20.03.2018 йилдаги ПҚ-3616-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.03.2018 йилдаги ПҚ-3616-сон
Date of entry into force
20.03.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда мамлакатимиз пиллачилик тармоғи корхоналарида модернизация тадбирларининг амалга оширилиши, ишлаб чиқариш қувватларининг техник-технологик жиҳатдан замонавий технологиялар билан янгиланиши, шунингдек, соҳада янги инвестиция дастурларининг хаётга тадбир этилиши натижасида пиллани қайта ишлашга ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ипак хом ашёсига бўлган талабнинг ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу, ўз навбатида, пиллачилик тармоғига инновацион техника ва технологияларни жорий этиш, ушбу тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, янги тут плантацияларини барпо этиш, ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуриш ва мавжуд иншоатларнинг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истиқболда пиллачилик тармоғини инновацион технологиялар асосида жадал ривожлантиришга эътибор қаратиш, кластер усулидаги ташкилий-технологик тизимни яратиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига илғор усулларни жорий этиш орқали тармоқнинг жозибадорлигини янада ошириш, пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси муассислигида муассаса шаклидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик иўналишлари ва истиқболли мавзуларини белгилаш, соҳани жадал ривожлантириш ва юзага келадиган долзарб муаммолар бўйича илмий изланишлар олиб боришни ташкил этиш бўйича услубий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
селекция ютуқларини кенг синовдан ўтказиш, тут ипак қуртининг зоти ва дурагайлари, тут дурагайларининг бирламчи уруғлигини ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий иқлим шароитларини ҳисобга олган холда, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғидаги ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион техника ва технологияларни жорий этиш, пиллага дастлабки ишлов бериш ва уларни сақлаш усулларини такомиллаштириш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик йўналишидаги фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш, соҳага оид семинар ва тренинглар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритиш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган тушумлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилдан бошлаб, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти бино ва иншоатларини сақлаш, шунингдек, унинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг барча хуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг пиллачилик йўналишидаги фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар бўйича дастурлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси муассислари умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг директори — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган холда лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузурида ташкил этиладиган ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси хамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2018 йилда янги тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуришнинг прогноз параметрлари (кейинги ўринларда прогноз параметрлар деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига тасдиқланган прогноз параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қоракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда тасдиқланган прогноз параметрлар ижросини сўзсиз таъминлашни назарда тутувчи 2018 йилда тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуриш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда бир йилда 2-3 марта ипак қурти боқишни тизимли йўлга қўйиш учун янги тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуриш параметрларининг келгуси йилларда босқичма-босқич ошириб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги ташкилотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга фойдаланиш учун бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд тутзор майдонларини кейинчалик «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖга бериш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира ерларига топшириш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибидаги ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира ерларига берилган тутзор майдонларини «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖларга бир ой муддатда белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ушбу қарорнинг 3-иловасидаги рўйхатга мувофиқ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган пиллачилик тармоғи хўжалик жамиятларининг давлат улушларини «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига самарали фойдаланишни ташкил этиш учун ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасидаги устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган пиллачилик тармоғи хўжалик жамиятларининг давлат улушларини белгиланган тартибда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига ишончли бошқарувга берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 20 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3616-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3616-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда янги тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудлар номи

Жами тут плантацияси,

(амалда, га)

2018 йилда янги тут плантациясини барпо этиш

(га)

Ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуриш

(бирликда)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

2 276

111

12

2.

Андижон вилояти

4919

864

70

3.

Бухоро вилояти

2 490

1 220

22

4.

Жиззах вилояти

1 461

93

8

5.

Қашқадарё вилояти

8 127

756

12

6.

Навоий вилояти

885

122

12

7.

Наманган вилояти

2 087

415

21

8.

Самарқанд вилояти

6 607

485

29

9.

Сурхондарё вилояти

2 731

218

46

10.

Сирдарё вилояти

1 324

457

8

11.

Тошкент вилояти

3 309

150

31

12.

Фарғона вилояти

2 783

458

15

13.

Хоразм вилояти

4 332

1 083

20

Жами:

43 332

6 430

306

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3616-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасига ишончли бошқарувга берилаётган устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хўжалик жамиятининг номи

Ҳудуд

Давлат улуши

1.

«Манғит пилла» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

25.0

2.

«Пилла» МЧЖ

Андижон вилояти

14.9

3.

«Бувайда Янгиқўрғон пилла» МЧЖ

Фарғона вилояти

100

4.

«Боғдод пиллахона» МЧЖ

Фарғона вилояти

29.9

5.

«Риштон бош пиллахона» МЧЖ

Фарғона вилояти

25.0

6.

«Урганч ипак қурти тухуми» МЧЖ

Хоразм вилояти

25.0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ишончли бошқариш шартномасини тузиш учун бир ой муддатда мазкур хўжалик жамиятларини ривожлантириш бўйича бизнес-режа тақдим этади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2020 й., 07/20/3616/0856-сон; 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)