01.05.2020 йилдаги ПҚ-4701-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.05.2020 йилдаги ПҚ-4701-сон
Date of entry into force
02.05.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) жорий қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни (мазкур қарорнинг 31-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарларда 1 ва 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун — 264 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун — 352 млн сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳудудларда — умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун — 240 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун — 320 млн сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банда кўзда тутилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда янги тартиб доирасида тижорат банкларида жойлаштирган кредит ресурслари муддатини 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари бир ой муддатда янги тартиб доирасида жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) узайтирсин ҳамда тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 3, 31 ва 4-бандларида назарда тутилган тартиб ва шартлар 2021 йил 11 мартга қадар амал қилади ва янги тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитларига нисбатан татбиқ этилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган квартираларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 мартга қадар белгиланадиган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматида бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тижорат банкларига ажратган кредит ресурслари ҳисобидан жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратишга рухсат берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПФ-6274-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 06/21/6274/0766-сон)
(7-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марказий банк ва Молия вазирлигининг Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020-2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши таклифига розилик берилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги намунавий уй-жойлар қурилиши хусусий пудрат ташкилотларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш меъёрларига мос, тайёр ҳолда қуриб битказилган якка тартибдаги намунавий уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги намунавий уйлар қурилишини рейтинг баҳоси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиш ҳамда аҳолининг ипотека кредитлари бўйича реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда якка тартибдаги намунавий уйларнинг қурилиш ишларини ташкил этсин.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиқиб, якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2020-2021 йиллар давомида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Фармон билан тегишли ҳудуд учун белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга ва суммасини 40 фоизгача оширишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 майдан 2022 йил 31 декабрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига янги тартиб доирасида шаҳарларда 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларида 5 ва ундан юқори ҳамда Тошкент шаҳрида 9 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида компенсация тақдим этилади. Бунда:
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация битта уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафиллик ва компенсациялар қурилаётган кўп қаватли уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизи майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар ташкил этганда берилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) икки хафта муддатда янги тартиб доирасида шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционига чиқариш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4701-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 07/20/4701/0527-сон; 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 06/21/6274/0766-сон, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)