Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 15.03.1996 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.03.1996 йилдаги 102-сон
Date of entry into force
15.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинларининг аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экиш пайтида йўл қўйилган камчиликлар ва 1995 йил декабрь — 1996 йил январь ойларида ер музлаши оқибатида республиканинг айрим зоналарида бошоқли дон экинлари ривожланишидаги қолоқликни ва уруғ униб чиқишининг сийраклигини ҳисобга олиб ҳамда дон етиштиришнинг прогноз ҳажмларини кафолатли олишни таъминлайдиган агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бошоқли дон экинлари аҳволини яхшилаш юзасидан текшириш ўтказиш, экинларни қайта экиш, озиқлантириш ва бошқа агротехника тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни шошилинч ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жуманиёзов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Президенти вазифасини бажарувчи Усмонов, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг раиси Юсупбеков, «Бошгидромет» бошқармаси бошлиғи ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги остида шу йил 25 мартгача ҳамма жойда бошоқли дон экинлари текшириб чиқилсин ҳамда бошоқли дон экинларининг аҳволидан келиб чиқиб экинларни парвариш қилишга оид агротехник тадбирлар комплекси амалга оширилсин. Бошоқли дон экинларини озиқлантириш ва уларга эрта баҳорда ишлов бериш 1996 йил 1 апрелгача тугаллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикасида ва ҳар бир вилоятда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари шахсан бошчилик қиладиган комиссиялар ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияларга ҳар бир далага далолатнома тузиб ҳамда уруғ униб чиқиши ва прогноз қилинган ҳосилни олиш кафолати билан ҳар гектар ерга 40 — 50 кг уруғ ҳисобидан орасига экиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу мақсадда вилоятлар ҳокимларига вилоят деҳқончилик саноати уюшмаларининг тақсимоти бўйича «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарида мавжуд бўлган уруғликдан, асосан арпа уруғлигидан 2-иловага мувофиқ ҳажмларда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, истисно тариқасида минерал ўғитлар сотиб олиш учун маблағи бўлмаган хўжаликларга 15 фоиз ҳақини олдиндан олмасдан бошоқли дон экинларини озиқлантириш учун 1996 йил 15 апрелгача минерал ўғит беришга, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига эса шу йил 25 мартгача мазкур қарор билан тасдикланган ҳажмларда бошоқли дон экинлари уруғлиги беришга рухсат этилсин, ўғит ва уруғлик учун ҳисоб-китоблар кейинчалик белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 15 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 15 мартдаги 102-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинларининг аҳволини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича Республика комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тошкент вилояти

Р.А. Гиниятуллин

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раиси

Ғ.А. Отабоев

ЎзҚХФА илмий котиби

Т.А. Азимов

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари

М.Ж. Жуманиёзов

Қишлоқ хўжалиги вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

К. Эшмирзаев

«Ғалла» ИИБ директори

З.З. Зиётов

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг нав синаш комиссияси раиси

Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Х.И. Исканов

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Э. Муллабоев

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

А. Бадалов

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси

Бухоро, Навоий вилоятлари

З.З. Зикриёев

«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси раиси

Д. Муҳамедов

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

Б. Халимов

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси

Самарқанд вилояти

С.Н. Усмонов

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти вазифасини бажарувчи

Н. Бекназаров

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

У. Абдимавлонова

республика давлат уруғчилик инспекциясининг бошлиғи

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари

А. Муталов

«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси раиси

Ф. Ғайбуллаев

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

Э. Мираҳмедов

«Ўзагрокимёсервис» уюшмасининг бўлим мудири

Қорақалпоғистон Республикаси

А.Ш. Ҳабибуллаев

Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси раиси

Т.О. Жабборов

«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раиси

А. Омонов

«Ғалла» ИИБ директори ўринбосари

Х. Юсупов

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

Хоразм вилояти

Э.М. Ҳасанов

«Ўзагрокимёсервис» уюшмаси раиси

А. Алибоев

«Ғалла» ИИБ бўлим мудири

А. Ҳамдамов

республика агрокимёлабораторияси раҳбари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 15 мартдаги 102-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинларининг сийрак жойларига экиш учун давлат ресурсларидан ажратиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛИК ҲАЖМИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вилоятлар

(тонна)

Бухоро

200

Жиззах

400

Қашқадарё

700

Навоий

200

Самарқанд

500

Сурхондарё

300

Сирдарё

400

Тошкент

300

Жами:

3000