27.06.2020 йилдаги ПҚ-4760-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.06.2020 йилдаги ПҚ-4760-сон
Date of entry into force
27.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни замонавий, сифатли қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, хорижий давлатлардан кириб келаётган айрим қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос келмаслиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш вақтида қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг самарали синаш ва ўлчаш усулларини кенг жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурс тежайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологиялари синовини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмларини республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилигини текшириш учун тегишли синовларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани ривожлантиришга кўмаклашувчи инновацион усуллар, дастурлар ва истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар фаолиятига самарали илмий ишланмаларни кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари синовини ўтказувчи лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилик (сифат) кўрсаткичларини текшириш мақсадида барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади. Бунда, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари, бутловчи қисмлари такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда — ягона давлат реестри) киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов воситаларига эга бўлмаган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларига сертификат берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлигининг 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, синов ускуналари ва ўлчаш воситалари синов лабораторияларини аккредитация, шу жумладан халқаро аккредитация талаблари асосида жиҳозлаш учун ишлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларига нисбатан талабларни белгилайдиган стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологиялари ва уларни синаш усулларига нисбатан талабларни белгилайдиган зарур стандартларни халқаро талаблар асосида қабул қилиш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари бўйича тармоқ стандартларининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда амалдаги стандарт ҳамда меъёрларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг тури бўйича синов дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов воситаларига эга бўлган хусусий ташкилотларни қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларига сертификат бериш учун аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг синов марказлари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, уларнинг илғор тажрибаларини республикада босқичма-босқич жорий этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини халқаро талаблар асосида синаш учун замонавий синаш ускуналари ва ўлчаш воситалари рўйхатини шакллантирсин ва жорий йилнинг якунига қадар уларни харид қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 2020 йил 15 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлаш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Марказнинг синов лабораториялари халқаро аккредитациядан босқичма-босқич ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда харид қилинган синаш воситаларининг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда ўқитишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни кириш ҳужжатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва қурилиш-лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда Марказнинг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Марказни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит ҳамда грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда уч ой муддатда ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмларини етказиб берганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун, 2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно, жавобгарликни белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари ҳисобидан 2020 йил 1 декабрга қадар мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва давлат синовларидан ўтган импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ҳамда мелиорация техникаларининг ягона давлат реестри интеграциялашган ахборот тизимини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ушбу ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг сертификатга эга эканлиги, синовдан ўтганлиги, балансда сақловчи корхона ҳақида тўлиқ маълумотлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари синови синов шартларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиши ҳамда ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан экинларни етиштиришда фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соҳага тегишли олий таълим муассасалари битирувчи талабаларининг амалиёти қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ҳамда сертификатлаш ишларига интеграция қилишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини ташкил этишга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4760-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ва технологияларини синовдан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш

1.

Қишлоқ хўжалиги техникаси конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш учун халқаро техник қўмитага аъзо бўлиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 15 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб берганлик ва фойдаланганлик учун, 2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно, жавобгарликни кучайтириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2020 йил 30 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳа тармоқлари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва ҳамкорлик ишларини ривожлантириш. Бунда:

халқаро марказлар, ташкилотлар ва молиявий жамғармалар кўмагида ривожланган хорижий давлатларда мутахассислар малакасини ошириш;

республикамизга мос бўлган хориж тажрибаларини қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синашга жорий этиш ва синов ишларини замонавий талабларга мослаштириш, аккредитациядан ўтказиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

6.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, технологиялари бўйича хориж ва МДҲ давлатларида ўтказиладиган «дала кунлари», халқаро кўргазмалар ва семинарларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 10 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев)

7.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасининг даврий синовларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

II. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари ва қисмларини синаш ва сертификатлаш ишларини халқаро талаблар даражасига етказиш

8.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш ишларини халқаро талаблар асосида олиб боришни ташкил қилиш;

етакчи хорижий давлатлардан соҳа мутахассисларини жалб қилиш ва илғор синаш услублари бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

9.

Марказни халқаро аккредитацияга тайёрлаш учун зарур ҳужжатларни шакллантириш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

III. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурс тежайдиган замонавий ва илғор технологияларнинг синовини ташкил этиш

10.

Тармоқларни интенсив ривожлантириш талабидан келиб чиққан ҳолда, турли тупроқ-иқлим шароитларида замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган замонавий ва илғор техника ҳамда технологияларни босқичма-босқич жорий этиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш.Шоахмедов)

11

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали очиқ майдонларда синов ишларини амалга ошириш мақсадида республиканинг 3 та ҳудудида Марказнинг филиалларини ташкил қилиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Беш ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

12.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда янги технологиялардан, ерларни текислашда лазерли бошқарувга эга текислагичлардан фойдаланиш, пахтани турли қатор ораларида етиштириш, буғдой экиш билан бирга ўғит солиш ва эгат очиш технологиялари синовларини ташкил қилиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Бир ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

IV. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш учун ажратилган синов полигони ер ресурсларидан самарали фойдаланиш

13.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш учун ажратилган синов полигони экин ерларидан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг синов полигонида техникаларни дала шароитида ўрганиш мақсадида фермер хўжаликлари иштирокида кўргазмали семинарлар ташкил қилиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил
июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов)

V. Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, имитацион лабораториялар қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш

14.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказнинг мавжуд бино ва лабораторияларини таъмирлаш, янги имитацион лабораториялар биноларини қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзақов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

15.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказни қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш учун зарур синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан таъминлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

16.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказни халқаро талаблар даражасида синовдан ўтказиш ва сертификатлаш учун замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаб, халқаро аккредитациядан босқичма-босқич ўтказиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил
15 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

VI. Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш

17.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш соҳаси учун махсус гувоҳнома ва сертификатга эга бўлган малакали мутахассис ва кадрларни тайёрлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 07/20/4760/0999-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)