04.10.2018 йилдаги ПҚ-3958-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.10.2018 йилдаги ПҚ-3958-сон
Date of entry into force
04.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқларининг ўзаро муносабатлари тарихида янги саҳифа очди, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда стратегик шериклик ва ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар, парламент, ҳукумат ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ўтказилган учраигувлар томонларнинг Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган ўзаро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга интилаётганлигини тасдиқлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги баҳамжиҳат саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди ва улар юзасидан қўшма қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Қўшма баёноти қабул қилинди, умумий қиймати 3,2 млрд АҚШ долларига тенг миқдордаги ҳукуматлараро ва идоралараро 20 та ҳужжат ҳамда инвестиция битимлари ва савдо шартномалари пакети имзоланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ҳамда эришилган аҳдлашувларнинг сўзсиз ва тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган савдо шартномалари ва инвестиция битимларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган ахдлашувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Ресиубликаси ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари Ҳиндистон Республикасига қилган Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Махсус комиссия 4-иловага* мувофиқ тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус комиссия (А. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-иловага* мувофиқ, мониторинг ва назоратни таъминлаш механизмига асосан тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қаттиқ назорат ҳамда тизимли мониторингни ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, мазкур масалалар бўйича Ҳиндистон томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссияси доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш билан боглиқ масалаларни мувофиқлаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари — масъул ижрочиларнинг мазкур қарори билан тасдиқланган «Йўл хариталари»ни сўзсиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар — масъул ижрочилар томонидан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочилар ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўгрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ойда ахборот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ушбу қарор ҳамда тасдиқланган «Йўл хариталари» бажарилишининг танқидий таҳлилини тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 4 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3958-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 07/20/3958/0896-сон)