Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2025 25.11.2020 йилдаги 744-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2020 йилдаги 744-сон
Date of entry into force
26.11.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 482-сонли «Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалигида илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб сувни бошқариш, унинг ҳисобини юритиш ва ундан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, сув ва ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм тажриба-ишлаб чиқариш хўжалиги негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектларини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Хоразм вилояти ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Марказга белгиланган тартибда ўтказиб берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари учун ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда соҳага оид мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни 2021 йилдан бошлаб амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни 2020 йил 25 декабрга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ҳокимлиги Марказ билан биргаликда илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасида устувор илмий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва уларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
744-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Директор ўринбосари — илмий котиб

Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси

3

Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси

2

Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси

2

Бош бухгалтер

1

Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси

3

Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси

3

Гидрометрия лабораторияси

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами илмий ходимлар ва муҳандислар 19 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимларнинг сони белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

УСТАВИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ Хоразм вилоятида сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, тавсиялар ва инновацион таклифларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ишларини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз фаолиятини тегишли давлат бошқаруви органлари, Хоразм вилояти хокимлиги, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, логотипига, штамп ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — «O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Suv muammolari ilmiy-tatqiqot markazi» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази), қисқартирилган номи — СМИТМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Научно-исследовательский центр водных проблем при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — НИЦВП;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Scientific research center of water problems under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — SRCWP.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ жойлашган жой (почта манзили): Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектарини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Марказнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятининг сув хўжалиги тизими, сув ва ер ресурслари бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш ва янгилаб бориш ҳамда сув хўжалиги ривожлантириш, сувдан ва ердан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни даврий равишда муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектарини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятининг тасдиқланган устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, унинг тизимидаги сув ташкилотлари, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда манфаатдор бошқа идоралар ва ташкилотлар билан устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларда фаол иштирок этиш ҳамда тегишли грант шартномаларини расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа хўжалик фаолияти бўйича Марказнинг масъул лабораториялари томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

илмий-тадқиқот ишларини замонавий асбоб-ускуналар, халқаро илғор тажриба асосида амалга оширишни таъминлаш, уларнинг ижро ҳолати бўйича тизимли мониторинг олиб бориш ва ҳар чорак якуни билан муҳокама қилиб бориш;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларида белгиланган муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий асосланган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича минтақавий муаммолар ва уларнинг ечими бўйича инновацион таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари натижасида ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар ва таклифларнинг Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбар-ходимлари ва мутахассисларига тақдимотларини қилиб бориш ҳамда билдирилган фикрлар бўйича уларни такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари ҳамда алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбар-ходимлари ва мутахассисларининг касбий малакасини оширишда қатнашиш, ҳамкорликда кўргазмали семинарлар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа хўжалик шартномаларини бажариш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш, маблағларнинг самарадорилигини ошириш юзасидан ҳар бир раҳбар-ходимнинг масъулиятини ошириш ва бошқа чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий-тадқиқот ва бошқа ишлаб чиқариш фаолияти юзасидан ҳисоботларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, раҳбар-ходимларнинг малакасини ошириш, ёш олимларни тайёрлаш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари талабаларининг Марказда амалиётини ташкил қилиш, иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, уларнинг бакалавр ва магистрлик диплом ишларини тайёрлашда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича комплекс муаммоларни ҳал қилишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган мамлакатларнинг сув хўжалиги бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда мулоқотлар олиб бориш ҳамда эришилган натижалар асосида тегишли грант шартномалари ва келишувларни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан сув хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш бўйича семинарлар ва конференциялар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-техник ютуқларни тизимли равишда чоп этиш ва тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг таркибий бўлинмалари, Бутунжаҳон сув Кенгаши, Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси, Йирик тўғонлар бўйича Халқаро комиссия, Сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ илмий ходимларининг иш шароитини яхшилаш, замонавий ташкилий техника билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб уларни рағбатлантириб бориш, уларнинг таълим ва бошқа илмий-тадқиқиот муассасаларида, шунингдек, хорижий ташкилотларда малакасини оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ лабораториялари моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб беришини таҳлил қилиб бориш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш ҳамда илмий ходимлар учун қулай иш шароитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бино ва иншоотларини техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ лабораторияларининг моддий-техник базасини замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда янада ривожлантириш юзасидан асосланган ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунга зид бўлмаган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган дастурлари лойиҳаларини, илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни, минтақавий муаммолар ечимига қаратилган таклифларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа таклиф ҳамда ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида Хоразм вилояти шароитида сув хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа давлат органларидан Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ўз вақтида бажариш учун манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан тегишли чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ва Хоразм вилояти ҳокимлигига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, лойиҳа ташкилотлари, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, конференциялар ва семинарлар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг кўчмас мулки ва бошқа турдаги мол-мулкини самарали бошқаришни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича фаолиятни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда бир марта таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифларни тақдим этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ҳисобот бериш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказга Хоразм вилояти ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказ директорининг ўринбосари — илмий котиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда директор буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ директори вақтинча бўлмаганда унинг ваколатларини ўринбосар бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Директор Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказнинг таркибий бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорлик Марказ раҳбарлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

5-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Марказга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастур ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосари ваколатини ҳамда Марказнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Марказ ва ўз ўринбосарининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этиш бўйича таъсирчан тизимни яратиш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан ва ердан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича устувор илмий-тадқиқот ишлари лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, хўжалик ишлари бўйича бошқа шартномалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига тегишли соҳалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Марказнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, илмий салоҳиятга, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, унинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, унинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказ тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжат ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишлари бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва йўриқномаларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосари ваколатларини белгилаш, лаборатория мудирларининг Марказ фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорининг ўринбосари — илмий котиб ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириш шаклларини ҳамда лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловларни белгилаш, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича буйруқлар чиқариш, зарур бўлганда уларни интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бўлим бошлиқлари ва ходимларнинг функционал вазифаларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 25 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Марказ тадбирлари календарь режасини, илмий-тадқиқот лойиҳаларининг мавзули режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ҳисоботларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг активларини тасарруф этиш, мол-мулкни бошқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, молиявий, тўлов, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларни имзолаш, зарур ҳолларда Марказ ходимларига ишончномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ номидан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан шартнома ва меморандумлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ номидан шартномалар ва бошқа битимларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномалари тузиш, ўзгартириш ва амал қилишини тўхтатиш, буйруқлар чиқариш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва инновацион таклифларни амалиётга жорий қилиш ишларининг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказнинг молия-хўжалик фаолияти, шартномаларнинг бажарилиши ва барча хизматлар бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси билан келишган тарзда халқаро ҳамкорлик ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар директор ўринбосари — илмий котибнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш ҳамда Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устувор йўналишлар бўйича лабораториялар томонидан бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион ишланмаларнинг йиллик ҳамда истиқболга мўлжалланган мавзулар режалари бўйича таклифлар тайёрлаш, тасдиқланган мавзулар режаси ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, Марказ бўйича илмий ҳисобот тайёрланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий кенгаш иш режалари лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқланган иш режалар ижросини назорат қилиш, илмий ишларни нашр этиш режаси бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни тақриздан ўтказишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Марказ директори томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун Марказ директорига киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ директорига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда Марказ директорига таклифлар киритиш, ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларда устувор илмий-тадиқот ишлари бўйича лойиҳалар натижаси асосида тавсиялар, инновацион таклифлар ва норматив ҳужжатлар ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва Марказ директорига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича Марказ директорига таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорининг ўринбосари — илмий котиб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказ таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар ходимларига бевосита раҳбарлик қилиш, бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, Марказ раҳбарияти томонидан белгиланган ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ раҳбарияти буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинма ходимларининг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тегишли раҳбарга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли раҳбарга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмага кадрларни танлаш ва тайинлашда тегишли раҳбарга таклиф киритиш, таркибий бўлинмага ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, илмий салоҳияти, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмада кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинма томонидан устувор илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда илмий асосланган тавсиялар ва инновацион таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмага тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва тегишли раҳбарга таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинма ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, таркибий бўлинма ҳисоботларини раҳбариятга тақдим этиш ва раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ фаолиятни такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Марказ раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Уставнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Директор ўринбосари — илмий котиб ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Марказ ва унинг ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Марказга бириктирилган ва унинг оператив бошқарувида бўлган мулк Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мол-мулки унга давлат томонидан белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган мулкдан иборат бўлиб, Марказнинг ўз фаолиятидан олинган даромадларидан, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мол-мулкини сотиш, бошқа юридик шахсларга бериш ёки унинг шаклини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Барча илмий-тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган ишлар бўйича материаллар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулк объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Марказ директори белгиланган иш ҳақи фондини тежашдан ҳамда бюджетдан ташқари тушган, шунингдек, ходимларнинг тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари етишмаслигидан иқтисод қилинган маблағлардан ходимларни моддий рағбатлантиришда, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда фойдаланишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Марказ ходимларининг олдинги иш жойида олган узоқ муддат узлуксиз меҳнати учун қўшимча ҳақлари ва устамалари сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Марказ директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда вазифаларини ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарган ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга белгиланган тартибда Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ойлик устамалар белгилашга, ҳар чоракда мукофотлашга, моддий ёрдам тайинлашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказ Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва фуқаролар ҳуқуқларига риоя қилишни ҳамда шартномавий мажбуриятларни бажариш бўйича жавобгарликни ўзига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Марказ бухгалтерия ва оператив ҳисоб-китоб ишларини юритади ва белгиланган муддатларда давлат статистика муассасалари ва юқори ташкилотларга амалдаги қонунчиликда белгиланган шаклларда ҳисоботлар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Устувор вазифалар, амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбаи

Масъуллар

I. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

1.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Навоий» ҚФЙ ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказига (кейинги ўринларда — Марказ) оператив бошқарув ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш.

2020 йил

15 декабргача

Хоразм вилояти хокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

2.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича ҳисоб-китобларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш лойиҳасини 2021 йил манзилли дастурига киритиш.

2020 йил

30 декабргача

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

3.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда мебель ва ташкилий техника билан бутлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2021 йил

1 мартгача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети,

Марказ,

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

4.

Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш, илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда мебель ва бошқа жиҳозалар билан бутлаш бўйича лойиҳани белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021 йил

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети, Хоразм вилояти маҳаллий бюджети

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Марказ

5.

Марказ фаолияти учун талаб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техника бўйича асосланган ҳисоб-китобларни Молия вазирлигига тақдим қилиш.

2020 йил

20 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

Автотранспорт воситаси ва бошқа техникани харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021 йил

1 апрелгача

Молия вазирлиги

6.

Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш учун Молия вазирлигига, Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда тақдим қилиш.

2020 йил
25 декабргача

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети,

халқаро молия институтларининг грант маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Марказ

Марказ илмий-тадқиқот лабораториялари учун талаб этиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни харид қилишни белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021-2022 йиллар

Молия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7.

Таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда Хоразм вилоятидаги олим ва мутахассисларни ўрганиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан бутлаш.

2020 йил

25 декабргача

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

8.

Хоразм вилояти бўйича олдинги йилларда амалга оширилган соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий ҳисоботлар Марказга ўтказиб берилишини таъминлаш.

2020 йил
10 декабргача

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

II. Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш

9.

Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида:

қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларини такомиллаштириш;

шўрланган ерлар иккиламчи шўрланишининг олдини олиш ва уларни тиклаш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини илмий асосланган ҳолда танлаш бўйича комплекс мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун тажриба-экспериментал участкасини ташкил этиш.

2020-2021
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

10.

Хоразм вилоятининг турли мелиоратив шароитларида томчилатиб суғориш тизимлари учун суғоришни автоматик бошқариш модулини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 — 2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

11.

Суғоришнинг турли гидрогеологик шароитларда ўзгаришининг компьютер моделини тузиш орқали мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

2020 — 2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

12.

Сув танқислиги шароитида суғориладиган ерларнинг сув-туз баланслари ва сув-туз режимларини прогнозлаштиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 — 2022 йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

13.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини Хоразм вилояти шароитида лойиҳалаш ва қуриш бўйича «стартап» лойиҳаларга таклифлар тайёрлаш.

2021-2022
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар

Марказ,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

«Стартап» лойиҳаларни танлов натижаларига мувофиқ белгиланган тартибда молиялаштириш.

2021-2022
йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Марказ

III. Рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш

14.

Рақамли ва инновацион технологиялар усулларини қўллаб ирригация тизими каналлари ва насос станцияларининг ишончли ҳамда хавфсиз ишлашининг модели ва алгоритмини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

15.

Геоахборот технологиялари, маълумотлар базаси ва йўлдош ҳамда дрон ёрдамида суғориладиган ерларнинг шўрланишини аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

Марказнинг Хонқа туманидаги полигонида рақамли ва инновацион технологияларга асосланган «Дала-суғориш технологияси-суғориш тизими» Smart технологиясини жорий этиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

17.

Вилоят сув хўжалиги тизимида рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маълумотлар базасини яратиш.

2021 — 2023
йиллар

Танлов натижаларига кўра илмий лойиҳаларга ажратилган
маблағлар

Марказ,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

18.

Марказ илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий инновацион илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чет эл грант лойиҳаларини жалб этиш.

2021 — 2025
йиллар

Халқаро молия институтларининг грантлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

19.

Марказ ходимларининг чет элдаги нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш.

2021 — 2025
йиллар

Халқаро молия институтларининг грантлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Инновацион
ривожланиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Марказ

20.

Сув хўжалигининг замонавий илмий-техник муаммолари мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманларни ташкил қилиш.

2021 йил ноябрь,

2022 — 2025
йиллар

жадвал бўйича

Халқаро молия институтларининг грантлари

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

Марказ

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2020 й., 09/20/744/1553-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)