27.04.2020 йилдаги 262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.04.2020 йилдаги 262-сон
Date of entry into force
28.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 262-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари учун чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғазначиликни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги бошлиғи бошқаради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 12-сон, 110-модда) 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда махсус курслар ташкил қилиш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 09/20/262/0516-сон)