Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
31.12.2022
03.09.2022
22.08.2022
05.07.2022
05.04.2022
01.03.2022 02
17.09.2021
30.04.2021
20.11.2020
13.08.2020
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2022
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сонли «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва уларнинг фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежларида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII — XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал таълим (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) босқичларида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларини шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежларининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларининг ўрта профессионал таълим босқичида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.62.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари ҳақида намунавий низомлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.89.00 (Кучини йукотган) Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилига қадар умумий ўрта таълим ҳамда ўрта профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили олимпия захиралари коллежларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, шунингдек спорт базаларини спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиққан ҳолда келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурлари параметрларини шакллантиришда инобатга олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
480-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида ташкил этилаётган олимпия захиралари коллежлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида ташкил этилаётган олимпия захиралари коллежлари
1.
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом олимпия захиралари коллежларининг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия захиралари коллежи ўрта профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олимпия захиралари коллежи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар сони — 600 нафарни, Республика олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар сони — 750 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII — XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) таълим босқичларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олимпия захиралари коллежи юридик шахс ҳисобланиб, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежларига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларга жисмоний тарбия ва спорт бўйича чуқурлаштирилган таълим бериш, уларни ҳар томонлама камол топтириш ва спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олимпия захиралари коллежининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим муассасаларида спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, олимпия захиралари коллежида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида олимпия захиралари коллежида ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим стандарти доирасида умумий ўрта таълим ва ўрта профессионал таълим ўқув дастурларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

3-боб. Олимпия захиралари коллежининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олимпия захиралари коллежи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар орқали республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кўрсатмасига мувофиқ, олимпия спорт турларини ривожлантириш ва спорт захираларини тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида олимпия захиралари коллежларида янги спорт турлари бўлимларини очиш ёхуд спорт захираларини тайёрлашга оид белгиланган спорт кўрсаткичлари даражаси паст бўлган спорт турлари фаолиятини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга ўз фаолияти ихтисослигига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида пуллик хизматлар кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимлари ва ўқувчиларини алмашиши, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олимпия захиралари коллежи спортчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ турли спорт тадбирларида, халқаро мусобақалар қатнашишини (шу жумладан, хорижий давлатларда тажриба алмашиши ва шу каби мақсадларда юборишни) амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Олимпия захиралари коллежлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим-тарбия ва спорт тайёргарлиги ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, тренер-ўқитувчилар таркиби ва педагог-ходимлар жамоаси ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг ўз фаолиятига оид топшириқларининг бажарилишини, шу жумладан, таълим олувчилар томонидан ўз мажбуриятлари доирасида танлаган спорт турлари бўйича таълим ва спорт тайёргарлиги ўқув дастурларини босқичма-босқич ўзлаштиришини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим стандартига мувофиқ тасдиқланган ўқув дастурлари, спорт тайёргарлиги дастурлари асосида йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ мағулотлари жадвалини ишлаб чиқишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва ўқув-машқ машғулотлари жараёни ўтказилаётган даврда таълим олувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби ва педагог-ходимлар жамоаси ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим-тарбия ва спорт тайёргарлиги ўқув-машқ жараёнини жорий назорат қилиш, таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг назорат нормативлари топширишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника базаси ва мол-мулкининг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

13. Олимпия захиралари коллежида ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари давлат таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Олимпия захиралари коллежларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олимпия захиралари коллежида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг давомийлиги, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режага мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олимпия захиралари коллежи ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси — ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлган таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни усул ва воситаларини ўзида мужассам этган тизим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъруза — ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар — таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши — ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик — ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот — ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

18. Олимпия захиралари коллежида ўқув-машқ машғулотлари гуруҳ ва якка тартибда (индивидуал) ўқув-машқ машғулотлар доирасида спорт тайёргарлиги ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-машқ машғулоти — бу спорт тайёргарлиги жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, спорт тайёргарлиги иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, спорт тайёргарлигининг мақсади, мазмуни усул ва воситаларини ўзида мужассам этган тизим сифатида қуйидагиларни ўз ичига қамроб олади: назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик (булар умумий жисмоний тайёргарлик, махсус жисмоний тайёргарлик, тактик-техник тайёргарлик, психологик тайёргарлик, кўчириш (ўтказиш) назорат синовлари, нозорат мусобақаларда иштироки, йўриқчилик ва ҳакамлик амалиёти, мусобақаларида иштирок этиш, тикланиш тадбирлари ва тиббий назорат шакллари ҳисобланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий тайёргарлик — ўқувчи-спортчиларга шахсни анатомик ва физиологик режалаштириш, спорт тайёргарлигига оид санитария-гигиеник талаблар, ўқув-машқ машғулотларининг техник хавфсизлиги, шунингдек, уларнинг таланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлигига тааллуқли турли назарий маълумотлар доирасида назарий билимлар берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий жисмоний тайёргарлик — ўқувчи-спортчиларнинг ёши, жинсига оид спорт тайёргарлигига, ўқув-машқ машғулотлари жараёнида умумий жисмоний машқларни ўрганиш ва ўзлаштириш, умумий жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичларини бажаришини амалга ошириш ва назорат қилишга қаратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус жисмоний тайёргарлик — ўқувчи-спортчиларнинг танланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлигига оид махсус жисмоний машқларни ўқув-машқ машғулотларини жараёнида ўрганиш ва ўзлаштириш, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичларини бажаришига йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тактик-техник тайёргарлик — ўқувчи-спортчиларнинг таланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотларини ўзлаштириш жараёнида тактик-техник машқлар, усуллар, ҳужум ва ҳимояланиш амалларини ўрганиш, шу жумладан, уларнинг ўзлаштириш ҳолатларини назорат қилишга қаратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психологик тайёргарлик — ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотларини ўзлаштиришда ва спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда иштирок этиш жараёнларига психо-физиологик ёндашувлар асосида ташхислар ва психологик тест-синовларини ўтказиш орқали уларни психологик жиҳатдан тайёрлаш фаолияти амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчириш (ўтказиш) назорат синовлари — спорт тайёргарлиги жараёнида белгиланган тартибда ўқувчи-спортчиларнинг ёшни ва жисмоний имкониятлар ҳамда жисмоний ҳолатига кўра, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги даражаси кўрсаткичлари аниқлаб борилади, шу жумладан, уларнинг тактик-техник тайёргарлиги маҳоратига баҳо берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат мусобақаларда иштироки — ўқувчи-спортчиларнинг танланган спорт тури бўйича спорт тайёргарлиги ўқув-машқ машғулотлари юкламаларини ўзлаштириш жараёнида назорат мусобақалари орқали, уларнинг спорт маҳоратини ўзлаштириш ва ривожлантиришга қаратилади (соатлар сеткасидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўриқчилик ва ҳакамлик амалиёти — тренерлик ва ҳакамлик ишларига кейинчалик жалб қилиш учун спорт йўриқчилари ва спорт ҳакамларининг билим ва кўникмаларини олиш мақсадида олиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мусобақаларда иштирок этиш — тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси асосида олимпия захиралари коллежида таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг ҳудудий, республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишлари назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тикланиш тадбирлари — ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги жараёнида ҳордиқ чиқариш, фаол дам олишини таъминлаш мақсадида турли тикланиш ва жароҳатланишнинг олдини олиш тадбирларини ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий назорат — ўқувчи-спортчиларнинг ўқув йили давомида камида икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши ва спорт мусобақалари олдидан тиббий кўрикдан ўтказилишини назарда тутади (соатлар сеткасидан ташқари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш тасдиқланган давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган олимпия захиралари коллежининг битирувчиларига ўрта профессионал таълим босқичини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу диплом олимпия захиралари коллежи битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Олимпия захиралари коллежида ўқиш, спорт тайёргарлиги, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинларини ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Олимпия захиралари коллежида ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга (ўрта профессионал таълим босқичида — гуруҳларга), спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса — спорт бўлимларига бирлашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблари топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув интизоми ва олимпия захиралари коллежи ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этганда ўқув йили давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олимпия захиралари коллежидан четлатилади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба аттестация ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрнини тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Олимпия захиралари коллежини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Олимпия захиралари коллежига олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Директор:

олимпия захиралари коллежи фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежи номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда олимпия захиралари коллежи фаолияти бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви органларига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади ва уларни бекор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(30-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Олимпия захиралари коллежида директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагогик ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари олимпия захиралари коллежи уставида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежининг раҳбар ва мутахассис ходимларига, шу жумладан, фан ўқитувчилари, тарбиячилари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига қўйиладиган лавозим малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Олимпия захиралари коллежида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда васийлик кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Олимпия захиралари коллежини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари

34. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар ва тиббиёт ходимлари олимпия захиралари коллежи таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Олимпия захиралари коллежига қабул қилинган ўқувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим, ўрта профессионал таълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежи моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий фазилатга эга бўлган шахслар олимпия захиралари коллежида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар олимпия захиралари коллежида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланишларига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини олимпия захиралари коллежига ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Олимпия захиралари коллежининг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик (тренерлик) юкламаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқитувчилар, тренер-ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонунчилик ҳужжатларига ва олимпия захиралари коллежи уставига мувофиқ белгиланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) олимпия захиралари коллежининг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш

44. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ўқув йили давомида ўқувчилар икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун олимпия захиралари коллежини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун ҳар йили ажратиладиган маблағлари ҳисобидан кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Олимпия захиралари коллежи фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва олимпия захиралари коллежининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(50-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Олимпия захиралари коллежлари белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Олимпия захиралари коллежи ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Олимпия захиралари коллежларини тасдиқланган таълим стандартларига мувофиқ ўқув қуроллари, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Олимпия захиралари коллежи ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Олимпия захиралари коллежининг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг мулки ҳисобланади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Олимпия захиралари коллежи белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Олимпия захиралари коллежида хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Олимпия захиралари коллежини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низом олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия захиралари коллежига болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасаларида спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ҳамда олимпия захиралари коллежида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий мамлакат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг олимпия захиралари коллежида таълим олишларига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқувчилар олимпия захиралари коллежига 7-синфдан қабул қилинади. Олимпия захиралари коллежининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олимпия захиралари коллежига ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби белгиланади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

5. Ҳужжатлар ҳар йили 20 июнь — 20 июль (шу куни ҳам) мобайнида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олимпия захиралари коллежи директори номига ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчининг спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтганлиги тўғрисидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасалари томонидан берилган маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт разрядини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разрядни тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.

8. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш

9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки босқичда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун — 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун — 70 балл ажратилади.

11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида тегишли спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 — 28 июль кунлари давомида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари (1 — 3-ўринлар), Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида олимпия захиралари коллежи директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини шаффоф, ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувга олиб (ёзиб) борилади ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат ичида олимпия захиралари коллежининг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч нафар мутахассислардан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

19. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (қишки ва ёзги) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга (босқичдан-босқичга) ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган аттестация комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аттестация олимпия захиралари коллежи ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 — 9 кишини ташкил этади, олимпия захиралари коллежи директори — комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари — комиссия котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт-таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма) лар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 — 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома — аттестация варақасини тайёрлайди.

25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчи, спортчининг шахсий тренери-ўқитувчиси, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.

27. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиянинг қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: «Олимпия захиралари коллежида ўқишга лойиқ» ёки «Олимпия захиралари коллежида ўқишга нолойиқ».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади ва ўқувчига олимпия захиралари коллежи томонидан маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнини тўлдириш спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, бир йилда икки маротаба (қишда ва ёзда) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежининг ўрта профессионал таълим босқичига спорт тайёгарлиги спорт такомиллаштириш босқичининг иккинчи йил тайёргарлигидан ўтган ўқувчилар қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўқувчининг ўқишини олимпия захиралари коллежидан бошқа таълим муассасасига кўчириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўқувчининг ўқишини олимпия захиралари коллежидан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда — педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

6-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом олимпия захиралари коллежида ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олимпия захиралари коллежининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли олимпия захиралари коллежига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли олимпия захиралари коллежига келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-оналар тўлови ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-оналар тўлови олимпия захиралари коллежи директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи олимпия захиралари коллежига келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрисида олимпия захиралари коллежи маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Олимпия захиралари коллежи хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун олимпия захиралари коллежига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.

5-боб. Якуний қоидалар

18. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли олимпия захиралари коллежининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Олимпия захиралари коллежларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олимпия захиралари коллежлари директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда — директор ўринбосарлари), катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, спорт психологлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия захиралари коллежининг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, спорт психологлари (кейинги ўринларда — олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари), тренер-ўқитувчилари, профессионал таълим бўғини фан ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими бўғини фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежининг тиббиёт пункти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, тренер-ўқитувчиларига ушбу Низомга асосан қўшимча ҳақ ва устамалар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мақсадида уларга, ўқувчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг
спортдаги натижалари
Ўқувчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда
директорга
директор ўринбосарлари, катта инструктор-методистга, инструктор-методистларга
тиббиёт пункти ходимлари, спорт психологларига
Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)
10
8
7
Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)
7
6
6
Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)
6
5
4
Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби
5
4
3
Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби
3
3
2
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, ушбу ўқувчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Устамаларнинг жами миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежи директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти ва тиббиёт пункти ходимлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия захиралари коллежининг спорт бўлими инструктор-методистлари ва спорт психологлари учун — бириктирилган спорт турлари бўйича эришилган спорт натажалари учун, лекин базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан ошмаслиги керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2020 й., 09/20/735/1580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олимпия захиралари коллежининг ушбу Низом асосида меҳнатига устама ҳақ белгиланадиган айрим ходимлари лавозимга тайинланганда ёки ишга қабул қилинган даврда спортчиларни тайёрлашдаги ҳиссаси бўлмаган тақдирда биринчи молия йили учун терма жамоа аъзолари ва ўринбосар таркибига тайёрланган ўқувчилари учун кейинги йилларда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ устама белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш олимпия захиралари коллежининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва олимпия захиралари коллежи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига устамалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган (фақат яккалик) натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги мусобақалар ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун — ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимларига ўқувчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг олимпия захиралари коллежи таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа таълим муассасасига ўтиш, олимпия захиралари коллежидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тренер-ўқитувчиларга иш ҳақи ва устамаларни ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Спорт тайёргарлиги босқичи ва спорт турларининг гуруҳларидан келиб чиқиб тренер-ўқитувчиларга тўланадиган иш ҳақи ва устамаларнинг фоизлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Олимпия захиралари коллежида спорт тайёргарлиги босқичлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-машқ босқичи. Бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумий жисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш — назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт такомиллаштириш босқичи. Ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган ўқувчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий спорт маҳорати босқичи. Ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика даражасида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчилардан жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари
Ўқув йили
Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*)
Спорт турлари гуруҳлари
I
II
III
Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши (ўқувчилар сони)
Олий спорт маҳорати
Бутун давр
32
3 — 5
6 — 8
3 — 5
Спорт такомиллаштириш
2 йилдан кўп
28
4 — 6
6 — 8
4 — 6
2йил
26
1 йил
24
Ўқув-машқ
3 йилдан кўп
20
6 — 8
10 — 12
6 — 8
3 йил
18
2 йил
14
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ўқув гуруҳлари таркибида камида битта Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси (асосий таркиб) мавжуд бўлса ҳафталик ўқув соати ҳажми 36 соатгача оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўқув машғулотлар академик соат бўйича белгиланади. 1 академик соат — 45 дақиқадан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари
Ўқитиш йили
Ўқувчиларга спорт разряди талаблари
I — III спорт турлари гуруҳлари
Олий спорт маҳорати
Бутун давр
Спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси
Спорт такомиллаштириш
2 йилдан кўп
Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси
2 йил
Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган спорт усталигига номзод, спорт устаси
1 йил
Спорт тайёргарлигинин УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I разряд, спорт усталигига номзод
Ўқув-машқ
3 йилдан кўп
Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I — III разряд
3 йил
Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I ўсмирлар, III разряди
2 йил
Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган II-III ўсмирлар разрядлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I спорт турларининг биринчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II спорт турларининг иккинчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III спорт турларининг учинчи гуруҳига — спортнинг ноолимпия ва миллий турлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёр бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бир нафар ўқувчига нисбатан олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт мусобақалари даражаси
Спорт натижаси
Ўқув даври
Бир нафар ўқувчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори
I
II
III
1
2
3
4
5
6
I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчиларни тайёрлаш
Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига
бутун даврда
55 %
45 %
40 %
Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига
бутун даврда
45 %
35 %
30 %
Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин)
1-ўрин
бутун даврда
200 %
200 %
200 %
2-ўрин
180 %
180 %
180 %
3-ўрин
160 %
160 %
160 %
Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин)
1-ўрин
бутун даврда
150 %
140 %
130 %
2-ўрин
140 %
130 %
120 %
3-ўрин
130 %
120 %
110 %
Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I — III ўрин)
1-ўрин
бутун даврда
100 %
90 %
80 %
2-ўрин
90 %
80 %
70 %
3-ўрин
80 %
70 %
60 %
II. Олимпия захиралари коллежларида спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчиларни тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори
Олий спорт маҳорати
Бутун давр
40
25
35
Спорт такомиллаштириш
Бутун давр
30
15
20
Ўқув-машқ
Бутун давр
12
8
10
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун олимпия захиралари коллежлари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор олимпия захиралари коллежи директори томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бир нафар ўқувчи учун нормативлар бўйича ўқув машғулот ишлари учун олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган ўқувчиларнинг (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларида совринли ўринларни қўлга киритган) айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш юз фоизигача миқдорда лавозим маоши белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бир нафар ўқувчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчисига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун — ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агар олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агар олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда) у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи ўтказилган олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) кирган ўқувчи учун мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ёки совриндори бўлган ўқувчи бириктирилган тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда такроран натижага эришгунга қадар белгиланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчи учун тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчиларни тайёрлашда самарадорликни ошириш мақсадида олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчилар фаолиятини қуйидагича ташкил этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига бир-бирига яқин бўлган спорт турларига хореограф, акробат ва спорт психологини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар билан ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бригадага жалб қилинган тренер-ўқитувчилар ва ўқувчилар таркиби олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг умумий йиғилиши қарорига кўра олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, бригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига нисбатан ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренер-ўқитувчининг ўқувчини тайёрлашдаги улуши тренер-ўқитувчиларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, катта инструктор-методистлар, инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз олимпия захиралари коллежларида ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув машғулот ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренер-ўқитувчининг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқёсда) иштироки даври учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Олимпия захиралари коллежининг спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Фахрий унвонга эга бўлган тренер-ўқитувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг «Фархий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркиблари қонунчилик ҳужжатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва олимпия захиралари коллежига етказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Айрим ходимларга ва тренер-ўқитувчиларга иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу олимпия захиралари коллежларининг раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига ва тренер-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Лавозимлар номи
Штат бирлиги сони
I. Бошқарув ходимлари
1.
Директор
1
2.
Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
1
3.
Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари
1
4.
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
1
5.
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари
1
6.
Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари
1
II. Ўқув-ёрдамчи ходимлар
7.
Котиб-иш юритувчи
1
8.
Кадрлар бўйича бош инспектор
1
9.
Кадрлар ва ўқувчилар бўйича инспектор
1
10.
Юрисконсульт
1
11.
Бош муҳандис-энергетик
1
12.
Психолог
1
13.
Спорт психологи
3
14.
Иш юритувчи
1
15.
Бош бухгалтер
1
16.
Бухгалтер
3
17.
Кассир
1
18.
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси
1
19.
Ўқув бўлими мудири
1
20.
Ёшлар етакчиси
1
21.
Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти
1
22.
Инструктор-методист
8
23.
Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири)
1
24.
Шифокор-травматолог
1
25.
Шифокор-педиатор (олий тоифали)
1
26.
Шифокор-диетолог
1
27.
Ҳамшира (олий тоифали)
2
28.
Ҳамшира (1-тоифали)
2
29.
Уқаловчи
2
30.
Санитарка (кичик тиббий ходим)
1
31.
Бош ошпаз
1
32.
Ошпаз
7
33.
Ошхона ишчиси
4
34.
Идиш-товоқ ювувчи
4
35.
Ёрдамчи ишчи
1
36.
Юкчи
1
37.
Омбор мудири
1
38.
Омборчи
2
39.
Таъминот бўйича агент
1
40.
Катта тарбиячи
1
41.
Кир ювиш бўйича машинист
2
42.
Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи
1
43.
Дазмолчи (Гладильщик)
1
44.
Махсус оёқ кийимларини таъмирловчи ишчи
1
45.
Бино ва иншоотларни ташкил этиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича муҳандис
1
46.
Кутубхоначи
2
47.
Видео-ёзув оператори
2
48.
Сув узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчи
1
49.
Архивариус
1
50.
Овоз оператори
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларининг қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия захиралари коллежларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи лавозими киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олимпия захиралари коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАЛАРИ

1. Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Олимпия захиралари коллежларида алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия захиралари коллежида ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлса — 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олимпия захиралари коллежи ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса — 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олимпия захиралари коллежининг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун — 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилар штат бирлиги доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаолиятини тизимли ташкил этиш, уларни бошқаришни йўлга қўйиш ва иқтидорли спортчиларни танлашни йўлга қўйиш мақсадида, ҳар бир спорт тури бўйича Бош тренер-селекционер лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олимпия захиралари коллежи тиббиёт пункти учун ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан тиббиёт пунктининг навбатчи ҳамшираси лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олимпия захиралари коллежининг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун — 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олимпия захиралари коллежининг 2500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун — 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олимпия захиралари коллежининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун — 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун — 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олимпия захиралари коллежини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвозаси постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда, таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари, футбол стадиони учун — алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонларидан ташқари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 4,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган хар 2800 кв.м. майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чилангар лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса — 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун — 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олимпия захиралари коллежида ҳар иккита бинога 1,0 бирликда бинони таъмирловчи ва комплекс хизмат кўрсатувчи ишчи лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Олимпия захиралари коллежининг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлик (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун — 1,0 бирлик (бироқ 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун — 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Олимпия захиралари коллежи балансига киритилган «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи, таъмирловчи ва тозаловчи лавозимлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Футбол майдони мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежида футбол майдонини таъмирловчи ва тозаловчи учун — 1,0 бирлик штат бирлиги киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Олимпия захиралари коллежининг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун — 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотлари ва спорт майдонлари учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга олимпия захиралари коллежининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрстувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассаса раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Штатлар жадвалини тузишда олимпия захиралари коллежининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАСИ

Маҳсулотлар номи
Грамм
(брутто)
1.
Буғдой нони, 1-нав
600
2.
Буғдой уни, 1-нав
30
3.
Ёрма, макарон маҳсулотлари
160
4.
Қанд-шакар
100
5.
Асал
30
6.
Қандолатчилик маҳсулотлари
120
7.
Сариёғ
80
8.
Ўсимлик ёғи
30
9.
Сут-қатиқ
600
10.
Қаймоқ
50
11.
Творог
100
12.
Пишлоқ
50
13.
Гўшт, парранда гўшти
410
14.
Колбаса маҳсулотлари
70
15.
Балиқ
100
16.
Тухум (дона)
2
17.
Картошка
500
18.
Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси
700
19.
Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар
800
20.
Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак — 5 гр, баргак
50
21.
Чой
3
22.
Какао
5
23.
Йодланган туз
10
24.
Хамиртуруш
1
25.
Минерал сув
500
26.
Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти
3
Оқсиллар
231,8
Ёғлар
228,8
Углеводлар
957,9
Калорияси
6693,8
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 4-позициясидаги «Лавозимлар номи» устунида «инструктор-методисти» сўзларидан кейин «, спорт психологи» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 2.7-позициясидаги «Лавозимлар номи» устунида «директорининг ўринбосари» сўзларидан кейин «, филиал директорлари» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 102-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таълим муассасаларининг спорт иншоотлари ўқув машғулотларидан бўш вақтда, уларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган тадбиркорлик субъектларига (амалга оширилган ишларининг қийматидан келиб чиқиб) ижара тўловларисиз фойдаланишга берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол ва регби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон регби федерацияси билан келишилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қуйидаги ҳолларда, спорт муассасаларининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашни бевосита амалга оширадиган тренер-ўқитувчиларга бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик мукофот пули тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари яхшиланганда, яъни у бошқа юқори даражадаги спорт таълими муассасасига ўтказилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол тренерлари томонидан тарбияланган ўқувчи-спортчи миллий терма жамоа ва профессионал футбол клублари аъзолигига ўтганда».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида» 2014 йил 1 июлдаги 175-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 328-модда) 8-бандидаги «ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида» сўзлари «коллежларида» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банди еттинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарорига 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-позициянинг биринчи хатбошиси «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «олимпия захираларига ихтисослашган мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 14 ва 31-позицияларнинг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «махсус мактаб-интернатларини» сўзлари «коллежларини» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 17 ва 29-позицияларнинг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «махсус мактаб-интернатлари» сўзлари «коллежлари» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/465/0760-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 131-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«131. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида низом 4-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 5-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 4, 5, 6-иловалар билан қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактаб-интернат ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаб-интернат устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 350 нафарни ташкил этиб, улар 5 — 11-синфларда ўқитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мактаб-интернатнинг мақсади ва асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Мактаб-интернатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мактаб-интернат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мактаб-интернатда ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабларидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига асосан 2022 йил 3 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув дарси — бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълимий вазият, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъруза — ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
семинар — таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лаборатория иши — ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил тайёргарлик — ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий машғулот — ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатининг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур низомга илова мувофиқ шаклда ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом мактаб-интернат битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернатнинг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истемол этиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мактаб-интернатда ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса — спорт бўлимларига бирлашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатдан четлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26 Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Мактаб-интернатни бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади ва уларни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари мактаб-интернат уставида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мактаб-интернатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мактаб-интернатни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мактаб-интернатнинг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернат уставига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва мактаб-интернатнинг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мактаб-интернат белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Мактаб-интернат ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Мактаб-интернат ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Мактаб-интернатнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Мактаб-интернат белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Мактаб-интернатда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI» сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI» ва «GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT» сўзларидан қуйида давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honourʻs» сўзлари ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби — горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+№, «аъло даражали» — 5+№. Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқова материали ранги битирувчилар дипломи — тўқ-кўк, «аъло даражали» битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ-кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI» номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоғоз тафсилоти: қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири «ирис» эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI» сўз бирикмасидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик матн юқори қисмида «GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT» сўзи «DIPLOM» сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия «I» ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI I № 0000000
(olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab internati nomi)
ga kirib, ________ yilda_________________________________________________________ _______________ning toʻla kursini________________________________________________ _________________________________________________yoʻnalishi boʻyicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil «____»______dagi qaroriga binoan unga ________ ________________________________________________________________ kasbi berildi.
Davlat attestatsiya komissiyasi raisi
Direktor Kotib
M.Oʻ
_________shahri (tumani), ____ yil
Roʻyxat raqami_______
Дипломнинг ички ўнг тарафига
TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT I № 0000000
in 20__ entered________________________________________________________________
(name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport)
____________________________________________________________________________ _____________________ and in 20___completed a full course offered by the ______________ ____________________________________________________________________________
(name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport)
By the decision of the State Attestation Commission on «______»________20__________
He/she is qualified as a _________________________________________________________
(name of profession)
____________________________________________________________________________ _____________________ and has the following qualification:___________________________
(Seal)
Chairman of the State Attestation Commission
Director Secretary
______City(district)____20__year
Registration Number____
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиси дипломига кўчирма варақ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири
OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIРLОMIGA ILOVA _________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA (diрlоmsiz kuchga ega emas)
(olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi)
Maktab-internatini tamomladi va оʻqish davrida quyidagi fanlarni оʻrgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:
Т/r
Fanlar nomi
Oʻquv rejasida belgilangan soatlar miqdori
Toʻplangan reyting ballari
1
2
3
4
I. UMUMTAʼLIM FANLARI
1.
Ona tili va adabiyot
2.
Oʻzbek tili/rus tili
3.
Chet tili
4.
Tarix
5.
Davlat va huquq asoslari
6.
Vatan tuyg`usi
7.
Milliy istiqlol gʻoyasi va maʼnaviyat asoslari
8.
Matematika
9.
Informatika va axborot texnologiyalari
10.
Fizika va astronomiya
11.
Kimyo
12.
Biologiya
13.
Geografiya
14.
Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlik asoslari
15.
Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik
II. MAXSUS FANLAR
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI
1.
2.
3.
4.
Maktab-internat direktоri Oʻquv ishlari bоʻyicha direktоr оʻrinbоsari 20___ yil «___» __________da berildi Rоʻyxatga olish raqami ____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактаб-интернатга болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасаларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ҳамда мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқувчилар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳужжатлар 20 июнь — 20 июль (шу кун ҳам) мобайнида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактаб-интернат директори номига ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойидан маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун — 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун — 70 балл ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, олий спорт маҳорати мактаблари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль — 28 июль мобайнида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида мактаб-интернат директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувга олиб (ёзиб) борилади ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан кейин уч кун муддатда мактаб-интернатнинг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган аттестация комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аттестация мактаб-интернат ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 — 9 кишини ташкил этади, мактаб-интернат директори — аттестация комиссияси раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари — аттестация комиссияси масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Спорт турлари бўйича тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 — 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома — аттестация варақасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренери, спортчининг шахсий тренери, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиясининг қарори унинг аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: «Мактаб-интернатида ўқишга лойиқ» ёки «Мактаб-интернатида ўқишга нолойиқ».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади ва ўқувчига мактаб-интернат томонидан маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда — педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таътиллар даврида (60 кунгача) мактаб-интернат ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактаб-интернатларга ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернат ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда мактаб-интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактаб-интернат бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатнинг ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаб-интернатга ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мактаб-интернат ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-оналар тўлови ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи мактаб-интернатига келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мактаб-интернат ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-оналар тўлови мактаб-интернат директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатга келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрисида мактаб-интернат маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернат хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Мактаб-интернат ўқувчиларини ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун мактаб-интернатга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида мактаб-интернат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатнинг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» сўзлари «олимпия захиралари коллежлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг педагогик амалиёт ўташи белгиланган муассасалар рўйхатининг 1-позицияси «Педагогик амалиётга юбориладиган муассасалар номи» устунидаги «Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати» сўзлари «Андижон олимпия захиралари коллежи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган 2020 — 2024 йилларда босқичма-босқич ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиаллари рўйхатининг 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
Сирдарё вилояти
11.
Ховос тумани 2-сонли БЎСМ
2020 йил
12.
Боёвут тумани 2-сонли БЎСМ
2022 йил
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 208-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 6-модда) 1-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 583-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 162-модда) илованинг 4-банди.