Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни тайёрлашда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида тўпланган тажриба ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) ҳузурида «Илмий-ўқув амалий маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Илмий марказ деб аталади) ташкил этилсин.
2. Илмий марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш;
тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар — тестологларни тайёрлаш, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;
тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижий тажрибани ўрганиш асосида миллий тизимни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.
3. Илмий марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Давлат тест маркази бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Илмий марказ тузилмасини тасдиқласин, ходимларнинг умумий чекланган сонига мувофиқ уларнинг меҳнатига тўланадиган иш ҳақи миқдорларини белгиласин;
Илмий марказ уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
5. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўллансин ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 сентябрь,
562-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 24-банддан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 28-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтишига имконият яратиш»;
учинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 43-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва Давлат комиссияси томонидан намуна сифатида тасдиқланган жавоблар варақаларини тарқатиш»;
г) Низомга 11-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорининг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 186 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони давлат бошқарувчи органлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар асосида аниқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 367-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 09/24/367/0463-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.07.2024 й., 09/24/367/0463-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)