30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3256
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3256
Date of entry into force
01.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3256]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-22-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), Фуқаролик кодекси ва «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 2024-09-сонли қарори (рўйхат рақами 3256-1, 17.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом талаблари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Солиқ қарзи солиқ органи томонидан қабул қилинган қарорга асосан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзининг ҳисоби уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган солиқ органи томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидиар тартибда кўрилган чоралар натижасида солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилгандан кейин ундирилган солиқ қарзи айнан ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи учун ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этиладиган солиқ қарзи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс тугатилганда — юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзини узиш имкони бўлмаганлиги сабабли унинг Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай қолганда;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс банкрот деб эътироф этилганда — қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 2024-09-сонли қарори (рўйхат рақами 3256-1, 17.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда — унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда, унинг солиқ қарзи Солиқ кодексининг 94-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай қолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл юридик шахс солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг еттинчи хатбошисига асосан солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганидан сўнг чет эллик юридик шахслар солиқ органида қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолияти тикланганда солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда, юридик шахс жойлашган ҳудуддаги ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича солиқ органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда солиқ тўловчи ёки солиқ агенти ҳисобда турган жойдаги солиқ органи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқ тўловчи жойлашган жойдаги солиқ органининг солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарори солиқ тўловчининг бошқа ҳудудларда солиқ мажбурияти юзага келган солиқ органлари ёки йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (агар қарздор йирик солиқ тўловчи бўлса) томонидан ижро этилиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор юқори турувчи солиқ органи томонидан нотўғри ҳисобланган солиқ қарзи аниқланган тақдирда бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низомнинг 9-бандида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқ органи раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги ҳужжатлар солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор юридик шахс, чет эл юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлик таомилларига кўра тугатишга доир иш юритуви тамомланганлиги тўғрисидаги суд ажрими асосида солиқ тўловчини ягона давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Давлат хизматлари марказининг маълумотномаси;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 2024-09-сонли қарори (рўйхат рақами 3256-1, 17.07.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл юридик шахсни солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома ва тўланмаган солиқ қарзи бўйича мол-мулк етарли эмаслиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига асосан давлат ижросининг кўрилган чоралар натижасиз бўлганлиги ва солиқ қарзини ундириш имконсизлиги ҳақидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор жисмоний шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд ажрими, меросхўрларнинг меросдан воз кечганлиги ёки меросхўрларнинг йўқлиги сабабли, меросни эгасиз деб топиш тўғрисида суд қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими, бундан суд ажримида мажбуриятлардан озод этиш қоидаси қўлланилмаслиги кўрсатилган ҳолатлар ҳамда тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин суд томонидан қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатлар мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 28 июндаги 2024-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 3256-1, 17.07.2024 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жисмоний шахснинг вафот этганлиги ҳақида маълумотлар солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги билан келишилган ҳолда махсус электрон ҳужжат алмашиш тизими орқали ёки солиқ органининг сўрови асосида Давлат хизматлари марказидан олинади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вафот этган жисмоний шахс яшаш жойидаги солиқ органи ушбу шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан бир ой ичида уни (уларни) солиқ қарзи мавжудлиги тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ва ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзларининг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан кейинги иш кунидан кечиктирмай солиқ органи солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзув киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу ёзувни шахсий карточкага киритиш алоҳида модул орқали амалга оширилади ҳамда солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида солиқ органи қарорисиз солиқ тўловчининг шахсий карточкасига ёзув киритилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахснинг умидсиз деб топилган ёки ундируви меросхўр(лар)га қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ҳисоби солиқ органи томонидан махсус электрон дастури орқали олиб борилади ва асос бўлган ҳужжатлар ушбу дастурга электрон кўринишида сақлаб (бириктириб) қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи бўйича ҳужжатлар солиқ органининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб беш йил давомида солиқ қарзини ҳисобдан чиқарган солиқ органида алоҳида иш жилдида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар киритиб борилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОР

‎‎20__ йил «____» _________ ________-сон _________ шаҳар (туман)

20__ йил ________ ойининг ______куни __________ шаҳар (туман) солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари)___________________________________солиқ тўловчи ________________________________ (СТИР __________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ҳужжатларни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎‎

‎‎АНИҚЛАДИ:

____________________ (ҳужжат тақдим этган ваколатли орган номи) томонидан тақдим этилган ______________ (20___ йил «___» _______даги ХХ-сон ________________ ҳужжат номи) ҳужжатлар ўрганиб чиқилганда, солиқ тўловчи ______________________________ (СТИР __________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган ___ сўм _____ тийин солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш учун асослар мавжудлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб бериши маълум бўлди.

‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан

‎‎ҚАРОР ҚИЛАДИ:

‎‎1. ______________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР)нинг (СТИР ___________) ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган ______ сўм ____ тийин солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилсин.
‎‎2. _________________ бўлими (Ф.И.О.) 3 иш куни ичида ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи солиқ тўловчининг шахсий карточкасида белгиланган тартибда акс эттирилсин.
‎‎3. Солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмасин.
‎‎4. Мазкур қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар алоҳида очилган иш жилдида беш йил давомида сақланиши таъминлансин.
____________________________солиқ инспекцияси ‎‎________________
‎‎бошлиғи (ўринбосари) ‎‎(Ф.И.О.)

‎‎М.Ў.

(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3256/1046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 18.07.2024 й., 10/24/3256-1/0524-сон)