04.08.2020 йилдаги 461-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2020 йилдаги 461-сон
Date of entry into force
04.08.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган 2 та ихтисослашган тиббиёт мажмуалари (кейинги ўринларда — ихтисослашган тиббиёт мажмуалари) барпо этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослашган тиббиёт мажмуаларининг қурилиши тугатилган биноларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мақсадида 2 та шифохона ташкил этилиб, уларни бошқариш вақтинчалик 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонасини (кейинги ўринларда — махсус шифохона) ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонаси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, махсус шифохона:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус шифохоналарнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларнинг махсус шифохоналар билан қайта расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарни (кейинги ўринларда — вақтинчалик шифохоналар) қуйидаги тартибда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Назарбек» соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Миллий гвардия ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимлар, шу жумладан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) ва бошқа шахсларни жойлаштиришда биноларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 7-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) вақтинчалик шифохоналарнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар ва бухгалтерия хизматлари тегишлича вақтинчалик шифохоналар бириктирилган ташкилотлар томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларни сақлаш, жумладан, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, электр энергияси, табиий газ, ободонлаштириш, техник кўмаклашиш харажатлари тегишлича биноларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) вақтинчалик шифохоналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг госпиталлари ва бошқа бюджет ташкилотларидан бириктириладиган мутахассис ва ходимларнинг асосий иш жойи бўйича пул таъминоти (иш ҳақи) сақлаб қолинади;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) махсус шифохона тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар белгиланган бош пудратчи ташкилотлар томонидан муассасаларни сақлаш билан боғлиқ жорий харажатлар буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вақтинчалик шифохоналарни жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси билан келишилган ҳолда қўшимча вақтинчалик шифохоналар ташкил этилганда, мазкур қарор билан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади ва ушбу қарор билан ўрнатилган нормативлар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч кун муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик шифохоналарни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан (зарур ҳолларда, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида), тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббиёт буюмлари, сарфлаш воситалари, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, ПЗР тестлар, реагентлар ва бошқалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасаларидаги ҳамда марказлашган харидлар бўйича олинган товарларни қайта тақсимлаш орқали вақтинчалик шифохоналарнинг тезкор тайёргарлигини таъминласин, уларнинг бутлигини ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолияти тўхтатилгандан кейин барча технологик жиҳозлар қайтарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг пандемия шароитида махсус шифохона ҳамда вақтинчалик шифохона фаолиятини тезкор ташкил этиш мақсадида:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган дори воситалари, дезинфекция буюмлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ва сарфлаш материаллар, хўжалик ва бошқа товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беморлар ва ходимларни овқатлантириш, кир ювиш, ташиш, чиқиндиларни чиқариш ҳамда утилизация қилиш ва зарур ҳолларда лаборатория ва диагностика хизматларини ташкил этишда аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган барча турдаги амбулатор ва стационар даволаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коронавирус билан касалланган беморларни даволаш муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган махсус қўшимча тўловларни такомиллаштириш ҳамда анестезиолог-реаниматолог врачларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Амбулатор поликлиника муассасалари қошида ташкил этилган мобил бригадалар ходимларига мехнат қонунчилиги билан ўрнатилган тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохона, шу жумладан ихтисослашган тиббиёт мажмуаси ҳамда вақтинчалик шифохонадан соғайиб чиққан беморларни ҳамда тиббиёт ходимларини ташиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаси асосида керакли миқдорда автобуслар ажратилишини таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва юк ҳужжатлари жўнатувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган товар-моддий бойликлар истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус шифохонани сақлаш ва бошқа харажатлар учун асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан вақтинчалик шифохоналар харажатларини амалга ошириш учун маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохонани периметри бўйлаб кеча-кундуз қўриқлашга;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохонада ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъул ҳисобланади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 4 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
461-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 16 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Амалдаги нормативлар асосида штатлар ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 09/20/461/1137-сон, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон; 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)