15.09.2020 йилдаги ПҚ-4829-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.09.2020 йилдаги ПҚ-4829-сон
Date of entry into force
16.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги тўрт йил давомида хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб, меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилди, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилди, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишга жойлаштириш, улар билан доимий мулоқот қилиш ва муаммоларини тизимли ҳал қилишни ташкил этиш, Ватанга қайтиб келганидан сўнг иш билан таъминлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ҳажмини ошириш, ушбу мақсадда вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижга ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш, улар учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари ишини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчилари ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий филиаллар ходимлари ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улушини ошириш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигига қараб моддий рағбатлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларга меҳнат миграцияси масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади, хорижий меҳнат бозори ҳамда салоҳиятли иш берувчилар тўғрисида маълумот беради, ходимларини рағбатлантиради ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан хорижга фуқароларни ишга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари билан чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-2021 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг асосий кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда хорижий мамлакатларда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастури 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2, 3 ва 5-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ меҳнат миграциясига чиқиб кетаётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун ҳудудларда «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган коллежлар ва техникумларда меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курсларини 6-иловага мувофиқ ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурларини хорижий йирик иш берувчиларнинг талабларига мослаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан узвий алоқаларни ўрнатсин ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассисларни тайёрласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий йирик ўқув марказлари билан икки томонлама битим имзоласин ҳамда қисқа муддатли курслар ўқитувчиларини малака оширишга юборишни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, қисқа муддатли курсларда ўқитиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, ушбу мақсадларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, янги ишчиларни касбга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жамғарма маблағлари ҳисобидан меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш, методик таъминотни яратиш, хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассисларини ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрларини жалб қилиш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг педагогик маҳоратини ошириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2021 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Япон тили ва касбий малака» тест марказини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилояти ҳокимлиги Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида пайвандчилар мактабини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Бирлашган Араб Амирликларининг «Тadbeer» рекрутинг марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув марказини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган вилояти ҳокимлиги вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида «IT School» ўқув марказларини, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказларини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий реестрга ёхуд «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, микроқарз ҳамда унга ҳисобланган фоизлар қарз олувчининг (оила аъзоларининг) топшириғига мувофиқ уларнинг ҳисобварақларига халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган маблағлардан ушлаб қолиш йўли билан ҳамда қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор тижорат банклари билан микроқарзларни бериш, уларнинг таъминотига қўйиладиган талаблар ва қайтариш тартибини назарда тутувчи келишув битимини тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январга қадар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистон Республикасида очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 июнга қадар Болгария, Латвия, Исроил, Финляндия, Польша ва Канада билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мазкур давлатлардаги ташкиллаштирилган меҳнат фаолияти тўғрисида ҳамкорлик битимларини тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара ва Уфа шаҳарларидаги ваколатхоналарини очиш ҳамда ушбу ваколатхоналар фаолиятини мазкур ҳудудлардаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан мувофиқлаштириш чораларини кўрсин.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январга қадар Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миграция ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари ўртасида очиқ танловни ўтказсин ва танлов ғолиблари билан битимлар тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформани яратсин, хусусий секторни жалб қилган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган «Call-марказ»ни ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик фирмалари ҳамда «Call-марказ»нинг хизматлари қийматини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш топиб бериш ва бошқа йўналишларда яқиндан ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг «фахрий консули» ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг «жамоат маслаҳатчиси» этиб тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фахрий консул» ва «жамоат маслаҳатчи»ларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш амалиётини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маслаҳат кенгашлари томонидан хорижий давлатларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муаммоларини ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий экспертлар иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги ватандошлар ташкилотлари, иш берувчилар ва Маслаҳат кенгашларининг «labor migration» дастурий мажмуасидан фойдаланиш имкониятларини ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур қарорнинг 11 ва 17-бандларида белгиланган чораларни амалга ошириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Белгилаб қўйилсинки, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳолидан мунтазам хабар олиб, муаммолари ва эҳтиёжларини аниқлайди ҳамда уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларга зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари мазкур бандда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича ёрдамчисига ҳар ойда бир марта ахборот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилиш имконини берувчи узлуксиз ишлайдиган «1282» қисқа рақамли ишонч телефонини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган давлатлардан таклиф этилган иш берувчилар, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида халқаро меҳнат ярмаркалари, конференция ва семинарларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби ва шартлари, чет давлатларнинг меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат бозорида мавжуд бўлган талаб юқори бўлган касблар, мазкур касбларга ўқитадиган таълим муассасалари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва секторлар, маҳалла ва меҳнат органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат миграцияси соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, чет мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган шахсларга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида махсус дастур ва лавҳаларни эфирга узатиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг миқёсда ёритилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон телеканалларининг Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа давлатларда эфирга узатиш қамровини янада кенгайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов — Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини амалга ошириш ва янада такомиллаштириш, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улушини тубдан ошириш, республикадан ташқарига ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи ишлар вазири А. Камилов — Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг меҳнат мигрантлари билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширсин ҳамда мазкур жараёнга хориждаги ватандошлар ташкилотларини жалб қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг фаолиятини лозим даражада ташкил қилсин, меҳнат мигрантлари ҳамда улар оила аъзоларининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, молиявий ёрдам бериш, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров — мазкур қарорда назарда тутилган молиявий механизмларни тўлиқ жорий этиш, меҳнат мигрантларининг пенсия ва кредит олиш масалаларини ҳал қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борсин, шунингдек, ушбу мақсадда ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминласин;
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов — ҳукуматлараро комиссиялар доирасида меҳнат миграциясида бўлган шахсларга меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу масалалар бўйича халқаро битим ва келишувларга эришишга доир ишларни мувофиқлаштириб борсин.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3839-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Агентликнинг» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2020 йил 1 декабрь ҳамда 2021 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 15 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4829-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарорига
1-ИЛОВА

4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-2021 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг асосий кўрсаткичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар

Касб-ҳунарга ўқитиш таълим муассасаларини ташкил этиш

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларни касбга ва чет тилларига ўқитиш

Фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юбориш

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар, шунингдек, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кета олмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш

Меҳнат мигрантларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш (оилалар сони)

«Ишга марҳамат» моно-марказлари

Қисқа муддатли касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари

Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари

Россия Федерациясига

Қозоғистон Республикасига

бошқа давлатларга

2020-2021 йиллар

2020 йил

2021 йил

2020 йил

2021 йил

2021 йил

2020 йил
1 декабргача

2021 йил

2020 йил

2021 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1

2

2

8

1 100

2 800

800

1 000

1 000

500

8 700

9 000

2 000

4 000

2.

Андижон вилояти

1

2

3

13

1 700

4 700

3 600

10 000

3 000

1 500

15 000

16 000

5 000

10 000

3.

Бухоро вилояти

1

2

1

8

2 100

3 000

1 500

5 000

1 100

600

2 500

10 000

2 000

4 000

4.

Жиззах вилояти

1

2

2

5

1 200

2 700

1 600

5 000

500

600

3 000

8 000

2 000

4 000

5.

Қашқадарё вилояти

1

2

4

14

1 600

4 600

2 400

7 000

2 000

1 100

5 000

15 000

3 000

6 000

6.

Навоий вилояти

1

2

1

6

1 100

2 700

900

2 000

500

400

3 000

4 000

1 000

2 000

7.

Наманган вилояти

1

2

2

14

1 700

3 800

3 500

10 000

3 000

1 400

14 000

15 000

4 000

8 000

8.

Самарқанд вилояти

1

2

2

16

1 900

4 800

3 300

7 000

3 000

1 500

5 100

18 000

5 000

10 000

9.

Сирдарё вилояти

1

2

1

3

500

2 500

900

2 000

500

400

3 000

4 000

1 000

2 000

10.

Сурхондарё вилояти

1

2

2

17

1 700

3 600

2 400

7 000

2 000

1 100

4 000

15 000

3 000

6 000

11.

Тошкент вилояти

1

2

4

11

1 500

3 200

2 100

5 000

3 000

900

8 000

15 000

3 000

6 000

12.

Фарғона вилояти

1

2

1

11

1 600

4 500

3 600

10 000

3 000

1 400

6 000

16 000

4 000

8 000

13.

Хоразм вилояти

1

2

2

10

1 400

3 100

1 500

5 000

1 100

650

8 000

10 000

2 000

4 000

14.

Тошкент шаҳри

11

3

1 600

4 000

1 200

2 000

500

650

3 000

5 000

3 000

6 000

Жами

13

37

30

136

20 700

50 000

29 300

78 000

24 200

12 700

88 300

160 000

40 000

80 000

216

70 700

144 200

248 300

120 000

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларда қисқа муддатли касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилаётган профессионал таълим муассасалари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Таълим муассасалар номи

Қуввати

Коллежлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус транспорт коллежи

1 050

2.

Андижон вилояти

Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи

720

3.

Бухоро вилояти

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи

900

4.

Жиззах вилояти

Дўстлик сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

720

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши коммунал хўжалиги коллежи

900

6.

Навоий вилояти

Навбаҳор сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

600

7.

Наманган вилояти

Мингбулоқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

720

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд транспорт коллежи

540

9.

Сурхондарё вилояти

Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи

800

10.

Сирдарё вилояти

Ширин энергетика коллежи

1 060

11.

Тошкент вилояти

Янгийўл озиқ-овқат технологияси коллежи

720

12.

Фарғона вилояти

Қўқон темир йўл транспорти коллежи

900

13.

Хоразм вилояти

Урганч транспорт коллежи

1 200

Техникумлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Хўжайли кўп тармоқли техникуми

750

2.

Андижон вилояти

Андижон машинасозлик техникуми

900

3.

Бухоро вилояти

Бухоро туризм техникуми

750

4.

Жиззах вилояти

Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми

720

5.

Қашқадарё вилояти

Бешкент қишлоқ хўжалиги техникуми

720

6.

Навоий вилояти

Навбаҳор кўп тармоқли техникуми

615

7.

Наманган вилояти

Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми

765

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд транспорт ва муҳандислик коммуникациялари техникуми

720

9.

Сурхондарё вилояти

Денов Ҳазарбоғ агротехнология техникуми

652

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон агротехнологиялар техникуми

615

11.

Тошкент вилояти

Бўка агротехнология техникуми

715

12.

Фарғона вилояти

Фарғона саноат ва хизмат кўрсатиш техникуми

1 530

13.

Хоразм вилояти

Урганч агротехнологиялар техникуми

675

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2020 й., 07/20/4829/1281-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)