28.04.2020 йилдаги ПҚ-4698-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.04.2020 йилдаги ПҚ-4698-сон
Date of entry into force
29.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика тармоғининг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасини жадал ривожлантириш, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида юқумли ва бошқа касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш учун замонавий самарадор препаратларни ишлаб чиқариш бўйича унинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини (кейинги ўринларда — Кластер) ташкил этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 миллион долларгача суммада маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кластер ҳудудида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан биринчи навбатдаги объектлар қурилишини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш ва Кластер ҳудудида биринчи навбатда қуриладиган, шу жумладан муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг рўйхатини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатдаги объектларни қуриш учун бош пудратчи ташкилотларни танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатдаги объектлар қурилишининг бориши устидан назоратни амалга ошириш ва қурилиш жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағларнинг қарздори ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарзни сўндириш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Кластер ҳудудидаги объектларни сотиш ва биноларни ижарага беришдан тушган тушумлар, шунингдек, Агентлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентликнинг бошқа тушумлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси лойиҳанинг ижро этувчи органи, шунингдек, қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ биринчи навбатдаги объектлар қурилишини молиялаштириш Ишчи гуруҳнинг қарорига биноан параллель равишда қуйидагиларни экспертизадан ўтказган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани — Агентликнинг тармоқ Илмий-техник кенгашида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатларини — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий импорт асбоб-ускуналар ва технологиялар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмларни харид қилиш бўйича импорт контрактларини — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4698-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4698-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан биринчи навбатдаги объектлар қурилишини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

С.У. Умурзоқов

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

4.

С.Х. Кариев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори в.б.

5.

Ш.Ш. Сагдуллаев

Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноати корхоналари уюшмаси раиси

6.

О.Б. Рустамов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

7.

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

8.

Р.К. Холматов

Тошкент вилояти ҳокими

9.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

10.

Ш.А. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори

11.

М.А. Аллабергенов

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази директори

12.

Ш.А. Абидов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 07/20/4698/0519-сон)