29.08.2019 йилдаги ПФ-5795-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.08.2019 йилдаги ПФ-5795-сон
Date of entry into force
29.08.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқишдаги ролини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда жамият ва давлат ривожланиши ҳолатини тизимли таҳлил қилиш асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва жойларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва Администрациянинг бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи тегишли соҳалар ва тармоқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда тегишли соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри бажарилишини ташкиллаштиради ва унинг устидан тизимли назоратни амалга оширади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини, шунингдек, аниқланган муаммоларни ва камчиликларни ҳудудлардаги ишларнинг реал аҳволини ҳисобга олган ҳамда мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳолатни таҳлил қилиш орқали бевосита жойларга чиқиб ёки тармоқ вазирликлари ва идораларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда бошқа ташкилотларда муҳокама қилишни ташкиллаштирган ҳолда ҳар ҳафталик асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари томонидан олиб борилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчиси ёки Администрациянинг бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ олиб борилади, унда назорат чора-тадбирларининг предмети, уларнинг аниқ шакли ва ўтказиш муддатлари белгиланади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат чора-тадбирлари якунлари бўйича аниқланган хатоликлар ҳақидаги ахборот, шу жумладан тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини бажаришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари эса Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаларига киритилади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва Администрациянинг бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқлари мунтазам асосда тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилади, зарур ҳолларда, мазкур масалаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирларда муҳокама қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади, улар бир ой муддатда топшириқларнинг бажарилиши натижалари тўғрисидаги батафсил ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилишини мониторинг қилади, мазкур топшириқларнинг ижро муддатлари бузилишига йўл қўйган тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилишда зарур ахборотларни, ҳужжатлар ва бошқа материалларни сўраб олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари бошлиқлари эса, шунингдек, тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилмаганлиги ҳолатлари, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг янгидан тузилган бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Департамент бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5795-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5795-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолати ва тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши «фуқаролик жамияти институтлари» сўзларидан олдин «ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини» сўзлари «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Администрация тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (кейинги ўринларда — Администрация раҳбари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли йўналишлар бўйича тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалари, функциялари ва жавобгарлик соҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосарларига тенглаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 9-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари,» сўзларидан кейин «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/20/5795/0990-сон)