08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон
Date of entry into force
09.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган, бироқ солиқ даври давомида юз миллион сўмдан ошмайдиган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди. Бунда солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган даромадлар якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиққа тортилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати иловага мувофиқ кенгайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2020 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда мазкур фаолият йўналиши бўйича иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар (давлат фуқаролик хизматчилари бундан мустасно) бир вақтнинг ўзида рухсат берилган фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июлга қадар ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан туриб рўйхатга олиш учун қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи мобиль иловани ишлаб чиқсин ҳамда жорий қилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобиль илова ёрдамида ихтиёрий асосда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ҳамда ушбу маълумотлардан кейинчалик, шу жумладан кредит олиш ва (ёки) солиқларни ҳисобдан чиқариш мақсадида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган хизматлар (товарлар) сифатини баҳолаш ва истеъмолчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тайёрлашда қуйидагиларни назарда тутсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдорини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчиларига ёлланиб ишлаш асосида меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартибини татбиқ қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда амалий аҳамияти кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4742-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Уйда ёки давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари хоналарида репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ҳамда гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш.

2.

Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

21.

Оилавий болалар уйини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш

3.

Беморлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

31.

I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахсларга ёки ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат фаолиятини олиб боришга кўмаклашиш мақсадида кўрсатиладиган ҳамроҳлик хизмати

4.

Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш

5.

Хоналарни тозалаш, жисмоний шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

6.

Уйда жисмоний шахсларнинг мебелларини таъмирлаш ва йиғиш

7.

Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)

8.

Жисмоний шахсларнинг сантехника ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш

9.

Жисмоний шахсларга квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсати бўлганда)

10.

Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари

11.

Фермер хўжаликлари эгалари, пилла етиштириш ва ипак қурти уруғчилиги ташкилотлари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, ипак қуртини ва ҳайвонларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиш, тут кўчатларини экиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)

12.

Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини барпо этиш ишлари

13.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш

14.

Чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, шу жумладан уруғлантириш, қўзилатиш, қирқиш ва дағал хашак жамғариш ишлари

15.

Жисмоний шахсларга компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш

16.

Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш

17.

Жисмоний шахсларнинг шахсий автомобилларини майда таъмирлаш, уларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш

18.

Жисмоний шахсларнинг автомобилларини ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш

19.

Механизация воситаларини қўлламай, уйда бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари

20.

Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш

21.

Халқ табобати (лицензияси бўлганда)

22.

Хусусий шахсларга бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш

23.

Буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)

24.

Бозорлар ва савдо комплексларида майда юкларни араваларда ташиш

25.

Илгари фойдаланилган товарларни сотиб олиш ва сотиш

26.

Велосипедларни таъмирлаш

27.

Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар)

28.

Рассомлик

29.

Металл таъмирлаш ишлари (уйда амалга ошириладиган маиший металл буюмларини таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларини оддий таъмирлаш)

30.

Уйда попкорн, фрезерда музқаймоқ тайёрлаш ва сотиш

31.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

32.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

33.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари

34.

Косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

35.

Уйда кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари

36.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереяси буюмларини таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмаси бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереяси буюмларини тикиш

37.

Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш)

38.

Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

39.

Якка тартибда дераза ва эшик пардаларини тикиш ва таъмирлаш, каштачилик

40.

Галантерея буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

41.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

42.

Калитлар тайёрлаш

43.

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва ижарага бериш

44.

Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебаа, гул маржонларини тайёрлаш

45.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

46.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

47.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

48.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

49.

Видео ва фотосуратга олиш хизматлари

50.

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш

51.

Миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш

52.

Салатлар ва тузламаларни тайёрлаш ва сотиш, шунингдек, уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойларини ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

53.

Уйда қуйиб сотиш учун салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда қурт тайёрлаш ва сотиш

54.

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

55.

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

56.

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати)

57.

Реклама буклетларини тарқатиш, уйда операторлар томонидан буюртмалар қабул қилиш

58.

Муқовалаш ишлари

59.

Намойишларда кийимлар моделини намойиш қилиш, расмли журналларда, реклама фильмлари ва видео клипларда суратга тушиш

60.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари

61.

Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, e-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар)

62.

Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар)

63.

Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис)

64.

Таржима қилиш хизматлари (бадиий адабиётни таржима қилиш, техник таржима, веб-сайтлар, фильмлар, компьютер ва мобил иловалар, тақдимотлар, видео, аудио ва рекламалар таржимаси)

65.

Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси)

66.

Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, HR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент)

67.

Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи)

671.

Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно)

672.Уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш

68.

Ҳамширалик иши

69.

Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати

70.

Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати

71.

Риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш)

72.

Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати

73.

Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар)

74.

Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)

75.

Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш

76.

Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш

77.

Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш

78.

Кулолчилик

781.Ветеринария даволаш-профилактика фаолияти

79.

Киберспорт фаолияти

80.

«Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендияси» тайинланган спортчилар фаолияти

81.

Тери хом ашёсини йиғиш ва тайёрлаш

82.

Жунни йиғиш ва тайёрлаш

83.

Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш

84.

Уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш

85.

Атлас ва адрас тўқиш

86.

Майда мунчоқ (бисер) тикиш

87.

Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

88.

Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

89.

Асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш

90.

Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш

91.

Қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш

92.

Пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш

93.

Қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш

94.

Уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш

95.

Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш

96.

Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш

97.

Уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш

98.

Ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш

99.

Миллий тақинчоқлар ясаш

100.

Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш

101.

Дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш

*102.

Маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш

103.

Артемия цисталарини йиғиш ва топшириш

104.

Енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш (лицензия варақаси бўлганда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирган шахсларни 2026 йил 1 январга қадар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 07/20/4742/0736-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон; 30.08.2022 й., 07/22/366/0790-сон; 12.05.2023 й., 07/23/153/0273-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 14.10.2023 й., 07/23/331/0770-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 03.12.2024 й., 07/24/413/0992-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 28.02.2025 й., 07/25/78/0191-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)