19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон
Date of entry into force
20.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги йўналишларини шакллантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6002-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 07/21/5270/1006-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жойлаштириш воситалари томонидан, шу жумладан халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун берилган сертификатнинг амал қилишини қоидабузарликнинг белгиланган тартибда бартараф этилгунига қадар тўхтатиб туриш учун асос бўлиб ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2020 йил 1 августдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни, шунингдек, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этишни назарда тутувчи «Очиқ осмон» режими «Андижон», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий авиакомпаниялар уларнинг тегишли ҳужжатларини текшириш натижаларига кўра Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) учиш хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиши шарти билан ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар «Очиқ осмон» режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг «Очиқ осмон» режими жорий этилган халқаро аэропортларига қатновларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларга тариф ва йиғимлар уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган авиакомпаниялар учун белгиланган миқдорда қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 31 декабрга қадар «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» («Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН») тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган, туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган хўжалик субъектларининг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида улар туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Туризм қўмитаси билан мажбурий келишилади;
(1-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда туризм соҳаси субъектларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристлар учун «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператор томонидан «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими талабларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўловларини тўлаб бериш механизмларини жорий қилган ҳолда Хавфсиз туризм жамғармасини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ туроператорлар томонидан хорижий туристларга хизмат кўрсатиш карантин даврида фақат «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсиз туризм жамғармаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 20 миллиард сўм миқдордаги дастлабки тўлови, шунингдек, «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими доирасида жорий этилаётган ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтиш учун тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов ҳисобидан шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январга қадар Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Хавфсиз туризм жамғармасига ажратилган маблағларнинг қолдиқ миқдори Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади ҳамда Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибида белгиланган мақсадлар учун йўналтирилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи объектларда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими мажбурий тартибда жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий туристларга хизмат кўрсатишда «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимида белгиланган шарт ва талабларнинг бузилишида айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда 2021 йил 1 январидан бошлаб хорижий фуқаролар учун виза режимини янада либераллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур бўлган салмоқли капитал, юқори академик билимлар ёки ўзига хос кўникмаларга эга шахсларни Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилишга жалб этишни назарда тутувчи «Uzbekistan — my second home» («Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим») иммиграция дастурини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:

а) Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тузиладиган туристик-рекреацион зоналарини (кейинги ўринларда — туристик зоналар) ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ва қуйидаги қўшимча вазифаларни амалга оширади:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик зоналарнинг самарали бошқарувини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик зоналар ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестициявий шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туристик зоналарнинг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири туристик зоналар маъмурий кенгашига раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ туризм соҳасидаги давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи Бюджетдан ташқари жамғармага Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) туристик зоналар ҳудудида жойлашган ва давлатга тегишли бўлган мулкий комплексларни сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
(5-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75 фоизи — тегишли туристик зоналар дирекциялари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи — Бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) туризм соҳасидаги «стартап» лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни инкубация ёки акселерация дастурларига қабул қилиш учун номзодларни танлаш бўйича Маслаҳат кенгаши таркибига Туризм қўмитаси вакиллари киритилади.
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилда коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг салбий таъсирини камайтириш ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи туризм, спорт салоҳиятини тарғиб қилиш, китоблар харид қилиш, туризм элчилари фаолиятини молиялаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бюджетдан ташқари жамғармага камида 10 миллиард сўм маблағ ажратсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 июлгача «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг профессор-ўқитувчилар, бошқарув, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун университетнинг ярим йиллик иш ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни Бюджетдан ташқари жамғармага ўтказиб берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Бюджетдан ташқари жамғармага мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни молиялаштириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг асослантирилган талабномасига мувофиқ маблағ ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 октябргача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда туризм соҳаси субъектлари хизматлари таннархини пасайтириш мақсадида уларга қўшимча солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш, шунингдек, субсидиялар ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан ташқари туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш учун ажратилган салоҳиятли ўрмон фонди ҳудудларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув омборлари ва ўрмон хўжаликларида туризм турларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг ижросини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика кинолокацияларини, шу жумладан жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Андижон» халқаро аэропортига «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Транспорт вазирлиги ва «Uzbekistan Airports» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда мамлакатнинг ҳудудий халқаро аэропортларига энг яхши номларни аниқлаш бўйича оммавий танловни эълон қилсин ва унинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган авиакомпанияларнинг мурожаатларига кўра уларга парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларга риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувларига мувофиқ тайинланган (шу жумладан қўшимча тарзда тайинланган) авиакомпания мақомини белгиланган тартибда берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи ягона тизимни яратиш ва жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасини туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими (кейинги ўринларда — Ягона тизим) билан интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси томонидан, шу жумладан бронлаштириш тизимининг дастурий маҳсулотларини таҳлил қилиш орқали жойлаштириш воситаларининг бандлигини ўрганиш ва туристик йиғимларнинг тўлиқ тушуми устидан камерал назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристик йиғим тўловини қабул қилиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштириладиган ахборот марказларида Ягона тизимнинг фаолият юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимни маҳаллий мобиль тўлов дастурлари ва халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари маълумотлари базасини маълумотларни узатиш режимида Ягона тизим билан интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимдан фойдаланган ҳолда, туристик йиғим тўловининг тўланганлигини текшириш орқали хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат ҳудудида бўлиши ҳамда ундан ўз вақтида чиқиб кетишини назорат қилиш механизмини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стационар даволаш хизматларини кўрсатувчи даволаш муассасаларини Ягона тизимга улаш бўйича қўшимча лицензия талабларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда икки ой муддатда Ягона тизимни яратишнинг техник топшириғини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ягона тизим лойиҳаси давлат органларининг ахборот тизимларига хизмат кўрсатувчи компанияларни жалб қилган ҳолда, Бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида, қолган қисмини олиб кирилган санадан бошлаб 3 йил давомида тўлашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, бунда ушбу транспорт воситаларига давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгиларининг алоҳида сериялари берилади ва улардан тегишинча фақат Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги уч ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Aйдар-Aрнасой кўллар тизими ҳудудида туристик зонани яратиш ва ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги «Ором қирғоғи» («Leisure Coast») туристик зонасида сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Aйдар-Aрнасой кўллар тизимига йўловчиларни ташиш учун темир йўлларни ётқизиш қийматининг дастлабки ҳисоб-китобларини қилиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Тўдакўл кўли ҳудудида туристик зонани ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш, темир йўл станцияларини қуриш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, кўлга йўловчиларни ташиш учун доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда Зомин туманида умуммавсумий, қишки ва ёзги дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг фаол дам олишини ташкил этиш (шаҳарда юриш, терренкур, треккинг ва хайкинг), касалланиш даражасини, шу жумладан юрак хасталикларини камайтиришни назарда тутувчи «Пиёда туристик маршрут»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар фуқароларига кўрсатиладиган тиббий хизматларни тизимлаштириш ва турларини кенгайтиришни назарда тутувчи «Uzbekistan — hope and healing land» («Ўзбекистон — умидли ва шифобахш замин») тиббий туризм дастурини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг маданий мерос объектлари ҳудудларида белгиланмаган жойларда чиқинди ташлаганлик учун жарималарни ошириш, электр таъминотига «яшил» технологияларни жорий қилиш, чиқиндини утилизация қилиш, сув ресурсларидан унумли фойдаланишни назарда тутувчи «Clean&Eco».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда 2021 йил 1 январдан бошлаб «Ғишткўприк» (Тошкент вилояти) ва «Хайратон» (Сурхондарё вилояти) халқаро назорат-ўтказиш пунктларида мавжуд инфратузилма доирасида чегарадан тезкор ўтиш механизмлари — «Fast track» хизматини қуйидагиларнинг ташкил этилишини назарда тутган ҳолда жорий қилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг навбатдан ташқари паспорт ва божхона назорати жараёнларини тезлаштирган тартибда амалга ошириш учун алоҳида йўлак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар, шу жумладан оналар ва болалар хоналари, овқатланиш шохобчалари ҳамда тижорат банклари филиалларини ташкил қилиш ва валюта айирбошлаш учун банкоматлар ўрнатган ҳолда «VIP» заллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «VIP» залларни қуриш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Fast track» хизмати пуллик асосда, шу жумладан, чегарани кесиб ўтишдан олдин 90 кун мобайнида олдиндан тўлов қилиш ёки мобиль иловалар орқали тўлаш имкониятини яратган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80 фоизи — Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳисобига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро назорат-ўтказиш пунктларида «Fast track» хизматини жорий қилиш, уларнинг ўтказиш оқимини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган график асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мамлакатдаги туристик зоналарга автотранспорт воситалари (жамоат ва махсус транспортлар, шунингдек, туристик зоналар ҳудудида яшовчи аҳолининг автотранспорт воситаларидан ташқари) билан кириш учун йиғим ундириш механизмини жорий қилиш бўйича таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчаларини, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун гид ва туроператорларга грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм соҳаси субъектларининг фоиз харажатларини субсидиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туроператорлар ва турагентларга Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво ва темир йўл чипталари учун туроператорларнинг харажатларини қисман субсидиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхоналарнинг тоифа олиш ва уни кўтариш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм мақсадида йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларини қоплашга маблағ ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга компенсация тўловларини тўлаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими доирасида ихтиёрий сертификатлаш, шунингдек, сертификатлаш учун тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда туризм ҳудудларига транспорт воситалари билан кириш учун йиғим ундириш тартиби тўғрисидаги низомни йиғимни ундиришнинг аниқ механизмлари ва миқдорларини, шунингдек, йиғимни тегишли туристик зона Дирекциясига йўналтиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қуйидаги таклифларни киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун давлат божи миқдорини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ов қуролини ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш учун тўланадиган йиғим миқдорини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коронавирус пандемиясининг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилишини инобатга олган ҳолда ва хавфсиз туризмни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига умумий белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келажакда инқироз ҳолатларини прогноз қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича олдини олиш чораларини амалга ошириш мақсадида ҳар ойда юзага келган пандемия билан боғлиқ вазиятни комплекс таҳлил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 19 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4755-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Маъмурий кенгаш раиси

2.

А.Ў. Аққулов

Туризм қўмитаси раиси, Маъмурий кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари

4.

Ш.С. Ҳидоятов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

5.

Б.Ф. Исламов

Тоғ-кон саноати ва геология вазири

6.

Ф.Ж. Пулатов

Солиқ қўмитаси раиси

7.

Лавозимига кўра

Кадастр агентлиги директори

8.

Ж.Ҳ. Бабажанов

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

9.

Ж.И. Ахмедов

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими

10.

Лавозимига кўра

«Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси директори, Маъмурий кенгаш масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маъмурий кенгаш раисига Маъмурий кенгаш таркибига янги аъзоларни киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идоралар экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4095-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-бандининг «б» кичик бандидаги «2022 йил 1 январгача» сўзлари «2023 йил 31 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд «меҳмонхона брендларининг топ-50» сўзларидан кейин «ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4583-сон қарорининг 6 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон; 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.10.2021 й., 07/21/5270/1006-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)