Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.1997 07.08.1992 йилдаги 368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.1992 йилдаги 368-сон
Date of entry into force
07.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНСКОРХОНА»)НИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сонли «Ўзбекистон Республикaси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат уюшмаси («Тошшаҳарйўловчитранскорxона»)нинг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
368-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 368-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат уюшмаси («Тошшаҳарйўловчитранскорхона»)нинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСТАВИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат уюшмаси («Тошшаҳарйўловчитранскорхона»), бундан кейин матнда уюшма деб аталади, ўз фаолиятини Тошкент шаҳар, шунингдек, ўз таркибига кирувчи Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автотранспорт ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳар трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Тошкент метрополитени (бундан кейин матнда корхоналар деб аталади) манфаатлари йўлида ўз фаолиятини демократик асосда амалга оширувчи ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Уюшма таркибига шартнома асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, фаолиятлари уюшма мақсадларига ва вазифаларига зид келмайдиган, ўз кучлари ва воситалари билан Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга ёрдам берувчи бошқа вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ва ташкилотлари, кооперативлар, воситачилик фирмалари кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Уюшма жамғармасига бадалларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўловчи корхоналар уюшманинг ҳал қилувчи овозга эга бўлган ҳақиқий аъзолари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш бадалларини тўлаган, Тошкент шаҳар йўловчи транспортини ривожлантиришда ўз мол-мулки билан қатнашувчи ва унга бир марталик воситалар, бепул ажратилган моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналари билан ёрдам берувчи корхоналар уюшманинг маслаҳат овози ҳуқуқига эга бўлган ассоциацияли аъзолари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Уюшма ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган мустақил хўжалик субъекти ҳисобланади, тўла хўжалик ҳисоби қоидалари асосида ишлайди, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Уставга амал қилади. Уюшма ўз номидан мулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва жавоб бериши, судда ва ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Уюшма белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма ўз мажбуриятлари юзасидан қонун бўйича ундириб олиши мумкин бўлган, ўзига тегишли мол-мулки билан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уюшмаларнинг бутун фаолияти ва унинг давлат органлари, ҳокимликлар, коллектив корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмага кирувчи корхоналарнинг фаолияти ҳамда уюшма бошқаруви ва уларнинг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Устав, биргаликдаги фаолият дастурлари, уларнинг ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигини тўла сақлаган ҳолда тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солиб борилади. Уюшма қатнашчилари таъсис шартномасига риоя қилишлари ва уни бажаришлари, уюшма олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш учун жавоб беришлари, шунингдек моддий жавоб беришлари, бюджет ва уюшма билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат ёки бошқа органларнинг ёҳуд уларнинг мансабдор шахсларнинг уюшма ҳуқуқларини бузувчи кўрсатмаларини бажариш натижасида, шунингдек шундай органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан уюшмага нисбатан қонунларда назарда тутилган мажбуриятларини етарлича бажарилмаслик оқибатида уюшмага етказилган зарар шу органлар томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналарнинг давлат мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни бошқаради, белгиланган тартибда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга шаҳарда йўловчи ташишга рухсатнома беради, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан келишувга кўра корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштиришни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, бунда уларнинг амалдаги қонунларга мувофиқ берилган ҳуқуқларига қатъий риоя қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса уюшма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Уюшма ҳисоб-китоб, валюта счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, мустақил ва йиғма балансларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс эттирилган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уюшмага кирувчи корхоналар унинг таркибидан тузилган шартномаларга мувофиқ ва мазкур Устав билан белгиланган тартибда мажбуриятларини сақлаган ҳолда чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Уюшма қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Широкая кўчаси, 6.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. УЮШМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Уюшма йўловчиларни ташиш сифатини ва хизмат кўрсатиш маданиятини доимий яхшилай бориб, барча турдаги йўловчилар ташишнинг аниқ ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар йўловчи транспорти ишига раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси олдида ўзига Уставда юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Уюшма ўз фаолиятида қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятларининг бажарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаларида ташаббускорлик ва тадбиркорликни намоён қилиш, корхоналарнинг хўжалик мустақиллигини ривожлантириш, хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш қоидаларидан ҳар томонлама фойдаланиш учун шароитлар яратишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчиликнинг турли шаклларига асосланадиган ишлаб чиқариш — хўжалик фаолиятининг илғор шаклларини ривожлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сармоялар келишига ёрдам берувчи ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ишлаб чиқариш жамғармаларидан ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқарувни, иш ҳақини ташкил этишнинг шакл ва усулларини такомиллаштиришни, хўжалик ҳисобининг асосий элементларидан бири сифатида рағбатлантиришнинг самарали тизимини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда барча турдаги йўловчи транспортини янада ривожлантириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хизматлар ҳажмларини ва турларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли чораларни ишлаб чиқишни ва амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона техник сиёсатни ўтказишни, корхоналарга йўловчи транспорт корхоналарини қайта қуришни ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга оширишда ёрдам беришни, йўловчиларни ташиш ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи транспортининг йирик устувор муаммоларини ҳал қилишни таъминлайдиган илғор, илмий асосланган инвестиция сиёсатини ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи транспорти ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш масалаларини батафсил ҳал қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатнинг хавфсиз ва соғлом шароитларини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш ва ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни энг оз даражага келтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори даражада бўлишини сақлаб қолишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар учун кадрлар малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини қўлланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиат ресурсларини тежамкорлик билан сарфлаш, табиатга омилкорлик билан муносабатда бўлиш, ресурсларни тежаш юзасидан кенг иш олиб бориш ва иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланишни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Уюшма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга ва ўзига берилган ҳуқуқларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг иқтисодиёт органлари билан бевосита ҳамкорлик қилади, шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини, уни ривожлантириш ва оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқади, шунингдек, бошқа турдаги транспортлар билан ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг янги илғор шаклларини ривожлантиради, бошқа мамлакатларнинг корхоналари ва ташкилотлари билан корхоналарнинг бевосита ишлаб чиқариш, илмий-техникавий алоқаларини ўрнатишларига фаол ёрдам беради, қўшма корхоналарни тузади ва уларнинг фаолиятини таъминлайди, уюшма мутахассисларини чет элларга юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, фирмалар, ташкилотлар тузади, уларни қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги уставларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар йўловчи транспортида илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, фан-техника тараққиёти ютуқларини ва илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини бошқаришни ташкилий жиҳатдан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тезкор тартибда шаҳарнинг маршрут шохобчаларини мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади, шартномада ҳокимлик томонидан белгиланган минимал транспорт ишлари даражасини бажаради, йўловчи транспортидан фойдаланиш қоидаларини, қатнов учун ҳақ тўлаш тартибини, маршрут шохобчаларини ривожлантириш истиқболларини, авария ва алоҳида ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, моддий ва меҳнат ресурсларини сарфлашнинг илғор нормаларини ва меъёрларини қўлланиш бўйича ишланмаларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа вазирликлар ва идораларга нисбатан уюшма қатнашчиларини жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи замонавий техника билан таъминлаш масаласида уларнинг манфаатларини кўзловчи вакил сифатида иш кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органларида ва бошқа органларда корхоналарнинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма таркибига кирувчи корхоналарнинг раҳбарларини ишга ёллаш ва бўшатиш шартлари тўғрисида битимлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма манфаатлари ва унинг айрим аъзолари манфаатлари йўлида фойдаланиш учун марказлашган жамғармаларни, молиявий маблағлар захираларини, шу жумладан, валюта захираларини барпо этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, меҳнат жамоаларида уларни ривожлантиришга ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур номенклатура бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчилар билан хўжалик алоқаларини ташкил этишда, шу жумладан. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг ҳудудида уюшма таркибига кирувчи корхоналар учун хом ашё ва материаллар сотиб олишда мустақил равишда ҳамда республика таъминотчи ташкилотлари иштирокида таъминот-сотиш ва воситачилик фаолиятини амалга оширади. Жамғарма эгаси ҳисобланади ҳамда марказлашган тартибда олинадиган жамғармаларни, моддий-техника ресурсларини ва пул маблағларини уюшма аъзолари ўртасида тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма аъзоларининг розилигига кўра айрим функцияларни бажаришни ва ҳуқуқларни амалга оширишни марказлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақиқий аъзоларнинг розилигига кўра бозор муносабатлари шароитида шаҳар йўловчи транспорти ишини тартибга солиб борувчи меъёрий ҳужжатларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кенгаш ва бошқарув уюшманинг бошқарув органлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Уюшма Кенгаши уюшмани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у шаҳар йўловчи транспорти ишининг асосий масалаларини кўриб чиқади, стратегик вазифалар ва муаммолар бўйича юқори давлат бошқарув органларига таклифлар киритади шаҳар йўловчи транспортининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, уни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини белгилайди, марказлашган жамғармалардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилади, уларни сарфлаш сметаларини тасдиқлайди, уларнинг амалда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ва иш натижаларига баҳо беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Кенгаши уюшма фаолиятининг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Кенгаши таркибига уюшмага аъзо бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, юқори малакали мутахассислари ва хизматчилари, илғор ишчилари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакиллари кирадилар.Уюшма Кенгаши уюшма конференцияси томонидан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Кенгаши мажлислари одатда йилига бир марта ўтказилади. Бошқарув ёки уюшма бошқаруви раиси қарорига кўра шаҳар йўловчи транспортининг фаолиятига дахлдор ўта муҳим қарорлар қабул қилиш зарурати бўлганда Кенгаш навбатдан ташқари чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Кенгаши фаолияти кенгашга бошчилик қилувчи уюшма бошқарув раиси тасдиқлайдиган уюшма Кенгаши тўғрисидаги Низом билан бошқариб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Кенгаши бошқарувни сайлайди, тузилмани, унинг ходимларига ҳақ тўлаш ва меҳнатини рағбатлантириш тизимини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бошқарув таркибига уюшма қатнашчилари бўлган корхоналарнинг биринчи раҳбарлари, бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари кирадилар. Бошқарув таркибига, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ва ассоциация қатнашчиси бўлган корхоналарнинг бошқа раҳбар ходимлари ҳал қилувчи ёки маслаҳат овози ҳуқуқи билан киришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишларини, стратегиясини ва истиқболларини ишлаб чиқиш, тармоқ ва республикалараро алоқаларда корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шаҳар йўловчи транспортида фан-техника ва инвестиция сиёсатини белгилаш, фан-техника ютуқларини ва илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини ташкилий бошқариш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, бозор муносабатлари шароитларида корхоналарнинг фаолиятларини бошқариб борувчи ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш функцияларини, шунингдек уюшма Уставида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаришни ўз зиммасига олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув мажлислари заруратга қараб одатда ойига бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув фаолияти уюшма бошқаруви раиси тасдиқлайдиган Низом бўйича тартибга солиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирига, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Уюшма бошқаруви раиси уюшма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, уюшма таркибига кирувчи корхоналар фаолияти учун ўз ўринбосарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув раиси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар йўловчи транспорти вазифаларини бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа органларда, халқаро ташкилотларда, комиссиялар ва иттифоқларда уюшма номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма Кенгаши ва бошқаруви қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларидан ташқари ижроия дирекция ходимларини мустақил ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижроия дирекция ҳокимларини мукофотлаш ва мансаб маошларига устамалар белгилаш тўғрисида мустақил қарорлар қабул қилади, ижроия дирекция ходимларини ишга ёллаш ва бўшатиш тўғрисида битимлар тузади, уларни рағбатлантиради ва уларга жазо беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма қатнашчилари бўлган корхоналар учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма бошқаруви ранги зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жорий ишларни бажариш учун бошқарув ҳузурида энг кўп сони 40 кишидан иборат бўлган ижроия дирекцияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижроия дирекцияси фаолияти бошқарув раиси тасдиқлайдиган Низом билан бошқариб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Уюшманинг молиявий ва хўжалик фаолиятини назорат қилиш уюшма таркибига кирувчи корхоналарнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат бўлган уюшма Кенгаши томонидан 5 йил муддатга сайланадиган ижроия дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма фаолияти тафтиш комиссияси томонидан йилига камида бир марта тафтиш қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. УЮШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Уюшманинг мол-мулки унинг устав жамғармасини ташкил қилувчи асосий ва айланма маблағлардан иборат бўлади. Уюшма қатнашчилари билан аҳдлашувга кўра ижроия дирекцияси мол-мулк улушига эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Уюшма таркибига кирувчи қатнашчиларнинг ҳар бири ўзининг мустақил балансида акс этган мол-мулкка эгалик қилади. Давлат мулки ҳисобланувчи мол-мулкдан уюшма қатнашчиси томонидан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Уюшма олдида турган умумий вазифаларни ҳал қилиш учун уюшма маблағлари, шу жумладан, валюта маблағлари шакллантирилади, улар қуйидагилардан иборатдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижроия дирекциясининг асосий жамғармаларидан ва улуш бадалларидан вужудга келадиган устав жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа, шу жумладан, хорижий корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг маблағларини субсидиялар ва кредитлар тарзида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча пулли хизматлар ва ишларни бажарганлик, шунингдек ўз тижорат фаолияти учун оладиган даромадлар (ҳисобланган солиқлар ва бюджетга бошқа тўловларни тўлагандан кейин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дотациялар ва бюджетдан мақсадли ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли бадаллар ва хайриялар ва ҳоказо.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Уюшма рўйхатга олингандан кейин бир ой мобайнида муассислар улуш бадалининг тўла миқдорини тўлайдилар, унинг миқдори уюшманинг ҳар бир аъзосида ишловчи ходимлар сонига боғлиқ бўлади. Ишловчилар сони 5 минг кишигача бўлса — 1 улуш, 5 дан 10 минг кишигача бўлса — 2 улуш, 10 минг кишидан кўп бўлса — 4 улуш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Уюшманинг бухгалтерия ва статистика ҳисоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Уюшма қатнашчилари ижроия дирекциясига олдинда турган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур маълумотларни тақдим қилишга, шунингдек давлат статистика органлари томонидан назарда тутилган тегишли ҳисоботни тақдим қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Уюшма тижорат сири бўлган маълумотларни бермаслик ҳуқуқига эга. Тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар рўйхати уюшма Кенгаши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Уюшма таркибига кириш учун ариза бошқарув томонидан уч ой муддат ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Уюшма таркибидан чиқиш тўғрисидаги масала ҳам бошқарув томонидан уч ой муддат ичида кўриб чиқилади, кейинчалик қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Улушлар, бадаллар, пай, ҳисса ва қайтариладиган бошқа мол-мулк миқдори уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. УЮШМАНИ ТУГАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Уюшма 3/4 қисмдан кўп овоз билан қабул қилинадиган уюшма ҳақиқий аъзоларининг расмий илтимосномаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижроия дирекциясининг мол-мулкини сотиш натижасида олинган пул маблағлари, кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин, унинг ходимлари ўртасида улар киритган улушларга мутаносиб равишда ва ижроия дирекцияси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бошқа шартларга кўра тақсимланади.