Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
27.10.2025
30.12.2024
11.09.2024
03.10.2023
05.04.2022
10.10.2020
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2025
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли «Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, маблағларни шакллантириш, фойдаланиш ҳамда Жамғармани бошқариш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, жисмоний шахсларга тижорат банклари орқали миллий валютада ажратиладиган «яшил» истеъмол кредитларини, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан, ҳамда ажратилаётган кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан ошган 5 фоизлик қисмини қоплаш учун уч йил муддатга компенсация ажратиш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек, энергия аудитини ўтказиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўналишида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш (бино ва иншоотларни қуришдан ташқари) ва семинарлар ўтказиш;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари, рекуператорлар, реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси учун микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар ва бир текис ишга тушириш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармалари (капиталлари) ҳамда корхоналарнинг лойиҳаларини шакллантиришда иштирок этиш;

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини таъминлаш, унинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорининг 6-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларда энергия аудити ўтказиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

шаҳар транспортининг ёқилғи-энергетика самарадорлигини яхшилаш, шунингдек, энергия харажатларини камайтириш учун транспорт оқимларини ахборот ва имитацион моделлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инновацион тадбирларни ўтказиш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
640-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 640-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, маблағларни шакллантириш, фойдаланиш ҳамда Жамғармани бошқариш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, банк ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Extra-budgetary Intersectoral Energy Saving Fund under the Ministry of energy of the Republic of Uzbekistan;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган номи — Extra-budgetary Intersectoral Energy Saving Fund;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Внебюджетный Межотраслевой фонд энергосбережения при Министерстве энергетики Республики Узбекистан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилган номи — Внебюджетный Межотраслевой фонд энергосбережения.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарманинг асосий мақсади иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда ҳамда аҳоли хонадонларида энергия самарадорлиги лойиҳаларини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштиришдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари ёки халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар молия ташкилотлари билан биргаликда лойиҳаларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грант асосида энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини ривожлантиришда вакиллик харажатларни қисман қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнларида, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида замонавий энергия тежамкор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишида банк билан келишилган ҳолда имтиёзли кредит бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромад олиш ва ушбу олинган даромадларни кичик энергетика соҳасини ривожлантиришга қайта йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш (қисман ёки тўлиқ молиялаштириш) ва энергия самарадорлиги лойиҳаларини ва энергия тежамкорлик тадбирларини эксперт гуруҳи хулосаларига кўра молиялаштириш (молиявий қарз бериш) ва амалга оширилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялар, асбоб-ускуналар ва материалларни ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлиги бўйича тадбирларни амалга оширишда ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга белгиланган тартибда имтиёзли равишда молиявий қарз бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи энергия манбалари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳамда кичик энергетикани ривожлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия аудитини ўтказишда молиявий ва техник кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва оқилона фойдаланишга қаратилган фаолиятини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларида энергетик текширувларни ўтказилиш жараёнида фойдаланиладиган технологик ускуналар ва техник воситаларни харид қилишни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ташкилотлари учун энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ва ўрнатилишида молиявий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари доирасида тижорат банкларига бериладиган кредит кафолатлари каби кредитга лаёқатни ошириш механизмларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари доирасида тижорат банклари билан ҳамкорликда энергия сервиси компанияларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорликни ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан давлат идоралари билан энергия сервиси хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ энергия самарадорлиги лойиҳаларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги йўналишида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан тарғибот ва ахборот таъминотини ташкил этишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа энергия тежамкорлиги тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш.
(7-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчи — лойиҳа ташаббускори хўжалик юритувчи субъект ёки ижтимоий соҳа муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит — қарз олувчилар лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган банк кредити;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги лойиҳалари — энергия тежамкор технологиялар ва энергия тежамкор ускуналарни, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш орқали объектнинг энергия сарфини камайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан (электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси, суюлтирилган газ, кўмир) фойдаланишда камида ўн фоиз самарадорликка олиб келувчи чора-тадбирлари мажмуи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғармани бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма ўз фаолияти тўғрисида Жамғарманинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши) ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарманинг ижро этувчи органи Дирекция ҳисобланади. Дирекцияни ижрочи директор бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кузатув кенгаши ўз фаолияти доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги лойиҳалари ва энергия тежамкорлик тадбирларини кўриб чиқувчи эксперт гуруҳи таркибини тасдиқлайди ва унинг фаолиятини молиялаштириш масалаларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан энергия самарадор лойиҳаларни молиялаштириш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва энергия самарадорлиги лойиҳаларини ва энергия тежамкорлик тадбирларини эксперт гуруҳи хулосаларига кўра тайёрланган Дирекциянинг таклифини кўриб чиқиб, молиялаштириш бўйича қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг йиллик даромадлар ва харажатлар прогнозини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитлар ва бошқа молиявий активларни тижорат банкларига жойлаштиришни чекловчи параметрларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг умумий стратегиясини, унинг инвестиция сиёсатини, молиялаштириш манбаларини, молиялаштириш воситаларини, лойиҳага мувофиқлик мезонларини ва оператив бошқарувни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг фаолиятини, шу жумладан маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишини, молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилишни назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларнинг сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ва ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисида Жамғарма Дирекциясининг ҳисоботларини доимий равишда эшитиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан йил якуни бўйича аудит ўтказиш учун аудит ташкилотини танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳоллари аниқланганда асоссиз харажатларни ва етказилган зарарни қоплаш ва суистеъмол қилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик энергия, қайта тикланувчи энергия ва иккиламчи энергия манбаларини ривожлантириш, айниқса чекка ҳудудларни инфратузилмавий ривожлантириш лойиҳалар бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав жамғармасини кўпайтириш тўғрисида таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Дирекциянинг таъминоти Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг жорий фаолиятини бошқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар операцион режалари ва прогнозларини шакллантиради ва Кузатув кенгашига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларини қарз олувчилар бўйича қайта молиялаштириш учун қайтариш шартлари асосида молиявий ресурслар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгашига Жамғарма маблағларини шакллантириш ва манбаларини кенгайтириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ўз вақтида ва самарали ишлаши учун зарур бўлган қўшимча маблағларни жалб қилиш бўйича амалий чораларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадларини ва харажатларини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботни тайёрлаб, уларни тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ва жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитлар ва бошқа молиявий активларини тижорат банкларига жойлаштириш юзасидан Кузатув кенгашига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши кўрсатмаларига мувофиқ Жамғарманинг инвестиция сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этиш мақсадида лойиҳаларни молиялаштириш буюртмаларини бериш ҳамда молиявий воситаларни қўллаш қоидалари ва тартибларини белгиловчи қўлланмани ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма Дирекциясининг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижро этувчи дирекциянинг директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан энергия самарадор лойиҳаларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқади ва Кузатув кенгашига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва экспертизадан ўтказиш, таҳлил қилиш, активларни бошқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни дирекцияга жалб қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма номидан меҳнат, иқтисодий, ссуда ва бошқа битимлар имзолайди, шунингдек, Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини ҳамда бошқа молиявий активларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштириш чораларини кўради;
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чорак якуни билан бажарилган ишлар ва кейинги чоракда амалга оширилиши лозим бўлган режалар юзасидан Кузатув кенгашига ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ Дирекциянинг фаолиятини ташкил этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш, бошқа ишга ўтказиш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясининг штат бирлиги ва харажатлар сметаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобига нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар, корхоналарнинг соф фойдасидан дивидендга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловлар юзага келган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур ўтказма маблағлари Жамғармага корхоналар соф фойдасининг тақсимоти ва давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўғрисида уларнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ой ичида ўтказиб берилиши лозим;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган иқтисодий санкциялар суммасининг 20 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар бериш ва Жамғарманинг бошқа молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган фойда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари ҳамда донор ташкилотлари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма активларини бошқариш, шу жумладан, бўш маблағларни банк муассасаларида депозит сифатида жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномага мувофиқ молиявий қўллаб-қувватлашдан олинган фойданинг бир қисми, бунда унинг суммаси кўрсатилган хизматлар суммасининг йигирма беш фоизидан ошмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(18-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлимида белгиланган тартибда очилган ҳисобварақларида жамғарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарманинг маблағларидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, жисмоний шахсларга тижорат банклари орқали миллий валютада ажратиладиган «яшил» истеъмол кредитларини, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан, ҳамда ажратилаётган кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан ошган 5 фоизлик қисмини қоплаш учун уч йил муддатга компенсация ажратиш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек, энергия аудитини ўтказиш;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўналишида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш (бино ва иншоотларни қуришдан ташқари) ва семинарлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари, рекуператорлар, реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси учун микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар ва бир текис ишга тушириш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармалари (капиталлари) ҳамда корхоналарнинг лойиҳаларини шакллантиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини таъминлаш, унинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларда энергия аудити ўтказиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар транспортининг ёқилғи-энергетика самарадорлигини яхшилаш, шунингдек, энергия харажатларини камайтириш учун транспорт оқимларини ахборот ва имитацион моделлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инновацион тадбирларни ўтказиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғармадан молиявий маблағ жалб этиш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лойиҳа ташаббускори Жамғармадан молиявий маблағ жалб этиш мақсадида онлайн Дирекцияга (энергосервис сайтига) буюртма тўлдириш орқали мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Буюртмада қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олиш учун ариза, аниқ қарз суммасини кўрсатилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган кредит бўйича пул оқимини таҳлил қилинган ҳолда бизнес режа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергоаудит хулосаси, эришилиши кутилаётган энергия самарадорлиги даражаси кўрсатилган ҳолда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Дирекцияга келиб тушган буюртма эксперт гуруҳи томонидан беш иш кунида кўриб чиқилади ва лойиҳани молиялаштириш ёки рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Эксперт гуруҳи томонидан молиявий маблағ ажратиш тўғрисида ижобий хулоса берилган лойиҳалар бўйича Дирекция томонидан бир ҳафта муддатда таклиф тайёрланиб, Кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Эксперт гуруҳи томонидан молиявий маблағ ажратиш рад этилган хулоса берилган лойиҳалар бўйича Дирекция бир ҳафта муддатда қарз олувчини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кузатув кенгаши уч кун муддатда лойиҳани молиялаштириш тўғрисида 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ баённома тўлдиради. Ушбу баённома Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади ва Жамғармадан маблағ ажратилишига, тижорат банки томонидан лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кузатув кенгашининг қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг бўлса, Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Дирекция Кузатув кенгаши томонидан маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан кейин бир кун муддатда энергосервис сайти орқали онлайн тарзда қарз олувчига маълумот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жамғармадан маблағ ажратилиши Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида шартнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қарз олувчи шартномада келтирилган шартларга асосан маблағларни қайтариш учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Эксперт гуруҳи томонидан маблағ ажратиш рад этилган хулоса берилган тақдирда Дирекция бир кун ичида қарз олувчига асосланган тарзда онлайн режимда буюртма қабул қилинмаганлиги тўғрисида маълумот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси томонидан молиялаштириш 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Дирекциянинг (Жамғарманинг) ҳуқуқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олган ташкилотлар томонидан Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан тўлиқ маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида мол-мулкли бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ҳамда халқаро дастурлар ва лойиҳаларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш фаолиятини халқаро молиявий ҳисобот стандартларига тўлиқ мос ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомда назарда тутилган мақсадларга эришишда хусусий сектор, халқаро ҳамкорлар ва турли миллий, минтақавий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Дирекция (Жамғарма)нинг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига ва Жамғарманинг уставига мувофиқ амалга ошириш;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Кенгашга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча буюртмачилар ва тегишли лойиҳалар камситилмаслиги, холислик ва тенг имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, жамғарманинг мол-мулкидан фойдаланилиши тўғрисида ҳар йили ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция (Жамғарма) зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам қабул қилиши мумкин.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Кузатув кенгаш, ижрочи директор ва бош ҳисобчи Жамғарма маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Жамғарма тугатилган тақдирда, Жамғарма томонидан кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин унинг барча маблағлари ва активлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармасидан маблағ ажратилишига рухсат бериш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАЁННОМА

Кузатув кенгаши аъзолари лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси дирекцияси томонидан эксперт гуруҳи хулосасига асосан тайёрланган таклифни ўрганиб чиқиб, қарор қилади:
1. Тақдим этилган хулосага асосан энергия жиҳатидан самарадорликка эришиш учун ____________________________ сўм миқдорида молиявий қарз (кредит) берилсин.
2. Ижро этувчи дирекция лойиҳани ўрнатилган тартибда молиялаштирилишини ташкиллаштирсин.
Ушбу хулосага илова қилинаётган асослантирувчи маълумотлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Илова ____ варақда.
Кузатув Кенгаши аъзолари:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси томонидан молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлари
Муддатлар
I босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия тежаш жамғармасига (Низомда келтирилган маълумотлар) ҳужжатларни онлайн тарзда тақдим этади.
Зарурат бўлганда
II босқич
Эксперт гуруҳи
Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва улар бўйича лойиҳани молиялаштириш ёки молиялаштирмаслик тўғрисида хулоса тайёрлайди ва Дирекцияга тақдим этади.
5 иш куни
III босқич
Дирекция
1. Эксперт гуруҳи томонидан ижобий хулоса берилган лойиҳалар бўйича молиявий маблағ ажратиш тўғрисида Дирекция томонидан таклиф тайёрланиб, Кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун киритилади.
2. Эксперт гуруҳи томонидан рад этилган хулоса берилган лойиҳалар бўйича қарз олувчига хабар беради.
7 иш куни
IV босқич
Кузатув кенгаши
Кузатув кенгаши лойиҳани молиялаштириш тўғрисида баённома тўлдиради. Ушбу баённома Жамғармадан маблағ ажратилишига ва тижорат банки томонидан лойиҳани қайта молиялаштиришга асос ҳисобланади.
3 иш куни
V босқич
Дирекция
Кенгаш томонидан маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин онлайн тарзда қарз олувчига маълумот беради.
1 иш куни
VI босқич
Дирекция, Лойиҳа ташаббускори
Жамғармадан маблағ ажратиш учун шартнома расмийлаштирилади.