________________________________________

(тўлов тури ва унинг аниқ суммадаги ‎ёки ЯТС разряди кўрсатилган ҳолдаги, ёҳуд тушумдан олинган фоизлардаги миқдори)‎‎‎

‎‎б) амалдаги қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда: ‎

____________________________________________
‎(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) ‎

___________________________________________
‎( уларнинг миқдори) ‎

____________________________________________ ‎ ___________________________________________
‎‎
____________________________________________‎ ___________________________________________
‎ ‎‎‎
‎‎в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган қўшимча ҳақ, устама, мукофот, тақдирлашлар ва рағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар; ‎

____________________________________________ ‎(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи) ‎ ‎

___________________________________________ ‎ (уларнинг миқдори) ‎ ‎

____________________________________________‎‎ ___________________________________________ ‎‎‎
____________________________________________‎‎ ___________________________________________
‎ ‎‎‎
‎11. Ходимга: ‎
‎‎а) асосий таътил (меҳнат таътили) __________________________________________ иш кунидан; ‎

б) қўшимча таътил _____________________________________________________ иш кунидан ибрат

‎‎( номи)

‎‎бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.
‎ ‎
12. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган бошқа шартлари. ‎

Томонларнинг манзиллари ва имзолари:
‎Ходим:‎

‎Иш берувчи:‎

________________________________________‎ ________________________________________‎
________________________________________‎‎ ________________________________________‎ ‎ ‎
________________________________________‎‎
________________________________________‎ ‎ ‎

Манзили:________________________________

Манзили:________________________________ ‎

________________________________________‎ ________________________________________‎
________________________________________‎ ________________________________________‎

‎(сана, имзо)‎‎

(сана, имзо, муҳр)‎ ‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика муассасаларининг шифокорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2020 й., 09/20/440/1066-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалари ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий муассасалар ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

т/р‎

Касб-ҳунар ва лавозимлар‎

Иш куни муддати, соат‎‎*

I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

1.‎

Амбулатория-поликлиника муассасаларининг (поликлиникалар, амбулаториялар, диспансерлар, тиббий хоналар, станциялар, бўлимлар ва хоналар) касалларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари. ‎

‎5,5‎

2.‎

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)нинг шифокорлари. ‎

‎5,5‎ ‎

3.‎

Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари. ‎

‎5,5‎ ‎

4.‎

Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультрақисқатўлқинли частотадаги тиббиёт генераторлари (УҚТЧ)да ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари. ‎

‎5,5‎ ‎

5.‎

Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари). ‎‎

‎5,5‎ ‎

‎‎II . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР

6.‎

1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари. ‎

‎18**‎

7.‎

Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари. ‎

20**‎

8.‎

Ҳунар-техника таълими ўқув юртларининг ўқитувчилари ‎

йилига 800 соат

9.‎

Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари. ‎

‎йилига 800 соат‎

10.‎

Педагогика билим юртлари, курслари ўқитувчилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография, машинкада ёзиш курслари ўқитувчилари; мактаблараро компьютер марказлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларининг 3-5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5-7 синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1-11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия муассасаларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари.

‎18**

11.‎

Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари, муассаса ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1-4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари. ‎

‎24**

12.‎

Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари. ‎

‎25**

13.‎

Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, махсус ҳунар-техника билим юртларининг катта тарбиячилари; мактаблар ҳузуридаги интернатлар, мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус ҳунар-техника билим юртларининг тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари. ‎

‎30**

14.‎

Барча тур ва номдаги болалар яслилари ва мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта тарбиячилари, тарбиячилари. ‎

‎36**

15.‎

Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия муассасаларининг катта вожатийлари, ёрдамчи тарбиячилари. ‎

‎36**

16.‎

Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби.‎

36**

‎‎‎III. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ

17.‎

Республика телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони. ‎

6‎

18.‎

Вилоят телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони. ‎

6‎

19.‎

Телевидение ва радиоэшиттиришдаги овоз режиссёри.

6‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ‎Беш кунлик иш ҳафтасида ҳисобланаётган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъёри сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Иш ҳафтаси муддати, соатларда.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 20-сон, 161-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тартиб меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарувчи, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларга кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбаларини ва уларни беришни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ходимлар томонидан давлат ёки жамият манфаатларига доир бажариладиган вазифалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 135-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 154-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Конституциявий ҳуқуқларга ва инсон эркинлигига риоя қилиш комиссияси фаолиятида қатнашиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 октябрдаги 283-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 467-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий бурчни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳаётини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки тегишли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жамият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилишлари вақтидаги уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ҳисобидан — бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бошқа барча ҳолларда (1—4-бандларда кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий таътиллар бериш

Ижодий таътилларнинг муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун илм толибларига номзодлик ва докторлик илмий даражаларини олиш диссертацияларини, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий таътилларга ҳақ тўлаш белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек, илмий кадрлар тайёрлаш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамоа шартномаларида ёки иш берувчи билан касаба уюшмаси Қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра мазкур Тартибнинг 1-бандида назарда тутилгандагига қараганда иш берувчининг маблағлари ҳисобига ижодий таътилларнинг муддати узоқроқ муддатга белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диссертацияларни тугаллаш учун ижодий таътиллар бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижодий таътиллар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига — ушбу муассасалар Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра директор (ректор) томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ходимларига — илм толиби бириктириб қўйилган олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра вазирлик (идора) томонидан берилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Илмий даражалар олувчи илм толибларига бериладиган ижодий таътилларни расмийлаштириш учун кафедра, шуъба, лаборатория ва шунга ўхшашлар Кенгашга сабаблари кўрсатилган илтимоснома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижодий таътил бериш тўғрисидаги тавсиянома илмий ишнинг муҳимлигини, олиб борилган тадқиқотларнинг ҳажмини ва диссертацияни таътил вақтида тугаллаш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда Илмий кенгашлар томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Илмий кенгаш тавсияномасида диссертацияни ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган таътилни бериш вақти ва муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ижодий таътил олган шахслар, таътил тамом бўлгандан сўнг, қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига ижодий таътиллар бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Илмий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилотнинг Илмий кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Нодавлат олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижодий таътиллар бериш ҳамда уларнинг муддати жамоа шартномасида (агар у иш берувчи билан касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра тузилмаган бўлса) ёҳуд мазкур Тартибнинг 3—10-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Илмий даражалар олувчи илм толибларига, шунингдек, дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига навбатдаги таътиллар, улар ижодий таътиллардан фойдаланганликларидан қатъи назар, қонун билан белгиланган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕКЛАНГАН МУДДАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

т/р‎

Ишларнинг номи‎

Иш куни муддати, соат‎

1‎

2‎

3‎‎

‎‎РАНГЛИ ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР РУДАСИНИ, ШУНИНГДЕК, ОЛМОС ХОМ АШЁСИНИ ВА ПЛАВИК ШПАТИНИ БОЙИТИШ, НИОБИТ (ЛОПАРИТ) РУДАСИДАН ТАШҚАРИ ‎‎

1.‎

Рентген аппаратига хизмат кўрсатувчи лаборант-рентген тузувчи‎‎

5‎

‎‎СИМОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎

2.‎

Конденсаторчи‎

4‎

3.‎

Симоб ажратувчи: ‎

‎ ‎

а)

қўл билан ‎

4‎ ‎

б)

механик усулда ‎

4‎‎

‎‎САРИҚ ФОСФОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎

4.‎

Ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (МТХ), майдалаш-қуритиш бўлими ишчилари ва муҳандис-техник ходимларидан ташқари‎ ‎

‎4‎

‎‎КАЛЬЦИЙ КАРБИДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎

5.‎

Эритиш аппаратчиси, шихта тайёрловчи, электродчи, карбид қуювчи, механизациялашмаган печлардаги бригадирлар ва смена МТХлари‎ ‎

‎5‎

НИКЕЛЬ КАРБОНИЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎

6.‎

Ишчилар ва смена МТХлари‎‎

4‎

‎‎ГРАНОЗАН, МЕРКУРАН, МЕРКУРБЕНЗОЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎

7.‎

Симобни қабул қилиб олиш, амальгамлар тайёрлаш, диэтилсимоб, этилмеркурхлорид, этилмеркурфосфат синтезлаш, аралаштириш, идишга жойлаш ва бутлаш кўмир регенерацияси оқава сувларини тозалаш бўлимларида бевосита банд бўлган ишчилар ва смена МТХлари

‎4‎

8.‎

Санитария кўригидан ўтказувчи дегазаторчи, чилангар-сантехник‎ ‎

4‎

ЭТИЛ СУЮҚЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ)‎‎‎

9.‎

Ишчилар ва смена МТХлари ‎

4‎

10.‎

Қайтариладиган идишларга ишлов бериш бўлими ишчилари ва смена МТХлари ‎

4‎

11.‎

Цехлардаги ишлаб чиқариш оқава сувлари ва газларини тозалаш ҳамда улардан фойдаланиш ишчилари ва смена МТХлари‎ ‎

‎4‎

ОВҚАТ МАҚСАДЛАРИ УЧУН ҚАЙТА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЛИҚ, ДЕНГИЗ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ГЎШТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА УТИЛИЗАЦИЯ ЦЕХЛАРИ ВА БЎЛИМЛАРИ‎‎

12.‎

Ўлаксалар ва конфискатларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи ишчилар ва смена МТХлари‎‎

5‎

МЕТРОПОЛИТЕНДАН ФОЙДАЛАНИШ
‎(туннелларда фақат тунги вақтларда доимий ишлаш)

Ишчилар:‎‎

13.‎

Темир йўл транспорти корхоналари ва метрополитенлар бригадири (бевосита ишловчи) ‎

‎5‎

14.‎

Эскалаторлар тутқичларини тузатишда банд бўлган резина буюмларнинг вулканизатори ва тузатувчиси ‎

‎5‎

15.‎

Дренажчи ‎

5‎

16.‎

Туннель иншоотлари асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган бўёқчи, сувоқчи, дурадгор, тузатувчи чилангар ‎

‎5‎

17.‎

Зумпф агрегати машинисти ‎

5‎

18.‎

Ювиш қурилмаси машинисти, компрессор қурилмалари машинисти , компрессор қурилмалари машинисти ёрдамчиси ‎

‎5‎

19.‎

Мотовоз машинисти, дрезина ҳайдовчиси ва уларнинг ва хўжалик поездларида ишловчи ўринбосарлари ‎

‎5‎

20.‎

Йўл монтёри, стрелкачи ‎

5‎

21.‎

Мармар қопловчи, плита қопловчи, силлиқловчи ‎

5‎ ‎

22.‎

Темир йўлларни ва сунъий иншоотларни кузатиб юрувчи, контакт рельсни кузатиб юрувчи ‎

‎5‎ ‎

23.‎

Дефектоскоп араваси оператори, йўл ўлчаш оператори ва уларнинг ёрдамчилари ‎

‎5‎ ‎

24.‎

Анжомларни тарқатувчи, омборчи ‎

5‎ ‎

25.‎

Зумпф агрегати чилангари ‎

5‎ ‎

26.‎

Туннель ишчиси ‎

5‎ ‎

27.‎

Кабель тармоқлари бўйича электр монтажчи, иккиламчи занжирлар бўйича электр монтажчи, ёритиш ва ёритиш тармоқлари бўйича электр монтажчи, куч тармоқлари ва электр асбоб-ускуналари бўйича электр монтажчи ‎

‎5‎

28.‎

Диспетчерлик асбоб-ускуналари ва телеавтоматика электр монтёри, электр асбоб-ускуналарини тузатиш бўйича электр монтёр, электр асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр ‎

‎‎5‎

29.‎

Алоқа электр монтёри, сигнализация, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) электр монтёри

‎5‎

‎‎МУҲАНДИС-ТЕХНИК ХОДИМЛАР‎

30.‎

Катта мастер, мастер, мастер ёрдамчиси ‎

5‎

31.‎

Катта электр механик, электр механик ‎

5‎

32.‎

Геодезия-маркшейдерлик ишларида банд бўлган катта техник, техник‎ ‎

5‎

БИОПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ‎‎‎

33.‎

Ҳайвонлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича утилизация қурилмаларидаги ишларда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар ‎

5

‎‎ВЕТЕРИНАРИЯ‎

34.‎

Утилизация қилиш корхоналарида ҳайвонлар ва конфискатлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилишда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар ‎

‎5‎

‎‎МУРДАЛАР ВА МУРДА МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАР‎

35.‎

Врач (шу жумладан, врач-бўлим, лаборатория раҳбари), ўрта ва кичик тиббий ходим, ишлаб чиқариш хоналари фарроши ‎

‎5‎

36.‎

Илмий-тадқиқот институтларининг проректор ва мурдахоналарда ишловчи ходимлари, шунингдек, мурдалар ва мурда материаллари билан доимий ишлаш чоғидаги нормал, патологик ва топографик анатомия, суд тиббиёти ва оператив жарроҳлик кафедралари ходимлари ‎

‎5
‎‎

СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА БЮРОСИ ‎‎

37.‎

Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги суд-тиббий эксперт (шу жумладан, бўлим, бўлинма раҳбари) ‎

‎5‎

38.‎

Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги ўрта ва кичик тиббий ходим

‎5‎‎

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЙ ХОДИМЛАРИНИНГ УМУМИЙ КАСБЛАРИ‎ ‎

39.‎

Лабораториялар, бўлинмалар ва бўлимларнинг мурда қонини ва мурда тўқималарини тайёрлаш ва консервациялашда банд бўлган ходимлари

5‎

ГАММА-НУРЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ СИФАТИДА РАДИОАКТИВ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ‎ ‎

40.‎

Гамма-терапияда ва экспериментал гамма-нурлантиришда бевосита банд бўлган ходимлар: ‎

а)

радиоактив препаратлар қўлланган беморларга хизмат кўрсатиш палаталарида ‎

‎5‎

б)‎

гамма-қурилмалар билан ишловчилар ‎

5‎

в)‎

радиоманипуляция кабинетларида ва лабораторияларида гамма-препаратлар, билан ишловчилар ‎

‎‎4

РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ‎‎‎

41.‎

Рентген спектрал, рентген тузилмали таҳлил, саноат рентгенографияси қурилмаларида ва рентген панжаралари растрларини назорат қилишда бевосита банд бўлган ходимлар

‎5‎

42.‎

Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимлар ‎

‎5‎

РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ, УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАНИШ, ЭЛЕКТР МАГНИТ МАЙДОНИ‎ ‎‎

43.‎

Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)даги, видеотерминаллардаги ва электрон ҳисоблаш тизимларидаги ишларда бевосита банд бўлган ходимлар

‎4‎