27.05.2020 йилдаги ПҚ-4732-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.05.2020 йилдаги ПҚ-4732-сон
Date of entry into force
28.05.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг уй-жой қурилиши соҳасига замонавий бозор механизмларини жорий этиш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароит яратиш, шунингдек, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш ҳамда қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — улушдорлар)нинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхати (кейинги ўринларда — Электрон рўйхат)га киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Электрон рўйхат улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчилар ҳисобини олиб бориш ҳамда улушдорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш мақсадида юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйларни қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуасига кирадиган кўп квартирали уйлар ва бошқа қурилиш объектлари қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз молиявий ресурслари ёки мазкур маблағларга ёхуд унинг етишмаётган қисмига кредит ажратиш ҳақида банк кафолат хати мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуаси учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси мавжудлиги («fast-track» усулида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ва муаллифлик назорати ҳамда давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар тузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдорлар томонидан киритилган маблағларни жалб қилиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисобварақ очилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида қурилиш учун маблағларни жалб қилиш қурувчи ва улушдор ўртасида тузилган ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган шартномага мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида қурилиш ҳақидаги маълумотларни юритиш, шу жумладан қурувчиларни Электрон рўйхатга киритиш ва шартномаларни ҳисобга қўйиш электрон шаклда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган электрон платформа орқали Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдорларнинг маблағлари қурувчининг ҳар бир қурилиш мажмуаси бўйича алоҳида банк ҳисобварағида жамланади ҳамда фақат қурувчи ва улушдорлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадлари учун йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчилар қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан ёки қурилиш-пудрат ташкилотларини (бош пудратчини) жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин. Бунда бош пудратчи қурувчи билан тузилган бош пудрат шартномасига асосан қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ишлар (хизматлар) қийматининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчилар улушдорларнинг маблағлари сарфланиши ҳамда қурилиш объектидаги ишлар ҳақида доимий равишда ўзларининг расмий веб-сайтлари ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ахборот бериб борадилар, шунингдек, қурилиш объектини онлайн режимида кузатиш имкониятини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон рўйхатга киритилмаган қурилиш мажмуаларини реклама қилиш тақиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур Низом талаблари у амалга киритилгунига қадар 2020 йилда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган қурилиш мажмуаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг унинг марказий аппаратида мазкур вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2 та штат бирлигидан иборат Улуш киритиш асосида қурилиш бозорини ривожлантириш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўловга қобилиятсизлик масалаларини тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда улуш киритиш асосида қурилишни амалга оширувчи қурувчиларни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг алоҳида тартиби назарда тутилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда улуш киритиш асосида қурилиш ҳақидаги маълумотларни юритиш, шу жумладан қурувчиларни Электрон рўйхатга киритиш ва шартномаларни ҳисобга қўйишда қўлланиладиган электрон платформанинг Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуришда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг улушдор сифатида иштирок этиши тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши сифати юзасидан қатъий назорат ўрнатиб, бу борада норматив-техник ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, масъул шахсларга, шу жумладан буюртмачи ташкилотнинг техник назорат, пудрат ташкилотининг ички назорат ва лойиҳачи ташкилотнинг муаллифлик назорати мутахассисларига нисбатан чоралар қўлласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4732-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг шу мақсадда жамланган маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом шартнома иштирокчиларида даромад олиш мақсади кўзланган инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳри Қурилиш бош бошқармаси;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдор — қурилиш мажмуасида бир ёки бир нечта қурилиш объектини мулк ҳуқуқи билан олиш мақсадида улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида қурилиш — кўп квартирали уйларни қурувчилар ва улушдорларнинг маблағлари ҳисобидан қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) — кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш бўйича қурувчи ва улушдор ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисобга қўйилган ёзма шаклдаги битим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улуш киритиш асосида қурилиш иштирокчилари — қурувчи, улушдор, қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) ва тижорат банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон платформа — улуш киритиш асосида қурилиш ҳақидаги маълумотларни юритиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ва ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган электрон маълумотлар базаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчи (девелопер) — Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига (кейинги ўринларда — Электрон рўйхат) киритилган, кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ер участкасига ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуаси — қурувчи томонидан бир лойиҳа доирасида қурилишга ажратилган ер участкасида, бир манзилда қурилаётган бир ёки бир нечта қурилиш объектлари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуасининг қиймати — қурувчининг қурилишолди харажатлари, жумладан кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкасини олиш (аукцион савдолари ёки хусусий мулкдорларга компенсация тўловини амалга оширган ҳолда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асосларда), рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда қуриш ва фойдаланишга топшириш босқичларини якунлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган харажатлар йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти — шартномага асосан улушдорга топшириладиган квартира, енгил автотранспорт воситаси тўхташ жойи ва қурилиш мажмуасидаги бошқа объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектининг қиймати — шартномада кўрсатилган қурилиш объектининг нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) — қурувчи билан бош пудрат шартномасини тузган ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида камида уч йиллик тажрибага эга бўлган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурувчи қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан амалга ошириши мумкин. Бунда, қурувчи мазкур Низом билан қурилиш-пудрат ташкилоти ва қурувчи учун белгиланган талабларга жавоб бериши лозим (қурувчи мазкур талабларга жавоб берадиган қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан таъсис этилган ҳолларда унга ушбу Низом билан қурилиш-пудрат ташкилоти учун белгиланган талаблар қўйилмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурувчи мазкур Низом талабларига мувофиқ улушдорлар билан тузилган шартномалар ҳисобга қўйилганидан сўнг қурилиш объектини қуриш учун улушдорларнинг маблағларини жалб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) қурувчи билан тузилган бош пудрат шартномасига асосан қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ишлар (хизматлар) қийматининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Электрон рўйхатни юритиш, шу жумладан қурувчиларни Электрон рўйхатга киритиш ҳамда шартномаларни ҳисобга қўйиш ишлари ваколатли давлат органи томонидан электрон платформа орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қурувчи томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қурилиш мажмуаси, шартнома шартлари, улушлар киритиш тартиби ва бошқа маълумотлар билан таништириш мақсадида сотув офиси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотув офисида қурилиш мажмуасининг эскиз чизмалари ва кичиклаштирилган макети, шартнома тузиш учун таклиф этилаётган қурилиш объектлари чизмалари, ўрнатилаётган техник ускуналар ва ташқи ҳудуднинг ҳолати билан танишиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қурувчи ва улушдорнинг ўзаро келишувига кўра қурувчининг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қурувчиларни Электрон рўйхатга киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қурувчи ҳар бир қурилиш мажмуаси бўйича Электрон рўйхатга алоҳида киритилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қурувчи Электрон рўйхатга кириш учун ваколатли давлат органига электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчи ва қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) билан тузилган бош пудрат шартномаси нусхаси (агар бош пудратчи жалб қилинадиган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси ажратиш ҳақидаги ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар (лойиҳалаштириш топшириғи ва архитектура–режалаштириш топшириғи) нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси нусхаси («fast-track» усулида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуаси қурилиши бўйича техник ва муаллифлик назоратини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жараёнида давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли ҳудудий назорат ташкилоти билан тузилган шартномалар нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчида қурилиш мажмуаси қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ўз молиявий ресурслари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки мазкур маблағларга ёхуд унинг етишмаётган қисмига кредит ажратиш ҳақида банк кафолат хати. Бунда, қурилиш мажмуасига сарфланган харажатлар суммаси ҳисобга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдорларнинг маблағларини жамлашга мўлжалланган тижорат банкида очилган алоҳида ҳисобварақ ҳақидаги маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, электрон платформа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилинганидан сўнг мазкур бандда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар қурувчилардан талаб этилмайди.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ваколатли давлат органи қурувчи томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ишончлилигини идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибида ўрганиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ваколатли давлат органи уч иш куни мобайнида қурувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уни Электрон рўйхатга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ваколатли давлат органи ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар ҳақиқатга тўғри келмаган ҳоллардагина қурувчини Электрон рўйхатга киритишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурувчини Электрон рўйхатга киритиш рад этилган ҳолларда, унга рад этиш сабаблари кўрсатилган жавоб хати икки иш куни мобайнида юборилади. Электрон рўйхатга киритишни рад этиш сабаблари бартараф этилганидан сўнг қурувчи такроран мурожаат қилишга ҳақли. Бунда қўшимча йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қурувчини Электрон рўйхатга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электрон рўйхат электрон платформада юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон рўйхатда барча учун очиқ бўлган қурувчининг номи, СТИР, манзили, таъсисчилари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Электрон рўйхатга киритилмаган қурувчилар улуш киритиш асосида қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Шартномаларни ҳисобга қўйиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қурувчи Электрон рўйхатга киритилгандан сўнг улушдорлар билан шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шартномада қуйидагилар акс эттирилган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуаси ва қурилиш объекти ҳақидаги маълумотлар (манзили, жойлашган жойи, квартира рақами ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти майдони ва қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектини улушдорга топшириш муддати ва ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдор томонидан киритиладиган сумма миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишларининг графиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бўйича талаблар ҳуқуқларини ўтказиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддати (икки йилдан кам бўлмаслиги лозим);
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларни ҳал қилиш тартиби ва тарафлар ўртасида келишилган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шартномани ҳисобга қўйиш учун қурувчи ваколатли давлат органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзоланган шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушдор паспорти нусхаси, улушдор юридик шахс бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шартномани ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар ваколатли давлат органига электрон платформа орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ваколатли давлат органи шартномани уч иш куни мобайнида кўриб чиқиб, ҳисобга қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома ҳисобга қўйилганлиги ҳақида хабар қурувчининг ваколатли ходими ва улушдорнинг телефон рақамига SMS-хабар орқали юборилади. Шартноманинг ҳар бир саҳифасига якка тартибдаги рақам ва QR-код берилиб, шартнома қурувчи ва улушдорга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тақдим этилган шартнома ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаган ва (ёки) ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, ваколатли давлат органи шартномани ҳисобга қўйишни рад этади. Шартномани ҳисобга қўйишни рад этиш сабаблари бартараф этилганидан сўнг қурувчи такроран мурожаат қилишга ҳақли. Бунда қўшимча йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шартномани ҳисобга қўйиш учун қурувчидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши керак. Бунда қўшимча йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шартнома бекор қилинган тақдирда, қурувчи уч иш куни ичида ваколатли давлат органини электрон платформа орқали хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган шартнома шартлари бўйича улушдор томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли шартнома бир томонлама бекор қилинганда, шартномадаги қурилиш объекти бўйича тузилган янги шартномани ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қурилиш мажмуаси белгиланган тартибда муаммоли объект деб топилганда ушбу қурилиш мажмуаси бўйича янги шартномалар ҳамда аввал тузилган шартномаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга қўйиш тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шартномага улушдорни алмаштириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улушдорнинг ўз улушини талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахс фойдасига воз кечишини кўзда тутувчи келишувни имзолаш вақтида улушдор турмуш ўртоғининг нотариал тарзда расмийлаштирилган розилиги тақдим этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилмаган шартномалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ваколатли давлат органи томонидан қурилиш объектлари тўғрисида маълумотларни юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ваколатли давлат органи электрон платформада қурилиш объектлари тўғрисида барча учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотларни юритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объекти жойлашган қурилиш мажмуаси тўғрисидаги маълумот (кўп квартирали уйлар ва квартиралар сони, муҳандислик, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шунингдек, лойиҳага оид ёрдамчи объектлар тўғрисидаги маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир қурилиш объекти бўйича тузилган шартнома ҳақидаги маълумот (тартиб рақами, тузилган санаси, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, унинг бекор қилинганлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчи ва қурилиш-пудрат ташкилоти (бош пудратчи) ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммоли қурилиш объектлари ва инсофсиз қурувчилар ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ваколатли давлат органи маълумотларнинг доимий равишда янгиланиши ва барча учун очиқ бўлишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Улушдорларнинг маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қурувчи улушдорларнинг маблағларини жамлаш учун хизмат кўрсатувчи банкида ҳар бир қурилиш мажмуаси бўйича алоҳида ҳисобварақ очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қурувчининг алоҳида ҳисобварағидаги маблағлардан фақат қурувчи ва улушдорлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадлари учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Норезидент жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварақларидан келиб тушган чет эл валютаси ички валюта бозорида сотилган ҳолда қурувчининг миллий валютадаги алоҳида ҳисобварағига ўтказилиши ёки тузилган импорт шартномалари бўйича тўловларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Улушдорларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун қурувчи раҳбари ва бош ҳисобчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қурувчининг алоҳида ҳисобварағидаги маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтириш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуасида бошланғич қурилиш ишларини амалга оширишга жалб қилинган маблағлардан ташқари бошқа қарзларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз (молиявий ёрдам) ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар устав фондини шакллантириш, акциялар, улушлар ва облигациялар сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуасига тегишли бўлмаган товар (иш ва хизмат)ларни сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш мажмуаси фойдаланишга тўлиқ топширилгунга қадар таъсисчиларга (акциядорларга) дивиденд тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қурилиш объекти фойдаланишга тўлиқ топширилгандан сўнг, улушдорларнинг маблағлари қурувчининг асосий ҳисобварағига ўтказилади ва қурувчи томонидан мустақил тасарруф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Қурилиш объектларини қуриш устидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қурилиш объектларини қуриш устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Улушдор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектидаги қурилиш ишлари ҳолати билан танишишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома шартлари бажарилиши бўйича қурувчидан ёзма шаклда маълумот талаб қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектларини қуриш устидан техник, шунингдек, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларни ёки мутахассисларни жалб қилиш орқали амалга оширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қурилиш соҳасида назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи қурилиш объектларида шартнома билан тасдиқланган қурилиш-монтаж ишларининг графигига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қурувчи улушдорларнинг маблағлари сарфланиши ҳамда қурилиш объектидаги ишлар ҳақида доимий равишда ўзларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ахборот бериб боради, шунингдек, қурилиш объектини онлайн режимда кузатиш имкониятини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қуйидаги ҳолатларда қурилиш мажмуаси ваколатли давлат органи томонидан муаммоли объектлар тоифасига киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ва шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг қўпол равишда бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектларини фойдаланишга топшириш муддати асоссиз равишда олти ойдан ортиқ муддатга кечикиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурувчи томонидан улушдорларга қурилиш объектларини топшириш мажбурияти бузилиши ёки уни банкрот деб топилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Муаммоли объект бўйича материаллар ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Қурилиш объектини фойдаланишга топшириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қурилиш объекти шартномада белгиланган қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари якунлангандан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қурилиш объекти улушдорга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Қурилиш объектига нисбатан улушдорнинг мулк ҳуқуқи шартнома, қурувчи ва улушдор ўртасида имзоланган топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳамда қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Улушдорнинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Шартномалардан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2020 й., 07/20/4732/0681-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)