11.11.2020 йилдаги ПҚ-4888-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.11.2020 йилдаги ПҚ-4888-сон
Date of entry into force
12.11.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида барпо этилган янги мавзеларда аҳоли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш, бошқарувни самарали ташкил этиш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш, шунингдек, шаҳар таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 443-IV-сон ва Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-135-IV-сон «Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ободонлаштириш бошқармаси учун харид қилинадиган махсус техника воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларига маъмурий бинолар қуриш ва уларни жиҳозлаш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги ПФ-5515-сон Фармонида белгиланган тартиб, шу жумладан туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони амал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Янгиҳаёт туманини 2021 — 2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманининг маҳаллий бюджети ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлигини зарур бино ва иншоотлар билан таъминлаш ҳамда моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларига ер майдонлари танланиши ва ажратилиши ҳамда маъмурий бинолар қурилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун 2020 — 2023 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети қўшимча даромадларининг 5 фоизи ва Тошкент шаҳри туманлари қўшимча даромадларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ободонлаштириш бошқармасига махсус техника воситаларини харид қилиш учун республика бюджети даромадлари режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 3 йил муддатга бир йиллик имтиёзли давр билан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 12,5 млрд сўм фоизсиз ссуда ажратсин;
(7-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳамда ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилдан бошлаб Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманининг харажатларини Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг юридик (почта) манзилини улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий суд, Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар икки ой муддатда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги тузилмаларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги тузилмалари ташкил этилгунига қадар уларнинг функциялари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Тошкент шаҳри Сергели туманидаги тузилмалари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги икки ой муддатда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги биносини қуриш учун Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Спутник-1 даҳаси, Қипчоқ кўчасидаги бўш турган ер майдонини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 11 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4888-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4888-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

I. Белгиланган штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони*

1.

Мактабгача таълим бўлими

6

2.

Халқ таълими бўлими

6

3.

Тиббиёт бирлашмаси

14

4.

Давлат солиқ инспекцияси

14

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими

3

6.

Адлия бўлими

2

7.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

4

8.

Молия бўлими

6

9.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

3

10.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

4

11.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

12.

Қурилиш бўлими

2

13.

Маданият бўлими

3

15.

Статистика бўлими

3

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

17.

Ғазначилик бўлинмаси

3

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

2

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

3

21.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5

22.

Ижтимоий мослаштириш маркази

1

23.

Туман ёшлар ишлари бўлими

2

II. Қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони

1.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

27

2.

Ободонлаштириш бошқармаси

15

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони ҳамда штат бирликлари доирасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туман тузилмалари уларнинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги белгиланган тартибда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги бўлинмаларини ташкил этади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4888-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ободонлаштириш бошқармаси учун харид қилинадиган махсус техника воситалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Транспорт/махсус техника воситаларининг номи

Сони

Муддати

1.

Енгил хизмат автомашинаси

1

2020 йил ноябрь 2021 йил июнь

2.

Бензовоз

1

3.

Экскаватор

1

4.

Автокран

1

5.

Телескопик кўтаргич

1

6.

Асфальт ювиш махсус техникаси

1

7.

Самосвал

2

8.

Мусоровоз

2

9.

Илосос (ассенизатор)

1

10.

Дамас

1

11.

Автобус

1

12.

Йўлакларни тозалаш машинаси

1

13.

Авария хизмат машинаси

1

14.

Майса ва ўтларни ўриш техникаси (газонокосилка, триммер)

10

15.

Юк ортгич

2

16.

Пайвандлаш воситалари жамланмаси

2

Жами

29

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4888-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларига маъмурий бинолар қуриш ва уларни жиҳозлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Маъмурий бинонинг номи

Бинода фаолият юритувчи бўлинма ёки ташкилот номи

Бинони қуриш ва жиҳозлаш учун масъуллар

Молиялаштириш манбаи

1.

Туман ҳокимлиги*

Туман ҳокимлиги аппарати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Республика бюджетидан ажратиладиган ссуда ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

Қурилиш бўлими

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

2.

Туман прокуратураси*

Туман прокуратураси

Бош прокуратура

2021 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими

3.

Туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси*

Туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Ички ишлар вазирлиги

2021 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

4.

Туман давлат солиқ инспекцияси*

Туман давлат солиқ инспекцияси

Давлат солиқ қўмитаси

2021 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

5.

Жиноят ишлари бўйича туман суди*

Жиноят ишлари бўйича туман суди

Олий суд

2021 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси*

Адлия бўлими

Адлия вазирлиги

Республика бюджетидан ажратиладиган ссуда ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

ФҲДЁ бўлими

Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг туман бўлинмаси

Савдо-саноат палатаси

7.

Ижтимоий маданий марказ**

Халқ таълими бўлими

Халқ таълими вазирлиги

Республика бюджетидан ажратиладиган ссуда ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим вазирлиги

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

Маънавият бўлими

Республика маънавият ва маърифат маркази

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими

«Нуроний» жамғармаси

8.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими**

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлими

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

9.

Кадастр агентлигининг туман бўлими**

Кадастр агентлигининг туман бўлими

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кадастр агентлиги ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

10.

Ободонлаштириш бошқармаси*

Ободонлаштириш бошқармаси

Туман ҳокимлиги

Республика бюджетидан ажратиладиган ссуда ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

11.

Электр тармоқлари корхонаси**

Электр тармоқлари корхонаси

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

12.

Газ таъминоти ҳудудий филиали**

Газ таъминоти ҳудудий филиали

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари

13.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Янгиҳаёт тумани бўлими**

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Янгиҳаёт тумани бўлими

«Ўзсувтаъминот» АЖ

«Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари

14.

Туман молия бўлими**

Молия бўлими

Молия вазирлиги

Республика бюджетидан ажратиладиган ссуда ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари тенг улушларда

Ғазначилик бўлими

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Статистика бўлими

Давлат статистика қўмитаси

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

15.

Янгиҳаёт тумани спорт соғломлаштириш маркази**

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

16.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими**

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Инвестиция дастурига мувофиқ ажратиладиган маблағлар

17.

«Махсустранс» ИЧБ**

«Махсустранс» ИЧБ

«Махсустранс» ИЧБ

«Махсустранс» ИЧБ маблағлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Туман идораларининг биноларини қуриш ва жиҳозлаш ишлари 2021 йил 31 декабрга қадар тугалланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ушбу ташкилотларнинг биноларини қуриш ва жиҳозлаш ишлари 2022 йил 1 июнга қадар тугалланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4888/1505-сон, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)