18.11.1996 йилдаги 403-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.11.1996 йилдаги 403-сон
Date of entry into force
18.11.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ҚЎШИҚ БАЙРАМИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 27 августдаги ПФ-1550-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси ва «Ўзтелерадио» компанияси ҳар йилги республика қўшиқ байрамини ўтказишни ташкил этсинлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига жойларда қўшиқ кўрик-танловини тайёрлаш ва юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари ва тегишли ҳокимларнинг ўринбосарлари раҳбарлигида комиссиялар тузиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ўзларига қарашли ташкилотларнинг саралаш кўрик-танловларини мустақил ўтказадилар. Сарф-харажатлар ички маблағлар ҳисобига қопланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Маҳалла», «Наврўз», «Камолот», «Олтин мерос», «Амир Темур» жамғармаларининг республика қўшиқ байрамининг алоҳида қатнашчиларини тақдирлаш учун ўз махсус совринлари ва пул мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзтелерадио» компанияси, газеталар ва журналлар таҳририятлари қўшиқ байрами тадбирларини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрик-танлов ғолибларини 3-иловага мувофиқ мукофотлаш, шунингдек реклама маҳсулотлари, совринлар, дипломлар ва нишонлар тайёрлаш, кўрик-танловни ўтказиш харажатларини қоплаш учун ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича кўрик-танловларни, байрамни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шунингдек, республика якунловчи танлови қатнашчиларининг сафар харажатлари маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
403-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
18 ноябрдаги 403-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Байрамнинг мақсад ва вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон қўшиқ байрами келажаги буюк давлатимиз ва унинг бунёдкор, бағри кенг, меҳридарё халқини мадҳ этувчи, инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғини, мустақилликни кўз қорачиғидай асраб авайлаш, бунинг учун керак бўлса жон фидо қилишга ундовчи юксак бадиий савиядаги мусиқа асарлари ва қўшиқларнинг яратилишига кенг имконият туғдириш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Байрамни ўтказиш шартлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Байрам доирасида ҳар йили икки босқичда қўшиқ кўрик-танлови ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқич (саралаш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танловнинг биринчи босқичи республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танловда қатнашишга туман ташкилотлари ва алоҳида ижрочиларнинг тавсия-буюртманомалари бўйича профессионал, ҳаваскорлик бадиий жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмларнинг жамоалари, хорижий ижодий жамоалар ва якка ижрочилар қўйиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танлов қатнашчиларининг ёши чекланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танлов қатнашчиларининг ҳужжатлари тегишли ташкилий қўмиталар томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатнашчиларнинг кўрик-танловга келишлари билан боғлиқ барча харажатларни тавсия этувчи ташкилотлар тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов жамоатчилик иштирокида бир тур доирасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатнашчиларнинг чиқишлари тартиби қуръа ташлаш йўли билан қуйидаги жанрлар йўналиши бўйича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— мақом ижроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хор ижроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— академик ижро;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— фольклор ижроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— вокал-чолғу ижроси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танлов қатнашчиларининг ижро маҳоратини баҳолаш учун тегишли ташкилий қўмиталар етакчи санъат ва маданият ходимларидан иборат ҳайъат ташкил этадилар, ҳайъат таркиби ҳар йили қайта тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиқ мусиқасининг ўзига хослиги, матннинг янгилиги, мазмундорлиги, Ватанга муҳаббат ва истиқлолга садоқат ғояларини бадиий юксак савияда акс эттириши баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат тақдим этилган асарларни 10 балли тизим бўйича баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қатнашчилар эришган натижаларга боғлиқ равишда белгиланган мукофотлар сони доирасида мукофотларни мусиқа, матн муаллифлари ва ижрочилар ўртасида тенг нисбатда тақсимлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойларда ўтказиладиган кўрик-танловлардаги мукофотлар сони ва миқдорини ташкилий қўмиталар мустақил белгилайдилар, бироқ улар республика мукофотларидан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат кўрик-танлов шартларига тўла жавоб берадиган қўшиқлар тақдим этилмаган ҳолларда айрим мукофотларни бермаслик ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг қарори узил-кесил ҳисобланади ҳамда қайта кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатнашчиларнинг чиқишлари дастури:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танлов қатнашчилари ташкилий қўмиталарга исталган жанр йўналишидаги, танловнинг мавзу шартларига жавоб берадиган фақат янги қўшиқларни тақдим этишлари зарур Айни вақтда янги қўшиқларнинг матн материали мумтоз шоирларнинг шеърий материалларига ҳам, замонавий ўзбек шоирларининг шеърий материалларига ҳам асосланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшиқ кўрик-танлови туман, шаҳар ғолиблари (биринчи—учинчи ўринларни эгаллаганлар) вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси кўрик-танловида қатнашиш учун тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўрик-танлови ғолиблари (биринчи—учинчи ўринларни эгаллаганлар) республика қўшиқлар кўрик-танловининг якунловчи босқичида қатнашиш учун тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида саралаш қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида саралаш қўшиқлар кўрик-танлови ўтказиш жадвалини тартибга солиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ўзларига қарашли ташкилотларнинг саралаш кўрик-танловларини мустақил ўтказадилар, қўшиқлар кўрик-танлови қатнашчилари тўғрисидаги низомга мувофиқ ғолибларни республика қўшиқлар кўрик-танловига умумий асосларда тавсия этадилар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига барча профессионал мусиқа жамоалари ва Тошкент шаҳрида яшовчи алоҳида ижрочиларнинг саралаш кўрик-танловини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танловнинг қолган барча қатнашчилари саралаш кўрик танловидан мазкур Низом шартларига мувофиқ ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқич
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрик-танловнинг 2-босқичи Тошкент шаҳрида, август ойининг учинчи ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қўшиқлар кўрик-танлови совриндорлари ва қатнашчиларининг якунловчи концерти ҳар йили қўшиқ байрами кунида, август ойининг учинчи якшанбасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмалар бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталари ғолиб қўшиқлар ва ижрочиларнинг қўшиқлар кўрик-танлови якунловчи турида қатнашиши ҳақидаги тақдимномаларни жорий йилнинг 20 июлидан кечикмай қуйидаги манзилга юборишлари зарур: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уй, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, танловлар ва фестиваллар бўлимига.
(«Буюртмалар бериш тартиби» бўлимининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— йўлловчи томоннинг тавсияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«Буюртмалар бериш тартиби» бўлимининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— қўшиқ матни ва нота материали (клавир ёки партитура).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган қатнашувчиларнинг Тошкент шаҳрида бўлишлари билан боғлиқ барча харажатларни (ҳар икки томонга бориб-келиш кира ҳақи, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, транспорт харажатлари) тавсия этувчи ташкилотлар тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғолиб қўшиқларни танловда эшитиб кўриш жамоат олдида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қатнашчиларнинг чиқишлари тартиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча қатнашчилар муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш, қўшиқлар кўрик-танлови тўғрисидаги Низомни бажариш тўғрисидаги Битимни имзолайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқишларни баҳолаш учун ташкилий қўмита ҳайъат тузади, унинг таркибига Ўзбекистоннинг етакчи маданият ва санъат арбоблари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркиби ҳар йили янгиланиб туради
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мукофотлар

Республика қўшиқлар кўрик-танлови ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ўрин учун ‎ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 110 баравари миқдорида;‎
иккинчи ўрин учун (учта)‎ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида;‎
учинчи ўрин учун (учта)‎ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;‎
рағбатлантирувчи мукофотлар (учта) ‎ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида‎
(«Мукофотлар» бўлимининг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қўшиқлар кўрик-танлови қатнашчиларига Фахрий ёрлиқлар бериш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва жамоат ташкилотлари, турли жамғармалар ва ҳоказолар танлов қатнашчилари учун махсус совринлар таъсис этишлари мумкин, улар ҳайъатнинг қарорига кўра топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қўшиқлар кўрик-танлови ташкилий қўмитаси танлов тамом бўлгандан кейин танлов совриндорлари ва иштирокчиларининг хайрия концертларини ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш ташкилий қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларни ўзида қолдиради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эшиттиришга ёки эшиттириш учун бошқа ташкилотларга жойлаштиришга бўлган эксклюзив ҳуқуқлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аудио ва видео маҳсулотлар барча турларини (СД, кассеталар, фильмлар, видео-кассеталар) ишлаб чиқариш ва тарқатишга бўлган эксклюзив ҳуқуқлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилий қўмита номига реклама мақсадлари учун юбориладиган айрим материаллардан фойдаланишга эксклюзив бўлмаган ҳуқуқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
18 ноябрдаги 403-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон қўшиқ байрами Республика кўрик-танлови ғолибларининг мукофотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Мукофотлар

Сони

Миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан, баравар)

Биринчи ўрин

1

110

Иккинчи ўрин

3

80

Учинчи ўрин

3

50

Рағбатлантирувчи ўрин

3

25

Жами

10

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)