Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
12.03.2024 01
18.12.2023
08.02.2022
05.04.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 12.03.2024
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.17.00 Ногиронликни белгилаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, соғлиқни сақлаш ва молия органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан юборилган сўровларига белгиланган тартибда тегишли маълумотлар тақдим этилиши учун туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъулдирлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йил якунига кўра фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тармоқларнинг ҳисоботларини эшитиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш амалиётини жорий этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 264-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантиришда ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этишда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунийлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсонпарварлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактик йўналтирилганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ йўналтирилганлик ва индивидуал ёндашув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий адолат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидагича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйма-уй юриш чоғида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб, уларнинг рўйхатини тузади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу рўйхатга ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож шахс, унинг оила аъзоси ёки ваколатли вакили мурожаати ёхуд жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида ҳам қўшимча киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рўйхат асосида тегишли штат бирликлари, ижтимоий хизмат харажатларининг ҳисоб-китобини ҳар ой якуни бўйича ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқарма) юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий бошқарма тақдим этилган рўйхатлар ва ҳисоб-китоблар асосида туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим ассистентларининг тегишли штат бирликларини ва харажатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳар йили 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига қўшимчалар киритилганда, харажатларнинг молиялаштириш манбаи аниқлангандан сўнг, уч иш куни мобайнида харажатлар сметасига ўзгартириш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида белгиланган тартибда тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси участка врачи уйма-уй юриш чоғида аниқлаган, касалликка чалинган шахсларга даволаш-профилактика муассасасининг тегишли мутахассисларига бир иш куни мобайнида йўлланма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу йўлланмани туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси участка врачи касалликка чалинган шахс, унинг оила аъзоси ёки ваколатли вакили мурожаати ёхуд жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида ҳам касалликка чалинган шахсларга даволаш-профилактика муассасасининг тегишли мутахассисларига йўлланма бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Даволаш-профилактика муассасасидаги тегишли мутахассис касалликка чалинган шахсни касаллик туридан келиб чиқиб, бир ой мобайнида белгиланган тартибда Тиббий-маслаҳат комиссиясига касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини тайёрлаб юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки масъул шахси касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини касаллик турига кўра белгиланган муддатларда расмийлаштириб, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига (кейинги ўринларда ТИЭК деб аталади) такдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ТИЭКлар ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИЭК маълумотноманинг бир қисмини ногиронлиги бўлган шахсга ёки унинг вакилига, иккинчи қисмини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига ўн кун мобайнида такдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўрик ишларидаги маълумотлари уч иш куни мобайнида «ТИЭК дастури»га тегишли ТИЭК врач-эксперти ва ҳамшираси томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТИЭК дастури» бўйича ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати ҳар ойда бир марта шакллантирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлими томонидан ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг ваколатли вакилининг ногиронлик пенсияси (нафақа) олиш учун аризаси ва пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ўн кундан кечиктирмасдан пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда, тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кун мобайнида аризачига ёки унинг ваколатли вакилига пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб, рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.
1. Тақдим этилган рўйхатлар ва ҳисоб-китоблар асосида туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг тегишли штат бирликлари ва харажатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Агентликка тақдим этади.
Ҳар йилнинг 1 апрелига қадар
2. Йил давомида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига қўшимчалар киритилганда, харажатларнинг молиялаштириш манбаи аниқлангандан сўнг харажатлар сметасига ўзгартириш киритади.
Уч иш куни мобайнида
3-босқич
Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
Рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади.
Белгиланган тартибда
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки масъул шахси касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини расмийлаштириб, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК)га тақдим этади.
Касаллик турига кўра белгиланган муддатларда
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари
ТИЭКлар ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилайди.
Икки ҳафта мобайнида
ТИЭК маълумотноманинг бир қисмини ногиронлиги бўлган шахсга ёки унинг вакилига, иккинчи қисмини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим этади.
Ўн кун мобайнида
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўрик ишларидаги маълумотлари «ТИЭК дастури»га тегишли ТИЭК врач-эксперти ва ҳамшираси томонидан киритилади.
Уч иш куни мобайнида
«ТИЭК дастури» бўйича ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати шакллантирилади.
Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг ваколатли вакилининг ногиронлик пенсияси (нафақа) олиш учун аризаси ва пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.
Ўн кундан кечиктирмасдан
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда. тегишли қарор чиқарилгандан кейин пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани аризачига ёки унинг ваколатли вакилига беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.
Беш кун мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 09/20/264/0830-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)